74
ҳамроҳлари билан Ер юзи бўйлаб саёҳатларини амалга оширадилар. Бу
даврга келиб айрим князлар, ёки ҳатто
черков ходимлари хам антик
даврининг санъат асарларини тўплашга киришадилар. Ҳатто, Ватикандаги
саройда махсус бир ҳовли ажратилиб унда Грециянинг эллинизм даври
ҳайкалларини саклашди. Лекин,
руҳонийларни археология билан
шуғулланишлари жуда узоққа бормади. 1555 йилда поп Юлий III вафотидан
кейин Аугсбург диний битими тузилган бўлиб, унда "Ҳукмдор ким бўлса,
ўшанинг дини бўлади" деган шиор ўртага ташланди.
Ўша даврдаги император Карл V диний уламолар томонидан қўллаб-
кувватланмай қолгандан кейин тахтдан туширилди. Тридент собори ва
иезуит орденининг реакцион қарорлари туфайли фан ва санъатга қарши
ҳақиқий қувгин бошланди. Католик черковининг ёзувчиларини устидан
цензура бошланди. Жуда кўплаб китоблар ўқиш учун чеклаб қўйилди, ёки
ёқиб юборилди. Антик даврдаги ҳайкаллар-худоларнинг, қаҳрамонларнинг,
турли афсоналардаги каҳрамонларни
тасвирларни ношаарий, шайтон
тасвирлари деб уларни саклаш маън этилди.
Буларни ҳаммаси археология фанини ривожланишига жуда катта тўсиқ
бўлди. Айниқса, Италияда археологияга ажратилаётган пул микдори
қисқарибгина қолмасдан, балки у билан шуғулланиш хавфли бўлиб ҳам
қолди. Археология билан шуғулланадиганларни будпарастликда айбладилар
ва улар инкивизиция судининг исканжасига тушдилар.
Аммо, уйғониш давридаги антик даври санъати намуналарига бўлган
қизиқиш эндиликда Франция ва Европанинг бошқа мамлакатларига тарқалиб
бўлган эди. Франция XVII асрнинг бошидан бошлаб антиквар буюмларни
тўплаш, уларни топиб саклаш бўйича энг йирик марказга айланди.
Шундай қилиб, бу классик-археологиянинг дастлабки бошланғич
пайтини "археологик материалларни тўпланиш пайти эди" деса ҳам бўлади.
Лекин, шундай пайт келди-ки, эндиликда оддий тўпланган
материал сон
жиҳатидан сифатга ўтиши керак эди.
75
Худди шундай олимлардан бири Франциянинг Прованса деган
шаҳридан Клод Пейреск (1580-1637) бўлиб, биринчи маротаба буюмларнинг
аҳамиятини тушуниб етди. Унинг учун буюмни "катта", ёки "кичик"ка
ажратмасдан уларни барчасига баробар қараш керак эканлиги, барча
буюмларни аниқ гипсдан қилинган нусхаси бўлиши кераклигини тушуниб
етди.
Шу билан бирга шу давргача тўпланган барча материалларни йиғиб
тўплашга ҳаракат килиш бошланди. Шундай олимлардан бири Гейделберг
университетининг профессори Грутер жуда катта 12 минг лотин ёзувларни
ўзида мужассам этган тўплам нашр эттирди.
Англияга ҳам қадимги ёзувлар билан қизиқиш кенг тарқалди ва ҳатто бу
ишлар билан қирол Карл I ҳам шуғулланди.
Францияда XVII асрнинг ўрталарига келиб
бир катор академиялар -
Ёзувлар академияси, Архитектура академияси, Тасвирий санъат ва
ҳапкалтарошлик академиялари ташкил топди. Бу ташкилотлар жуда ҳам
кўплаб тарқоқ ҳолдаги алоҳида тадқиқотчиларни қадимият ҳаваскорларини
бирлаштирди, археологик экспедицияларни ташкил этишди, ва шу давргача
тўпланган
археологик
материалларни
системалаштириш
билан
шуғулландилар.
1733 йилдан бошлаб Англияда ва унинг кетидан бутун Европада бирин-
кетин Франциядаги каби жамиятлар ва академиялар ташкил этилди. Бу
жамиятларни сай-ҳаракатлари билан кўплаб китоблар нашр килинди.
Бенедикт Монфокон (1655-1741) Европада тарқоқ ҳолда бўлган ва жуда
кўплаб антиквар буюмларни, айниқса эллинизм давридан қолган
ҳайкалларни 10 томдан иборат китоб ҳолида 1800 нусхада чоп эттирди. Бироз
кейинроқ Франциялик олим, антиквар, граф Кэлюс етти томдан иборат
"Миср, этрусс, грек ва Рим қадимиятлари тўплами" деган китоб нашр
эттирди. Унда майда буюмлар-тамғалар, тангалар ва бошқалар тўпланган
бўлиб, бу
буюмларни нимадан ишлангани, бадиий ишланиши ва мазмунига
караб классификация килди.
76
Юқоридагилардан фаркди ўлароқ Германияда XVIII асрнинг биринчи
ярмидан бошлаб, дастлабки археологик билимларни, айниқса Греция ва Рим
қадимияти бўйича тўпланган билимларни университетларда ўқитила
бошланди.
Аммо Европада бошланган дастлабки археологик изланишлар ўша
археологик буюмларни типларини ўрганиш, буюмларнинг тавсифи, қайси
ҳайкалтарош қандай материалдан қачон, қандай қилиб ясаганлиги
тўғрисидаги маълумотларни беришдан нарига ўтмади. Бу даврдаги олимлар
археологик материалларга фақат буюм сифатида қарашди, археологик
материалларни тарихни ўрганишни манбаи эканлигини тушуниб етмадилар.
Қўлга киритилган ютуқларга фақат ўша давргача тўпланган антиквар
буюмларни системалаштирилиши бўлди.
Албатта, бу даврда айрим ерларда археологик қазишмалар ҳам
ўтказилган бўлиб, бу казишмаларнинг асосий мақсади антиквар буюмлар
топиб олишдан нарига ўтмаган эди. Археологик обидаларни қачонлардир
ҳаёт хукм сурган шаҳар, ёки қишлокнинг харобаси эканлиги ва бу обидани
казишда маълум бир қазиш усулларига амал килиш кераклигини
тушунишмади. Бунинг сабаби, у даврда ҳали қазиш усулларининг ўзи
ишланмаганлигида эди.
Do'stlaringiz bilan baham: