Бозор иқтисодиёти шароитида кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан фермер хўжаликларини кутилмаган табиий офат, бахтсиз ҳодиса, яъни, авария ва бошқа ҳолатлардан зарар кўришдан ҳамда бу соҳада банд бўлганлар ҳаёти ва саломатлигини ҳимоялашнинг асосий йўли бу суғурталаш ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида суғурта фаолияти муҳим рол ўйнайди. Фермер хўжаликлари банкдан кредит олишда гаровга қўйиладиган мол-мулкини, табиий офатлар туфайли бўлғуси пахта ва ғалладан, боғ ва узумзорлардан кам ҳосил олиш натижасида кўриадиган молиявий зарарни, лизингга олинган техникаларни, чорва ҳайвонларини, яйловлар ҳосилини, мол-мулкини ва бошқаларни суғурта қилдиришлари мумкин.
Республикада қуйидаги суғурта компаниялари бўлиб:
«Ўзагросуғурта» ДАСК;
«Мадад» СА;
«Кафолат» ДСК;
«Ўзбекинвест» СА;
«Хусусий суғурта компаниялари»;
«Чет эл суғурта суғурта компаниялари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 21 февралдаги Фармонига асосан молия Вазирлиги хузуридаги Давлат суғурта Бош Бошқармаси негизида «Ўзагросуғурта» Давлат- акциядорлик суғурта компанияси ташкил этилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларининг манфаати учун хизмат кўрсатиш, қишлоқ аҳолиси ҳаёти ва мол мулкини суғуртавий ҳимоялаш компания ҳамда қишлоқ хўжалик корхоналари ва қишлоқ аҳолиси ўртасида қуйидаги мажбурий суғуртатурларини амалга оширади.
1. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган ва фьючерс контрактлари бўйича маблағларни қайтариш суғуртаси.
2. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларнинг олган аванс учун гаровга қўйилган мол –мулк суғуртаси.
3. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилардан ташқари корхоналар гаровгв қўйилган мол-мулк суғуртаси.
4. Қишлоқ жойларида транспорт эгаларининг фуқоралик жавобгарлик суғуртаси.
Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан компанияга ихтиёрий суғурта турларини ривожлантириш топширилган. Бугунги кунда компания фермер хўжаликларига қуйидаги ихтиёрий суғурта турларини таклиф қилиб, амалга оширмоқда:
1. Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини ихтиёрий суғурталаш.
2. Қишлоқ хўжалик экинлари қайта экишни ихтиёрий суғурталаш.
3. Деҳкон ва фермер хўжаликлари чорва молларининг суғуртаси.
4. Деҳкон ва фермер хўжаликлари асосий воситаларининг суғуртаси.
5. Боғ ва узумзорлар ҳосили суғуртаси.
6. Фермер хўжаликларининг табиий пичонзорлари, яйловларини ва тут дарахтлари барглари ҳосили суғуртаси.
7. Пилла ҳосили суғуртаси.
8. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқришлари томонидан жўнатиладиган юкларни суғуртақилиш.
9. Деҳкон, фермер ва ижара хўжаликларининг мол-мулкини суғурта қилиш.
10. Машина трактор парклари, муқобил машина трактор парклари, қиҳлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар) ва фермер хўжаликларига молиявий лизинга бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаси (тракторлар ва урим-йиғим техникаси) ни суғурталаш.
11. Фермер хўжаликларининг чорва молларини оқсил (яшур) касаллигидан суғурта қилиш.
Суғурта мажбурий ва ихтиёрий равишда амалга оширилади.