Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Жадвал 18. Пул даромадлари ва харажатлар баланси



Download 2,49 Mb.
bet73/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

Жадвал 18. Пул даромадлари ва харажатлар баланси. Ушбу жадвал жорий йилда ҳисоб рақамида қайд қилинадиган даромадлар манбаи, шунингдек хўжаликни юритиш учун қилинадиган харажат турлари бандма-банд кўрсатилиб, хўжаликнинг жами даромади ва харажати тўлиқ таҳлил қилинади.
Жадвал 19. Бюджетга тўланмалар. Ушбу жадвални тўлдиришда хўжалик томонидан жорий йилда тўлаши зарур бўлган солиқлар, бошқа турли тўловлар ва ажратмалар турлари бўйича ҳисоб китобт қилинади ва 3-графада акс эттирилади.
Жадвал 20. Корхонанинг асосий иқтисодий кўрсаткичи. Ушбу жадвални тўлдиришда хўжаликдаги ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 3-8 жадвал Бизнес режанинг миқдори 1996 йилнинг ўртача баҳосида (таққослама) ҳисобланиб режа қисмига қўйилади.
1997 йил ҳисоб йилида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, шу йилнинг ҳақиқий баҳосида (ҳисобот йили 6-АПК). 1
1998 йил ишлаб чиқариладиган маҳсулот (Бизнес режа) 1997 йил баҳосида ҳисоб китоб қилинади. Жадвалдаги қолган кўрсаткичлар ҳисобот йилининг ҳақиқий баҳосилан келиб чиққан ҳолда тўлдирилади.
Жадвал 21. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ялпи даромади. Ушбу жадвални тўлдиришда Бизнес режанинг 3,8, 10-жадваллардан фойдаланиб ўсимликчилик ҳамда чорвачилик тармоқлари бўйича алоҳида ялпи маҳсулот қиймати (таннарх бўйича) ҳисобланади ва улар умумлаштирилади.
Жадвал-22. Молиявий нтижа. Ушбу жадвални тўлдиришда –маҳсулотларни сотишдан олинган даромад ва харажатларнинг суммаси жадвал-10 дан олинади (Бизнес-режани сатир-010-5 графа, 060-6 графа) натижаси -070-5 графасига, маъмурий харажатлар (090-6 графа) қўйилади. Қолган бандлар бўйича хўжаликда қўшимча оладиган даромади ва харажат бўлса тўлдирилади.
Бизнес-режада: пения, жарима ва ноқонуний тўловлар тўланиши режалаштирилмайди.
Бизнесрежани тўлдиришда фойдаланиш учун: 1,2,3,4,5,6,7 ва 8-кўрсаткичли жадваллар илова қилинади.


10.4. Фермер хўжалигида банк иши ва кредитдан фойдаланиш


Фермер хўжалигини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича кредит бериш икки турда амалга оширилади. Бириншидан тижорат банклари томанидан микрокредит бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томанидан 2000 йил 22 февралдаги 464 сонли қарори ва Адлия вазирлигининг 2000 йил 29 февралдаги 903 рақамии Билан рўйхатга олинган «Тижорат банклари томонидан юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларини миллий ва чет эл валютасида микрокредитлаш Тартиби» ва унга киритилган 1-сонли ўзгаришлар билан амалга оширилади.
Мазкур Тартиб тижорат банклари томонидан юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларга микрокредитлар беришни тартибга солади. Тижорат банклари томонидан микрокредитларни бериш қайтариш, тўлаш, таъминлаш, муддатли ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида амалга оширирилади.
Юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларига ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларига бериладиган микрокредитлар деганда кредит бериладиган кундаги Республика Марказий банки курси ҳисобида 10000 (ўн минг) АҚШ долларига эквивалент миқдоридан ошмайдиган ҳажмда миллий ёки чет Эл валютасида бериладиган кредитлар тушунилади.
Тижорат банклари микрокредитларни қарз олувчиларга шартнома асосида 3 йилгача бўлган муддатга берадилар. Кредитлар мижознинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамии жойлашган манзил бўйича берилади. Фақат деҳкон ва фермер хўжаликларига микрокредитларнинг 50 фоизагача миқдорининг аҳолидан чорва моллари парранда, уруғлик ва кўчатларни сотиб олишга, 1,5 йил (18 ой)гача бўлган муддатда қайтариш шарти билан, нақд пулда берилишига рухсат берилади.
Микрокредитлар қарз олувчиларга қуйидаги мақсадлар учун берилади:
- кичик (мини) ускуналарни харид қилиш;
- фермер хўжаликларини хусусий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтириш, шу жумладан қишлоқ хўжалик техникасини сотиб олиш, - иншоатларини қуриш, уруғлик, чорва моллари, ёш чорва моллари, парранда, ем-хашак ва омихта ем, ветеринария дори-дармонлари, ўсимликларини ҳимоя қилиш, кимёвий воситалари ва минерал ўғитларини сотиб олиш;
- хом-ашё ва материалларга бирламчи ишлов бериш;
- меҳнат қуроллари, хом-ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва ёрдамчи ашёларни харид қилиш;
- ҳалқ бадиий хунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқариш;
- ҳунармандчиликни ривожлантириш, уй меҳнати (касаначилик) ни ташкил қилиш;
- сервис хизмати ва маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш;
- солиқ тўлашни ривожлантириш;
- сайёҳлик (туризм) соҳасини ривожлантириш;
Кичик кўламдаги ишлаб чиқаришларни ташкил килиш;
Микрокредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкалари миқдори қарз олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро келишувга кўра кредит шартномаси асосида, аммо Марказий банк томонидан расман ўрнатилган қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда белгиланади.
Махсус микрокредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бериладиган микрокредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаларини белгилаш тавсия этилади.
Микрокредитлар олиш учун банка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- микрокредит олиш учун кредит буюрмаси;
- пул оқими таҳлили мажбурий тарзда кўрсатилган бизнес-режа;
- охирги ҳисобот санасига Давлат солиқ хизматининг маҳаллий (туман) идораси томонидан тасдиқланган бухгалтерлик баланси (1-шакл), дебиторлик ва кредиторлик қарзи ҳақидаги маълумотнома (2 а)- шакл), шунингдек, 90 кундан ортиқ муддатдаги қарздорликни солиштириш далолатномалари, молиявий натижалари ҳақида ҳисобот (2 шакл).
Олинган микрокредитни қайтармаслик хатарнинг олдини олиш мақсдида қарз олувчи тез ва эркин сотилиш талабларига жавоб берадиган таъминотга эга бўлиш керак. +арз олувчи банка қуйидаги таъминот турларининг биринчи тақдим этиш ҳуқуқига эга.
- мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;
- банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;
- учинчи шахснинг кофиллиги;
- суғурта компаниясининг қарз олучининг кредитни қайтара олмаслик ҳатарини суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полюси;
-фуқаро йиғинларининг маҳалла, қишлоқ, овул Кенгашлари кафиллиги.
Кредитларни бериш мижознинг талаб қилиб олгунча депозит ҳисоб рақамии жойлашган манзил бўйича берилади. Кредитлар алоҳида ссуда ҳисоб рақамини очи шва Ушбу ҳисоб рақамидан қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида моддий-товар бойликлари учун нақд пулсиз ўтказиш йўли билан ёки микрокредитнинг 50 % фоизигача миқдорида нақд пул шаклида фақат деҳкон ва фермер хўжаликларига, улар томонидан тақдим этилган пул чекларига нақд пул бериш билан берилади.
Нақд пулда бериладиган микрокредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар белгиланган тартибда нақд пулда қайтарилади.
Қайтариш муддатлари пул оқимининг келиб тушиш истиқболига қараб, бир неча босқичда қоплашни кўзда тутувчи жадвал шаклида тақдим этилиши мумкин.
қайтариш муддати етиб келганда ва қарз олувчининг пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, кредит муддати ўтган ссудалар ҳисоб рақамии орқали ўндириб олишга тақдим этилади, у бўйича муддатли мажбуриятномалар эса 2 картотекага жойлаштирилади ва календар навбати тартибида қайтарилади. Бунда фоизлар кредит қарзларидан олдин қайтарилади.
Тижорат банклари ўз изомларига ва валюта операцияларини амалга ошириш учун уларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензияда берилган ҳуқуқларга мувофиқ равишда, мазкур тартиб санаб ўтилган мақсадларни амалга ошириш пайтида, фақат ўз ишлаб чиқариш фаолияти учун учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, хомашё ва бутловчи қисмларни импорт йўли билан харид қилишга чет эл валютасида микрокредитлар беришлари мумкин.
Чет эл валютасидаги микрокредитлар банклар билан қарз олувчилар ўртасида тузиладиган кредит шартномаларида белгиланадиган тижорат шартлари асосида нақд пулсиз шаклда берилади.
Чет эл валютасида берилган кредитлар бўйича фоизларнинг тўлови, тўлов санасидаги Марказий банкларнинг курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.
Асосий қарзни тўлаш чет эл валютасида ҳисоб рақамида маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда – тўлов санасидаги Марказий банкнинг курси бўйича миллий валюта тўланиши мумкин.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish