ТОЗАЛАНГАН ЭКТРАКЦИОН ФОСФОР КИСЛОТАСИ АСОСИДАГИ
АММОНИЙ ФОСФАТ ТУЗЛАРИ
a
Кутыбаев А.А.,
a
Реймов А.М.,
b
Қаршиев Б.Н.,
b
Сейтназаров А.Р.,
a
Маденов Б.Д.
a
Қорақалпоқ давлат университети, Нукус шаҳри
b
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент шаҳри
Аввалги ишимизда [1] Қизилқум экстракцион фосфор кислотасини
(ЭФК) тозалаш мақсадида унинг сульфатсизлантириш ва органик
эритувчилар билан чуқур тозаладик. Бунда дастлаб, кальций карбонат
ёрдамида таркибида (оғир.%) 16,46 Р
2
О
5
, 0,052 CаО, 1,11 МgО, 2,98 SО
3
, 0,28
Fе
2
О
3
, 0,42 Аl
2
О
3
ва 0.99 F тутган ЭФК сульфатсизлантирилди. Бунда
кальций карбонатнинг сульфат ионига нисбатан стехиометриядан 125%
меъёрида ЭФКнинг сульфатсизланиш даражаси 85,65% ни ташкил этди.
Ундан сўнг, сульфатсизлантирилган ЭФКга нисбатан уч карра кўп миқдорда
ацетон ва этил спирти билан тозалаш жараёни амалга оширилди. Бунда
ЭФКда қўшимчалар чўкмага ажратиб олинди ва улар фосформагнийли
ўғитлар сифатида тавсия этилди. Органик эритувчилар буғлатиш орқали
ажратиб олингандан сўнг, тозаланган, ундан ташқари сувда эрувчан аммоний
фосфатлар олиш учун тўлиқ яроқли концентрланган ЭФК олинди.
Тозаланган ЭФК таркиби қуйидагича (оғир.%): 35,16% P
2
O
5
, 0,028% CaO,
0,065% MgO, 0,059% Fe
2
O
3
, 0,024% A1
2
O
3
, 0,163% SO
3
вa 0,48% F.
Кейинги босқичда тозаланган ЭФКни рН=5,5 ва 8,0 гача аммонизация
қилиш, буғлатиш ва қуритиш орқали моноаммонийфосфат (МАФ) ва
диаммонийфосфат (ДАФ) олинди. Ҳосил бўлган МАФ бўтқаси 70
о
С ва ДАФ
бўтқаси эса 60
о
С да қуритилиб донадорланди.
Синов натижалари шуни кўрсатдики, ўғит доналари сувда тўлиқ
эрийди. МАФ таркибига қуйидагилар киради (масса%): Р
2
О
5
- 51,6; N - 14;
SO
3
0,98; CaO - 0,5; MgO - 1,74; Fe
2
O
3
- 0,04; Al
2
O
3
- 0,14; доналар
мустаҳкамлиги - 3,25 МПа. Бундай кўрсаткичларга эга маҳсулотга талаб
каттадир. ДАФ таркибида 48% Р
2
О
5
ва 18,70% N мавжуд, унинг доналари
мустаҳкамлиги 2 МПа дан юқори. Унинг таркибида 0,44% CаО; 1,7% МgО;
0,04% Fе
2
О
3
; 0,13% Аl
2
О
3
; 1% SО
3
ва 0,84% дан кўп бўлмаган F мавжуд.
333
Олинган МАФ ва ДАФ ўғитларнинг рентгенофазавий таҳлиллари
ўтказилди. Натижалар 1 ва 2-расмларда келтирилган.
МАФ
намунаси
дифрактограммасида
(1-расм)
аммоний
дигидроортофосфатга тегишли бўлган 5,303; 3,739; 3,066; 2,653; 3,368; 2,005;
1,773; 1,675; 1,600; 1,536; 1,471; 1,370; 1,329А
о
дифракцион максимумлари
намоён бўлган. Дифрактограммада 5,563; 5,035; 4,118; 3,41; 3,209А
о
чўққиларнинг пайдо бўлиши маҳсулотда аммонийгидрофосфат иштирокини
англатади, аммо кам миқдорда мавжуд.
ДАФ дифрактограммасида (2-расм) МАФ намунасидан фарқли фарқли
улароқ, фақатгина аммонийгидрофосфат ҳосил бўлиб ва у 5,60; 5,341; 5,066;
4,14; 4,01; 3,78; 3,374; 3,226; 3,145; 3,064; 2,81; 2,546; 2,475; 2,304; 2,08;
1,686А
о
дифракцион чўққилари билан тасдиқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |