Умурзоқов, А. Тошбоев



Download 0,6 Mb.
bet124/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

Суғориш меъёри деб, бир марта суғориш учун керак бўладиган сув миқдорига айтилади. Мавсумий суғориш эса, маълум экинни ўсиб ривожланиши давомида суғориш учун сарфланадиган сув миқдорининг умумий йиғиндисидир. Суғориш меъёрини ҳисоблаш учун 3 та кўрсаткични билиш керак. Уларга дала нам сиғими (ДНС), маълум экин учун тупроқдаги ўсимлик ўзлаштира оладиган намликнинг пастки чегараси ва сув билан тўйинтириладиган қатлам қалинлиги киради.



      1. Алмашлаб экиш

Алмашлаб экиш – бу қишлоқ хўжалик экинларини илмий асосда навбатлаб экишдир. Бунда алмашлаб экиш далаларидаги экинлар маълум даврда юқори агротехника қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўрин алмашлаб чиқилади.
Алмашлаб экиш схемаси деб, маълум гуруҳ экинларининг тартиб билан ўрин алмашишига айтилади.
Алмашлаб экиш ротацияси деб, экинларнинг белгиланган муддатда барча далаларда экилиб чиқишига айтилади.
Алмашлаб экиш схемалари:

  1. Пахта-беда алмашлаб экиш 8 далали 3:5 (беда:пахта) ва 9 далали 3:6 схемалари кам ҳосилли, кучли, шўрланган, оч тусли ва типик бўз тупроқ, тақир тупроқларда ва чорвачилиги ривожланган хўжаликларда жорий этилади. 10 далали 3:7 схема унумдор, шўрланмаган, тўқ бўз тупроқ ва ўтлоқи бўз тупроқларда жорий қилинади.

  2. Пахта-беда-буғдой (дон) схема: 3:4:3 (беда:пахта:буғдой).

  3. Ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилашни таъминловчи алмашлаб экиш схемалари: 1:3:4 ва 1:3:5 (мелиоратив дала:беда:пахта).

  4. Шолини алмашлаб экиш схемалари: 2:4 (дуккакли экинлар:шоли), 2:3:1:3 ва 2:4:1:3 (дуккакли экинлар:шоли:мелиоратив дала:шоли).

  5. Лалмикор деҳқончиликда алмашлаб экиш схемалари: 1:2 (шудгор:дон), 1:2:1:1 ва

1:2:1:2 (шудгор:дон:қатор ораси:ишланадиган экинлар:дон), 5:2:1:2 (беда:дон:шудгор:дон).

  1. Озуқа экинларини алмашлаб экиш схемалари: 2:1:1:1:1:1:1:1 (беда:жавдар:бурчоқ билан қўшиб экилади ёки сорго силосга экилади: маккажўхори:дон:соя донга, уни йиғиштириб олгач маккажўхори ва уни йиғиштириб олгач оралиқ экинлар: маккажўхори донга, арпа донга, уни йиғиштириб олгач оралиқ экинлар: лавлаги: маккажўхори силосга ва уни йиғиштириб олгач оралиқ экинлар)



5. Ёқилғи ва мойлаш материаллари меъёрлари

Қишлоқ хўжалигида барча техникалар асосан, дизель ёқилғиси билан ҳаракатланади. Дизель ёқилғисининг иш бирлигини аниқлашда ҳар бир экин тури бўйича тузилган технологик картадан фойдаланилади. Технологик картада ҳар бир иш жараёнида бажариладиган ишларнинг маълум миқдорига ёқилғи меъёри берилган. Иш ҳажмини аниқлаб, меъёрга бўлиш йўли билан ёқилғи сарфи аниқланади.
Ёқилғи-мойлаш материалларига бўлган талаб, дизель ёқилғисига нисбатан фриз ҳисобида аниқланади. Дизель ёқилғисига нисбатан, автол-6,8%, солидол-0,5%, нигрол-1,4%, бензин билан ишлайдиган двигателларда – авто мой – 5,5 фоиз олинади.
Фермер хўжалигига зарур бўлган техникаларни 1000 гектар ҳисобига тўғри келидиган меъёрий кўрсаткичлар асосида олишлари мумкин. Тракторларга бўлган талаб қуйидаги жадвалда келтирилган.



4-жадвал. Тракторларга бўлган талаб.

Ҳайдов тракторлари

1,2

2,8

-1,6

1653

Чопиқ тракторлари (3 ғилдиракли)

4,4

21,7

-17,3

23797

Чопиқ тракторлари (4 ғилдиракли

2,5

12,0

-9,5

20362

Омочлар

0,8

3,4

-2,6

1984

Культиваторлар

1,6

16,9

-15,3

7220

Дон экиш сеялкалари

2,2

4,8

-2,6

4120

Чигит экиш сеялкалари

1,7

13,3

-11,6

6215

Дон ўриш комбайни

1,1

2,0

-0,9

630

Ерларни текислаш машинаси

0,1

5,6

-5,5

549

Трактор прицеплари

4,6

32,0

-27,4

40724

Ушбу техникалар ёрдамида қишлоқ хўжалигидаги барча ишлар амалга оширилади. Агротехника тадбирларни бажаришда техникаларнинг йиллик ишлаш қуввати вақт меъёрида берилади. Фермер техникалардан фойдаланишда бир йилда қанча соат ишлаши керак бўлса, шунга амал қилган ҳолда, иш билан таъминлайди. Техникаларнинг 1 йилда бажарган иш ҳажми меъёри 2-жадвалда берилган.



Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish