Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги



Download 2,49 Mb.
bet79/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

Н = Sзу xCб xKи
Бунда, Н- ягона ер солиғининг суммаси, сўмларда;
Sзу – ер участкасининг майдони, гектарларда;
Cб - 1 гектар учун солиқнинг базавий ставкаси, сўмларда;
Kи – тузатиш коэффициенти.
Барча ерлар бўйича базавий ставкалар ва тузатиш кэффициентлари қўлланилади. Ставка ва коэффициентларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ кўмитаси томонидан умумий белгиланган тартибда тўловчиларга етказилади.
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича базавий ставкалар сифатида тегишли туман ва шаҳар бўйича тасдиқланади.
Лалми ерлар, пичанзорлар ва яйловлар бўйича базавий ставкалар вилоятлар бўйича тасдиқланади.
Ижтимоий иморатлар, сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар ва йўллар билан банд бўлган ерлар, шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар бўйича базавий ставкалар туман ва шаҳарларнинг суғриладиган ерлари бўйича тасдиқланган ставкалари бўйича тўланади.
Қишлоқ хўжалиги ер участкаларидан солиқ, ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
Ер участкасини қайтариб олинганда солиқ ойдан бошлаб тўхтатилади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ягона ер солиғи суммасини иловадаги шаклга биноан хисоблаб чикадилар ва давлат солик инспецияларига хисоб-китобин жорий йилнинг 1-февралига кадар такдим этадилар.
Ягона ер солиги бир йилда уч муддатда тўланади:
1. йиллик тўланадиган солиқ суммасининг 20 фоизи;
2. 1 сентябргача 30 фоизи;
3. 1 декабргача бўлган муддатда – соликнинг колган 50 фоизи тўланади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ягона ер солиғи фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш ва молиявий натижаларига боғлиқ эмас. Яъни, фермер фойда оладими, зарар кўрадими, бундан қатъий назар, белгиланган ягона ер солиғини тўлашга мажбур. Демак, фермер хўжалиги ердан олаётган даромади қанча бўлса, шу ер бирлиги ҳисобига тўғри келадиган солиқ миқдори шунча кам бўлади. Бу эса ўз навбатида ерлардан, айниқса, суғориладиган ерлардан унумли фойдаланишни рағбатлантиради.
Ягона ер солиғи бўйича юқорида айтилган гаплардан келиб чиққан ҳолда, солиққа тортишнинг бу механизми қуйидаги афзалликларга эга эканлигини таъкидлаб ўтамиз:

  • солиқ миқдорини ҳисоблаш ва солиқни йиғиш механизмининг соддалштирилганлиги;

  • ягона ер солиғи миқдори солиқ тўловчиларга тупроқнинг балл-бонитетига қараб ўрнатилиши ва ер участкасининг жойлашиши ҳамда сув билан таъминланганлигига қараб тузатувчи коэффициент билан мувофиқлаштирилиши солиқ миқдорини реал белгилаш имкониятини бериш.

Маълумки Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилда давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 567-қарорига биноан ер участкаларига эга бўлган илмий муассасалар,эксприментал тажриба хўжаликлари учун ҳам 2004 йил 1 январдан бошлаб ягона ер солиғи жорий қилинган.
Шу билан биргаликда юқорида таъкидлаб ўтилган қарорга мувофиқ 2004 йил 1 январдан бошлаб тажриба тариқасида Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги фермер хўжаликларига ҳам ана шу тартибда ягона ер солиғини хисоблаш жорий этилди. Шу билан биргаликда белгиланган 2 фоизли миқдор 2005 йилдан бошлаб 1 фоиз қилиб белгиланди.
Давлат солик хизмати органлари ушбу буйрукноманинг тўгри кўлланилиши устидан Ўзбекистон Республикасининг Солик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солик хизмати тўгрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошка конунчилик хужжатларига мувофик назоратин амалга оширадилар.
Ушбу Йўрикноманинг амалга киритилиши билан ягона ер солигини тўловчи кишлок хўжалик товар ишлаб чикарувчилари даромад (фойда) солиги, кўшилган киймат солиги, экология солиги, ер остидан фойдаланганлик учун солик, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солик, мол-мулк солиги, ер солиги, ижтимйи инфратузилмани ривожлантириш солиги, бошка махаллий соликлар ва йигимлар бўйича йўрикномаларни кўлламайдилар.
Ўзбекистон Республикасида 2000 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқ ва йиғимларнинг ставкалари қуйидагича:
Даромад (фойда) солиғи ставкасининг микдори 1998 йилга нисбатан 2 фоиз камайтирилди;
улгуржи ва чакана савдо корхоналари учун у ягона микдори–18 фоиз, умумий овкатланиш корхоналари учун у 40 фоизга етказилди.
Корхоналар бўйича ялпи даромад ставкалари уларнинг жойланиш ўрнига караб кўпайтирилади.

  • шахар жойлари – 22%

  • кишлок жойлари учун –17%

  • узок ва тог олди туманлари учун -15 %

Жисмоний шахслар учун мол-мулк солик сатвкаси.
а) транспорт воситалари:

  • мотор кувватига кўра енгил автомобиллар:

  • хар бир от кучидан – 63, 5 сўм;

  • ёки кувватнинг хар бир кВт – 88,2 сўм.

б) Мотор кувватига кўра юк автомобиллари, автобуслар ва микроавтобуслар, бошка ўзи юрар машина ва механизмлар;

  • хар бир от кучидан – 63, 5 сўм;

  • ёки кувватнинг хар бир кВт – 88,2 сўм.

Тошкент шахридаги мол-мулкнинг бахоси бўлмаган холда шартли киймат 500 минг сўм, кишлокларда 350 минг белгиланган.
- Жисмоний шахслар номига келадиган товарларда божхона тўловларини хисоблаб чикиш ва ўндириш тартиби.
- Қўйилган божи ва соликни хисоблаб ёзиш ва уни ўндириш 1000(минг) АҚШ доллардан ошадиган бош киймати амалга оширилди.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish