10.2. Фермер хўжаликларининг фаолиятидаги мувофиқлаштирувчи иқтисодий алоқалар
Республикамизда устувор қишлоқ хўжалик юритувчи фермер хўжаликлари сонининг ортиши билан маҳсулот етиштиришда салмоғи ошмоқда. Шунинг учун фермерлар фаолиятини, давлат ва бошқа хужалик юритувчи субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Фермер хўжаликлари сони кўпайиб бориши билан уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга ҳукумат томонидан катта эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Президентининг 1997 йил 18 мартдаги “Шахсий ёрдамчи ва днҳқон хўжаликларини давлат томонидан қўллаб қувватлаш ва мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 апрелдаги 215-сонли қарори билан Республика шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси ташкил этилди.
Ўша пайтга қадар қуйи бўғинда мустақил фермер хўжаликлар ва жамоа хўжаликлар негизида ташкил этилган ички фермер хўжаликлари фаолият кўрсатган бўлса, уларнинг республикадаги барча туманларда, шунингдек, баъзи вилоятлар бўйича уюшмалари тузилган бўлиб, мамлакат миқёсида эса бу уюшмалар фаолияти қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги “Деҳқон (фермер) хўжаликлари бошқармаси томонидан муво фиқлаштирилар эди. Фермер хўжаликлари фаолияти вилоят ва туманларда 2 йўналишда: туман ва вилоят фермер хўжаликлари уюшмасида ва қишлоқ хўжалик бошқармалари орқали мувофиқлаштириларди.
Фермер уюшмаси бевосита фермер хўжаликлари билан иш олиб боради. Топшириқ ва вазифаларни вилоят вакиллиги ва туман ҳокимиятидан олиб, ўз навбатида вилоят вакиллиги фаолиятини такрорлайди. Фермер хўжаликларини ривожлантиришда ташаббус кўрсатиб, фермер хўжаликларига бевосита амалий ёрдам бера олмайди. Уюшманинг асосий вазифаси вилоят вакиллиги ва маҳаллий ҳокимиятлар буйруғига биноан қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш ва фондларни марказлашган усулда тақсимлаш моддий-техника ресурсларини фермер хўжаликларига етказишиб бермоқда.
Кўпгина ривожланган мамлакатларда фермер хўжаликларининг фаолияти давлат томонидан имтиёзли қарзлар, субсидиялар ва бошқа турдаги молиявий ёрдамлар ҳамда квоталар ёрдамида тартибга солиниб турилади. Бу тадбирларнинг ҳаммаси бозор иқтисодиёти қонунлари асосида, махсус давалт дастурлари орқали амалга оширилади.
Тарқатилган ширкат хўжаликлари негизида ташкил этилган фермер хўжаликлари фаолиятини муовиқлаштириш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида ўртача 5-6 кишидан иборат “Фермерлар бирлашмаси” ёки “Фермерлар уюшмаси” тузилган. Уюшмада зироатчи мухандис, муҳосиб, иқтисодчи каби мутахассислар бўлиб, фермер хўжаликлари томонидан ажратилган ажратмалар ҳисобига фаолият юритади.
Уюшмалар ҳозирги кунда кўпроқ фермер хўжаликлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва ҳуқуқий ҳимоя қилувчи эмас, балки назорат қилувчи органга айланиб қолмоқда.
Шунинг учун, ёппасига тарқатилган хўжаликлар заминида ташкил топган фермер хўжаликлар ўзаро ихтиёрийлик асосида кооперация шаклида бирлашишлари мумкин. кооперация раиси, унинг ижроия органи демократик асосда фермерлар томонидан сайланиб, унинг фаолияти фақатгина фермер хўжаликларига барча зарурий таъминот сервис хизмати кўрсатишни ташкил қилишдан иборат бўлади.
Фермер хўжаликларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи асосий ташкилот фермер хўжаликлари уюшмаси туман вакиллиги ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги “Деҳқон ва фермер зўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 168-сонли қарорида белгиланган фермер хўжаликлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |