Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Товарларни биржада савдо қилиш



Download 2,49 Mb.
bet63/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

Товарларни биржада савдо қилиш – бозорда олиб бориладиган савдо сингари амалга оширилади. Харидор товарни кўргандан кейин, сифати сертификатига қараб баҳо қўйилади. Бундан ташқари товарларнинг намунасини ярмаркага ёки улгуржи бозорга қўйиш орқали ҳам савдо қилинади.
Икки томонлама битимлар тузишда (форвард-битим) – сотувчи ва харидор маҳсулотни етказиб бериш, қабул қилиш, унинг сифати, етказиб бериш муддати, баҳоси, уни аниқлаш услуби ва бажарилган битимга ҳақ тўлаш қоидаси тўғрисида мажбурият оладилар.
Икки томонлама форвард битим барча товарга тузилиши мумкин. бозорда сотиладиган товардан фарқи шартномада маҳсулотларнинг стандарт кўрсаткичлари кўрсатилади.
Фъючерс ёки шошилинч битим – товар ишлаб чиқарувчи биржа хизматчиси брокерга ҳали етиштирмаган маҳсулотини, баъзида экилмаган экин учун битим тузишда воситачилик қилгани учун, маълум миқдор пулни беради. Брокер олинадиган маҳсулот ҳажмини мўлжаллаб, у билан узоқ муддатли битим тузади.
Фермер юқори ҳосил олгандан кейин, ҳосилнинг маълум қисмини ўзида қолдириб, брокерга ҳам белгиланган улушини беради. Брокер зиён кўрмайди, у воситачилиги учун олинган ҳақни олгандан кейин, шартномага кўра етиштирилган ҳосилнинг бир қисмини қабул қилади ва тузилган битим асосида тегишли шахсга ёки ташкилотга маҳсулотни беради.
Агар ҳосил бўлмай қолса, товар ишлаб чиқарувчи брокерга ҳосилни олиш учун зарур бўлган воситаларни (уруғлик, машина, ўғит ва бошқалар) қайтармайди. Бу ҳолда брокер ютқазади. Фъючерс битими қатнашчилари бўлажакбозорни баҳолайди ва ишлаб чиқарувчи даромадини (режалаштирилган ва ҳақиқий баҳолар ўртасидаги қолдиқ) олишга умид қилади, харидор эса сотиб олинган шартномани юқори баҳода сотишга мўлжаллаб иш юритади.
Фермер баҳонинг тушишидан келадиган хавф-хатар (зарар)ни камайтириш ва олдиндан белгиланган максимал миқдордаги даромадни олиш учун савдо опционидан фойдаланади.
Опцион – бу иккала шартнома тузувчилар ўртасидаги битим бўлиб, бунда улардан бири мукофот олади, сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятини олади, бошқаси мукофот пулини тўлайди ва маълум товарни белгиланган вақт давомида аниқ баҳода сотиш ҳуқуқини олади.
Маркетинг инфратузилмасининг таркибий қисми фонд биржалари ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси вақтинча фойдаланмаётган пул маблағларини қайта тақсимлаш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, сотиш, харид қилиш билан боғлиқ бўлган биржа операциялари (акция, облигация, банк сертиқикатлари, хазина мажбуриятлари ва бошқалар)ни амалга ошириш учун қулай шароит яратишдан иборат. Фонд биржалари бу ташкилий расмийлаштирилган, мунтазам фаол ишлаб турувчи бозор бўлиб, бунда қоидага кўра қимматбаҳо қоғозлар савдоси амалга оширилади.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish