Urdu tarix fakulteti 204-MiG‘ guruh talabasi Madaminov Izzatbekning Etnomadaniyat fanidan Xerman Vamberining,,Buxoro va Movarounnahr tarixi” asari asosida tayyorlagan taqdimoti



Download 80,37 Kb.
bet2/4
Sana04.03.2022
Hajmi80,37 Kb.
#482585
1   2   3   4
Bog'liq
Etnomadaniyat Taqdimot

Биз бу гапларни икки карра гижгижловчи маънога эгалиги учуа ҳам китобда бермадик. Биринчидан, ҳеч бир қавмни, миллатни қўрқоқлиги билан машҳурдир деб бўлмайди. Иккинчидан, бу ердаги бу қавм Бухоро аҳолисининг аксариятини, буниси озчилигини ташкил этарди, деган сўз ҳам аниқлик киритишга муҳтож. Зотан, Вамберининг ўзи ҳам, барча форспараст гуруҳлар кўп таъкидлаган гапни такрорлаб, Мовароуннаҳрнинг маданий қисми «эрон унсурлари» дейди ва жумладан, савдо ва ҳокимият ишлари маркази бўлган Бухоро шаҳрига тожикларнииг кўпроқ йиғилиши ўша муҳитда табиий ҳол эканлигини ва бу ўринда Бухоро мамлакатига кирувчи бошқа вилоятлару қишлоқларда, саҳро яйловларида асосап кўп сонли турк қавмлари яшаганини эсдан чиқарган. Бу ҳолатда ҳам шу икки қўшин, бир-бирига халқ ва миллат сифатида тақдирдош, қисматдош бўлган тожиклар ва турк қавмлари ўртасига нифоқ солишнинг кўринмас ипларини сезиш мумкин.

Бу каби қусурларидан қатъи назар, Вамберининг асари қимматли тарихий маълумотларга тўла. Айниқса, унинг берган изоҳлари ҳам илмий асосли, ҳам тарихан мароқлидир. Биз китобда фақат матннинг ўзини бердик, изоҳлар кўплиги ва мураккаблиги, бошқа тарихий манбалар билан солиштиришни тақозо этгани туфайли, уларни тушириб қолдирдик. Шу боисдан Шайбонийхон шахси ва умуман, ўзбекларнинг миллий хусусиятлариии очиқловчи бир изоҳни тўлалигича келтирмоқчиман. Шайбонийхон Бурга Султонни йўлдан олиб ташлаш ҳокимиятни мустаҳкам эгаллашдаги қилинадиган ишлардан бири эканини сезгач, қатъий ҳаракат бошлайди. Бурга Султон саройига қишда, қаҳратон совуқда кутилмаганда босқин ясаган ўзбеклар уни қочириб юборадилар. Саройда қолганлар қатл этилади.

Вамбери яна бир изоҳида, Қутайба Турон аскарларини куч билан енга олмаслигини билгач, ҳийлага ўтгани ва бирлашган турк, сўғд аскарлари ичига айғоқчи юбориб, фитна тарқатганини ҳикоя қилгач, ўша жосуснинг «асли эронли Тиндир» эканини айтади. Вамберининг бу китобидаги муҳим маълумотлардан бири шуки, у Темурнинг отасининг исми (ҳозиргача буни барча русчадаги ва ўзбекчадаги китоблардан Тарағай деб нотўғри ёзилиб келинмоқда — Т. Қ.) Тўрғай эканини айтади «Темурнинг отаси Тўрғай барлос уруғининг бошлиғи эди» дейди ва изоҳда айтадики, Вайлнинг ўқиганича Тарағай эмас дейди. Ҳақиқатан ҳам, Вамберининг фикри тўғри. Чунки Тарғай, Тарағай сўзининг маъносини шундай деб ёзганлар изоҳлашмаган. Вамбери ҳам бу ерда нега Тўрғайлигига изоҳ бермаган.


Download 80,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish