Унсурлари билан боғлиқлиги каби масалалар ўз ифодасини топган


м у м к и н . М а з к у р


bet33/45
Sana21.05.2022
Hajmi
#605388
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45
Bog'liq
Iso Jabborov. O\'zbek xalqi etnografiyasi

м у м к и н . М а з к у р
кўмиш 
маросими бошқа халқларда ҳозиргача сақланиб келган. 
Масалан, Янги Гвинея папуаслари ўлик қайтиб келиб 
уруғдошларига зарар етказмасин, деб жасаднинг қўл- 
оёғини боғлаб дафн қиладилар.
Кейинги даврларга оид ибтидоий маконлар дафн 
қилиш маросимлари дин билан боғлиқ эканлигини аниқ 
исботлайди. Қазилиб текширилган неолит ва айниқса 
бронза (жез) даври гўристонларида ҳар хил* буюмлар- 
нинг учраши ўша даврдаги кишиларда дастлабки «на- 
риги дунё», охират тўғрисидаги тушунчалар анча шакл- 
ланганлигидан далолат беради. Демак, археологик каш- 
фиётлар туфайли диннинг қачон пайдо бўлганлиги, 
унинг илк шакллари тўғрисидағи маълумотларни Уз- 
бекистон ҳудудидаги обидалар ҳам исботлайди.
Афсуски, археологик маълумотлар 
ниҳоятда кам, 
уларни жонлантириш ва тўлдириш, жонсиз буюмлар- 
ни гапиртириш учун этнографик тадқиқотларга муро- 
ж аат қилишга тўғри келади. Фанда қабул қилинган 
таснифлашга биноан ибтидоий диннинг энг қадимий 
шаклларидан бири тотемизм бўлиб, у илк уруғчилик 
жамияти даврида пайдо бўлган. Тотемизм тушунчаси 
айрим шахснинг ёки бир гуруҳ кишиларнинг, уруғ ёки 
қабиланинг кўпинча қандайдир бир ҳайвон ёки ўсимлик 
билан, баъзан жонсиз моддий буюм ёки табиат ҳоди- 
салари билан ғайритабиий яқинлиги, ҳатто қон-қарин- 
дошлик алоқаси бор, деган эътиқодни англатади. Бу 
динга сиғинувчилар ўзи ёки уруғнинг барча аъзолари- 
ни муайян ҳайвон, ўсимлик ва бошқа нарсадан келиб 
чиққан деган тасаввурга таянади. Айрим тотемистик та- 
саввурлар Сарқитларини 
Узбекларнинг оилавий-маи- 
ший урф-одатларида ҳозиргача учратиш мумкин. Ма- 
салан, отга сиғиниш ва унинг гўштини истеъмол қи- 
лишдаги иримлар, муқаддас қушлар (каптар, мусича 
ва ҳоказо) ва ҳайвонларнинг суяги (айниқса 
калла 
суяги), тирноғи, пари ва ҳоказоларни тумор шаклида 
ишлатиш, баъзи жониворларнинг номи билан айрим 
уруғлар ёки қабилалар (така, қурт, серка ва ҳоказо)-
www.ziyouz.com kutubxonasi


нипг аталиши, уйлар ва токларда 
қўчқор шохининг 
осиб қўйилиши кабилар тотемистик тасаввурлар қол- 
диқлари эканлигини тадқиқотчилар қайд қилганлар.
Яна бир қадимий дин шаклларидан фетишизм (пор- 
тугалча «фейтишо» сўзидан тумор, сеҳрланган буюм 
деган маънода) дин тараққиётининг барча поғоналари- 
да ибодатнинг муҳим элементи сйфатида оддий /илк 
динлардан то ҳозирги мураккаб 
жаҳон динларигача 
ҳаммасида намоён бўлади. Аммо қайси даврда ва қан- 
дай шаклда намоён бўлмасин фетишизмнинг моҳияти 
шундаки, даҳшатли табиат ёки бераҳм ижтимоий куч- 
лар олдида ожизлик қилган одам хурофий қўрқинч туй- 
ғулари асоСида қандайдир ғайритабиий кучдан мадад 
кутади, унинг ҳимоясига ўмид боглайди. Масалан, ма- 
жусийликда қотиб қолган мурдаларга «авлиё» деб си- 
ғиниш ва икона (худо тасвири)га чўқиниш, мусулмон 
халқларда, жумладан ўзбекларда ҳам «муқаддас» да- 
рахт ва тошлар, ҳар хил авлиё-анбиёларга 
сиғиниш, 
турли-туман дуо ва туморлардан мадад исташ, айрим 
буюмлар (қайчи, болта, пичоқ, исириқ, қалампир)нинг 
таъсир кучига ишониш, санам, бут кабиларни муқаддас- 
лаштириш, фетишизм билан боғлиқ тасаввурлар экан- 
лиги исботланган.
Узбекларда фетишизмнинг энг ёрқин намунаси ём- 
ғир чақириш маросимида қўлланиладиган сеҳрли яда 
тошидир. Дастлаб бу тўғрида XI асрда Маҳмуд К.ош- 
ғарий маълумот беради. Унинг таърифича, туркий халқ- 
ларда «ёмғир, шамол ва бошқаларни талаб қилиш учун 
махсус тошлар (яда тоши) билан фол очиш одатидир. Бу 
одат улар орасида кенгтарқалгандир. Менбуни яғмолар 
шаҳрида ўз кўзим билан кўрдим. У ерда пайдо бўлган 
бир ёнғинни сўндириш учун шундай фол қилинган эди. 
худонинг амри билан ёзда қор ёғди. Кўз олдимда ён- 
ғинни сўндирди». Бошқа тарихий-этнографик адабиёт- 
ларнинг аксариятида тарихий халқларнинг кўпчилиги- 
да об-ҳавони ўзгартирувчи сеҳрли қудратга эга бўлган 
тошларнинг яда (жада), сата, дъада деб юритилиши 
ҳақида хабар берилади. «Яда» сўзи турли фонетик 
шакллардаги вариантлардан иборат бўлиб, унинг эти- 
мологик асослари ҳақида адабиётларда ҳар хил изоҳ- 
лар мавжуд. Тадқиқотчилар «яда тоши» сўзининг ўз- 
бек тилида қадим замонлардан буён кенг тарқалганли- 
гини қайд қиладилар. Фольклорист Б. Саримсоқовнинг 
ёзишича, 1973—1982 йилларда ўтказилган дала изла-
www.ziyouz.com kutubxonasi


нишлари натижасида кўплаб ахборотчилар яқин пайт- 
ларгача ўзбеклар ўртасида ҳам ёмғир ёғдирувчи тош- 
лар бўлганлиги, ҳозир эса уларнинг йўқолиб кетганли- 
ги тўғрисида маълумот берганлар.: Хуллас, яда тоши 
ёрдамида ёмғир ёки қор ёғдириш, кишилар ва уй ҳай- 
вонларида пайдо бўлган айрим касалликларни даволаш 
каби маросимлар жуда катта ареалда, яъни Ўрта Осиё, 
Сибиръ ва Шарқий Туркистонда яшовчи туркий халқ- 
ларда ўтмшида кенг тарқалганлиги фетишизм динининг 
бу ерда муҳим аҳамиятга эга бўлганлигини исботлайди.
Тотемистик тасаввурлар ва фетишизм билан боғлиқ 
ниҳоятда кенг тарқалган ва ҳозиргача сақланиб келган 
илк дин шаклларидан яна бири магия 
(сеҳргарлик) 
ҳисобланади. Магия ёлғон ва кўзга 
кўринмайдиган 
сеҳрли алоқа ва таъсирларнинг табиатда мавжудлиги- 
га ишонтириш, айрим ҳолларда одам билан табиат ўр- 
тасидаги муносабатларга ўзаро таъсир 
ўтказиш, бир 
одамнинг иккинчи бир шахсга таъсир қила билиш қо- 
бйлиятига эга эканлигидан иборат диний эътиқоддир. 
Бу эътиқод асосида айрим одамлар муайян 
усул ва 
воситалар орқали табиатга ва бошқа одамларга ўзи 
истаганича фойда ёки зарар етказиш 
мумкин, деган 
тушунча ҳосил қилганлар. Буюм ва ҳодисаларнинг аф- 
сонавий кучга эга эканлигига ишониш 
бахт ва бмад 
келтирувчи ёки балодан сақловчи ҳар 
хил тумор ва 
тилсимларнинг пайдо бўлишига, яхшилик ва ёмонлик- 
дан иборат турли ирим ва ҳаракатларнинг келиб чиқи- 
шига сабаб бўлган. .Сеҳргарлик билан табиий ҳодиса- 
ларни ўзига бўйсундйриш ёки айрим шахсларга таъсир 
қилиш мақсадида ўтказиладиган хатти-ҳаракатлар ва 
шу билан шуғулланадиган 
шахслар 
бизнинг даври- 
мизга етиб келган. Ҳатто ҳозирги илмий-техника тарақ- 
қиёти замонида ҳам сеҳргарлик билан кишиларни да- 
волаш, тақдирга таъсир қилиш мумкин деган тасав- 
вурларга эга айрим шахсларни, турли экстрасенсларни, 
фолбинлик ва дуогўйлик билан шуғулланувчи фириб- 
гарларни учратишимиз мумкин. Бундай ибтидоий та- 
саввурлар, бир томондан, инсоннинг қўрқиш. ҳисси би- 
лан боғлиқ сеҳр-жоду 
пардасига бурканган 
муайян 
мақсад сари йўналтирилган хатти-ҳаракат бўлса, иккин- 
чи томондан, шу хатти-ҳаракатни амалга оширадиган 
муҳим омиллардан- сўз магияси алоҳйда ўринни эгал- 
лайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Барча шарқ халқларида, шу жумладан ўзбекларда 
ҳам сўз ва қаттиқ кўз билан боғлиқ сеҳргарлик қадим- 
дан тарқалган ва ҳозиргача кучини сақлаган магия 
турларидан бири. Инсон ўзининг сўзлаш иқтидорига, 
сўзининг сеҳр-жоду қудратига доимо ишониб келган. 
Қадимдан сўз магиясига таянган ўзбеклар ўзини сал 
ноҳуш сезадимй ёки қоқилиб, сурилиб кетадими, ома- 
ди бўлмай қоладими ёки бир фожиага йўлиқадими — 
барчасини у ғайритабиий ҳаракат, ёмон кўз ёки ёвуз 
сўз қудратидан деб билади. Ҳозирга қадар ўзбеклар 
орасида қўлланилиб келинаётган кинна, бадик, бурей ва 
аврашлар бевосита сўзнинг сеҳр-жоду қудратига асос- 
ланган. Замонамизда кенг тарқалган экстрасенслар ҳам 
сўз магиясидан зўр маҳорат билан 
фойдаланадилар. 
Асли Қуръон ўқиш ёки тиловат қилиш ҳам сўз сеҳри 
билан боғлиқ.
Маросим фольклори тўғрисида жиддий тадқиқотлар 
олиб борган истеъдодли олим Б. Саримсоқов сўзнинг 
магик қудратига асосланган ўзбек маросимидаги жанр- 
лар ўзида халқнинг қадимий эътиқодий тасаввурлари- 
ни, демонологик қарашларини нисбатан тўла акс этти- 
ради, деб ҳақли равишда қайд қилади. Унинг фикрича, 
ўзбек сўз магияси жанрлари у ёки бу жойдаги ўзига хос 
анъана ва хусусиятга эга бўлса-да, ягона мақсадга йў- 
налтирилганлиги, ягона мавзуга эгалиги билан алоҳида 
ажралиб туради. Олқиш, қарғиш каби жанрларда сўз 
қудрати воситасида кишиларга ё яхшилик, ё ёмонлик 
тйлаш мотивлари устун туради, яъни 
етакчилик қи- 
лади.
Сўзнинг жоду қудратига 
асосланган ўзбек халқ 
ижодидаги ҳомий руҳлар томонидан танланган, иқти- 
дорли ижро этиладиган жанрлар: шомон айтимлари, кин- 
на, бадик кабилар ёки махсус сеҳргарлар ижро этувчи 
авраш, бурей-бурей кабилар ва кенг оммавий ижро 
этилувчи олқиш ва қарғиш каби жанрлар ҳам асли 
анимистик тасаввурлар билан ҳам боғлиқ. АйниқСа би- 
ринчи гуруҳга мансуб шомон чақириқлари, кинна, бадик 
кабилар ҳомий руҳлар билан «алоқада» амал қилиш- 
лари анимизмга бевосита тааллуқли. Бу соҳада жиддий 
тадқиқотлар ўтказган этнограф олимлардан Г. П. Сне- 
сарев ва В. Н. Басиловлар мазкур эътиқодлар ва ирим- 
лар тўғрисида бой маълумотлар тўплаганлар.
Ибтидоий динларнинг илк шаклларидан бири ани- 
мизмдир. Бу ном фанга инглиз этнографи Эдуард Тэй-
www.ziyouz.com kutubxonasi


лор томонидан киритилган (лотинча 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish