Urdu tarix fakulteti 204-MiG‘ guruh talabasi Madaminov Izzatbekning Etnomadaniyat fanidan Xerman Vamberining,,Buxoro va Movarounnahr tarixi” asari asosida tayyorlagan taqdimoti



Download 80,37 Kb.
bet1/4
Sana04.03.2022
Hajmi80,37 Kb.
#482585
  1   2   3   4
Bog'liq
Etnomadaniyat Taqdimot

UrDU Tarix fakulteti 204-MiG‘ guruh talabasi Madaminov Izzatbekning Etnomadaniyat fanidan Xerman Vamberining ,,Buxoro yoxud Movarounnahr tarixi” asari asosida tayyorlagan taqdimoti

Ҳерман Вамбери БУХОРО ЁХУД МОВАРОУННАҲР ТАРИХИ

«Ўтмиши кўмилган миллатнинг истикболи xам зулмат пардаси остидадир».

Ҳа, можор олими Ҳерман Вамберининг ўтмиши кўмилган миллат ҳақидаги гапларини айниқса бугун — фуқаро ва уламоларимизнинг деярлиси яқин ва узоқ тарихимиз хусусида ўта юзаки тасаввурга эга бир даврда эслаш жуда ўринлидир.

Маълумки, Ҳерман Вамберининг туркий халқлар ҳаёти ва исломга оид илмий, адабий, сиёсий-тарихий ва тилга мансуб йигирмадан ортиқ асарлари бор.

Бу китобнинг фойдаси, фазилатлари хусусида кўп гапириш мумкин. Аммо унда маълум

жузъий нуқсонлар ҳам йўқ эмас. Зотан, бу табиий ҳолдир, чунки муаллиф неча минг йиллик

тарихни китоблардан ўрганиб, ўзи бошқа миллатга ва бошқа миллий мушоҳада тарзига зга

бўлгани ҳолда, ҳукмрон бир муҳит вакили ўлароқ бу асарни баҳолиқудрат битган. Асарни

иашрга тайсрловчи Сирожиддин Аҳмад ҳам, уни таҳрир қилиш ва туркча, русча нусхаларга

солиштириш жараёнида мен ҳам, шу жиҳатларга имконимиз етганича эътибор бердик.

Уқувчинннг миллий туйғуларига, иззат-нафсига тегадигам баъзи ибоираларни, жумлаларни

атайлаб тушириб қолдирдик, баъзиларини мантиққа, илмий асосга суяниб ўзгартирдик.

Вамбери китобини ёзишда араб муаллифларининг, асосан мусулмон шарқи муаллифларининг асарларидан фойдаланган ва улардаги арабларни мадҳ этиш унга кўчган. Шу боисданми, русча ва туркча нусхаларда ҳам Мовароуннаҳрга—Туронга бостириб кирган араблар «қаҳрамонлар» деб, бу юртнинг эгалари, юрт ҳимоячилари эса «душман» деб талқин қилинади. Қутайба «энг илк аввал Байканд шаҳрина қарши юрди. Ул, саҳро ҳаволисина еткач, онда душмам аскарини тасодиф этди. Душман аскари сом жиҳатинча Қутайба аскариндан бик кўб зиёда эди».

Вамберининг асарида шундай гаплар борки, менимча, улар аслида босқинчилик сиёсати манфаати учун айтилгандек туюлади. Масалан, Турон халқларини, қавмлари ва уруғларини бнр-бирига қарши қўйиш учун у бир ўринда, мўғуллар Самарқандга бостириб кирганида, босқинчиларга ерли турк ва қанғли қавмларииинг қўшилиб кетганини айтса, арабларнинг Бухорога босқин даврида, ўшанда аҳолиси асосан турклар ва тожиклар бўлгани учун (бир оз ҳушёр тортиб, оврупалик мустамлакачилар бу юртга кўз тиккан замонларда ҳам аҳоли таркиби шундай эканини ва уларни бир-бирига қарши қўйиш ерлиларни кучсизлантиришга олиб келишини, бу эса босқинчиларнинг айнн муддаоси эканини ўйланг) шундай ёзади:Туркчасида:«Ҳусайн тулўқ соат Бухороға ҳаракат этди. Онинг аҳолиси аксарият тожиклар бўлиб, жабинлик ила машҳурдирлар. Алар қуролланиб, Ҳусайн аскарина қарши чиқдилар...»


Download 80,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish