Органик ва минерал ўғитлар
Юқори ва сифатли ҳосил олиш учун ўсимликларда барча озуқа моддалари бўлиши зарур. Улар тупроқ таркибида органик ва минерал бирикмалар шаклида бўлади. Улар парчаланиши (емирилиши) ва минераллашиши натижасида ўсимликлар ўзлаштирадиган ҳолатга айланади.
Ўғитлар органик ва минерал ҳолатда бўлади. Органик ўғитлар қадимдан қишлоқ хўжалигининг деҳқончилик соҳасида қўлланилади. Органик ўғитларнинг асоси ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг қолдиқлари ҳисобланади. Улар тупроққа аралашгач микроорганизмлар иштирокида чирийди ва ўсимликлар учун зарур бўлган моддалар билан тупроқни бойитади.
Йирик шохли молдан бир кунда 20-30 кг, отдан 15-20 кг, қўйдан 1,5-2,5 кг гўнг йиғилади.
Маълумотларга қараганда, ҳар гектар далага солинган гўнг алмашлаб экиш таркибидаги ўсимликлар ҳосилдорлигини дон ҳисобига 1 центнерга оширади. 1 гектарга солинадиган гўнг миқдори 20-30 тонна бўлиб, кузги шудгор олдидан махсус мосламалар ёрдамида далага сепилади. Айрим хўжаликларда гўнг сувга аралаштирилиб “шарбат суви” сифатида ғўзанинг ривожланиш даврида берилади.
Компостларни (ҳар йил органик қолдиқлар аралашмаси) тайёрлашда фосфор ўғити ҳам қўшилади ва алоҳида жойга (чуқур бўлмаган ўра, катта ҳажмдаги махсус мосламалар) йиғилиб устидан суюқ гўнг ёки сув қуйилиб бостириб қўйилади.
Минерал ўғитлар таркибида ўсимлик учун зарур бўлган озуқа моддалар кимёвий усул билан яратилади. Минерал ўғит тупроққа солинганда шаклланиши мумкин бўлган муҳитга қараб қуйидагиларга бўлинади:
а) физиологик нордон ўғитлардан ўсимлик жадал суръатда катионни ўзлаштиради, анион эса тупроқ эритмасига ўтади (аммонийли сульфат, калийли хлорид, калийли сульфат, аммоний-азотли ўғит ва мочевина);
б) физиологик-ишқорий ўғитлардан ўсимлик анионни ўзлаштиради, катион эса йиғилиб тупроқ муҳитини ишқорийлаштиради (натрий нитрати, калий ва калций нитратлари);
в) физиологик нейтрал ўғитлар.
Таркибидаги озуқа моддаларнинг турига қараб минерал ўғитлар оддий ва мураккаб ўғитларга бўлинади. Оддий ўғитлар азотли, фосфорли, калий ва микроэлементларга бўлинади. Минерал ўғитлар қуйидаги меъёр асосида ишлатилади.
2-жадвал. Асосий қишлоқ хўжалик экинларига бериладиган маданий ўғитларнинг илмий асосланган ўртача меъёрлари (кг/га, 100 фоиз соф модда ҳисобида)
|
|
|
|
Бошоқли дон экинлари:
|
|
|
|
суғориладиган
|
150-200
|
100-120
|
50
|
лалми
|
50-60
|
40-50
|
-
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |