Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Фермер хўжаликларида инфратузилмани ривожланиши



Download 2,49 Mb.
bet44/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

7.2. Фермер хўжаликларида инфратузилмани ривожланиши


Республикамизда фаолият курсатаётган фермерлар сони ва унинг экин майдонлари хажми тез суръатларда усиб бормокда. Бундай вазиятда давлат мулки булган ердан окилона ва самарали фойдаланишнинг янада ихчам, самарали ва фермер хужаликлари учун кулай булган усулларини топиш ва амалиётга жорий этишни талаб этмокда. Бунинг учун биринчи навбатда фермер хужаликларига хизмат курсатувчи инфратузилмалар фаолиятини ривожлантириш лозим булади.
Фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясининг асосий моҳияти ҳар бир фермер фаолиятидаги инфратузилмани ривожлантириш устувор вазифа бўлиб, уни ривожлантириш тўғрисида катта ижобий ишлар олиб борилмоқда. Фермерларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма фаолиятида ҳам катта ўзгаришлар юз бермоқда.
7.2.1-жадвал. Фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи инфратузилма кўрсаткичлари таҳлили.




2002 йилда

2003 йилда

2004 йилда

2005 йилда

2006 йилда

Жами

Дастру бўйича

Амалда 27.12.2005

Мини банклар

141

105

196

260

190

105

922

Муқобил МТПлар

129

168

282

402

420

0

1401

Минерал ўғитлар сотиш шахобчалари

128

135

208

168

198

71

837

Нефт маҳсулотлари сотиш шахобчалари

140

138

236

321

280

62

1115

Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари

141

152

223

379

294

0

1189

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиш шахобчалари

-

-

88

136

85

55

309

Чорва моллари сотиш ва зооветеринария хизмати кўрсатиш шохобчалари

-

-

91

116

130

104

337

Ахборот таъминоти ва консалтинг хизмати кўрсатиш шохобчалари

-

-

60

102

85

55

247

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2002-2005 йилларда мини банклар сони 922 тага, муқобил МТПлар 1401 донага, Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси 1189 донага ошди. Ушбу инфратузилма фермер хўжаликлар фаолиятини яхшилашга замин яратади. Маҳсулот ҳажми ортади. Сарф харажатлар кескин камайиб маҳсулот ҳажми ортади. Биз фермер хўжаликларини ривожлантиришда инфратузилма яъни хизмат кўрсатувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, замонавий иш усулларидан фойдаланиш сифатли ва арзон маҳсулот етиштиришдан иборат бўлади.
2000-2005 йилларда республикамизда фаолият курсатаётган дехкон ва фермер хужаликларига турли сервис хизматлари курсатувчи 702 та мини банклар, 835 та ёкилги, 639 та минерал угитлар ва кимёвий воситалар сотиш шахобчалари, 891 та мукобил МТПлар 895 та сувдан фойдаланувчилар уюшмалари, 136 та кишлок хужалик махсулотларини сотиш, 207 та чорва молларини сотиш ва зооветеринария хизмати курсатиш ва 162 та ахборот таъминоти ва консалдинг хизмати курсатиш шахобчалари ташкил этилди. Лекин, фермер хужаликларига курсатилаётган хизматлар тўлиқ талабга жавоб бермайди, чунки 2004 йилда фермер хужаликларини ривожлантириш концепция дастурида белгиланганига нисбатан 8 та нефть махсулотлари сотиш, 10 та минерал угит сотиш, 10 та мукобил МТП, 33 та СФУ, 11 та кишлок хужалик махсулотларини сотиш, 1 та консалдинг ва ахборот хизмати курсатувчи шахобчалар ташкил этилмасдан колди. Фермер хужаликлари билан хизмат курсатувчи ташкилотлар уртасида тузилган шартнома шартларининг тулик бажарилмасдан колмокда. Масалан, 2004 йил якунида фермер хужаликлари ёкилгиси 10,3 минг тонна, минерал угитлар 14,1 минг тонна пахта шроти ва 16,8 минг тонна шелуха сотиб олинган бўлса, фермерлар биржалар оркали сотиб олган ёкилги ва мойлаш материаллари, минерал угитлар таъминот бозорлари томонидан уз вактида бажарилмай қолди. Окибатида биржа хизмати учун туланган маблагларига, агротехник тадбирларни уз вактида бажарилмасликка олиб келиб фермер фаолиятига салбий таъсир кўрсатмокда. Шунинг учун фермерлар хужаликлари 2004 йилда 9000 дан ортик фермер хужаликлари давлатга дон сотиш буйича шартномавий ьрежани бажара олмадилар. Улар томонидан 90,7 минг тонна дон топширилмасдан колган. Шартномани бажармаган фермерлардан хужалик судлари оркали 3 млрд.274 млн.сумлик зарар ундирилди. Фермерлар томонидан ихтиёрий равишда 20 минг тонна дон ва 632 млн.сум маблаглар топширилди. Умуман дон топширмаган 289 та фермернинг ер ижара шартномаси бекор килинди. Жорий йил хосили учун 62 мингга якин фермерлар 1805 минг тонна пахта хом-ашёсини сотиш учун шартнома тузган бўлса, шартнома режасини ортиғи билан бажардилар. Улар томонидан сотилган махсулот хом-ашё микдори 1773 минг тоннани ташкил этган. Аммо 13,5 минг та шартнома режасини бажара олмаган. 333 та фермерларнинг 11 минг гектар ер ижара шартномаси уз аризаларига асосан бекор киинди. Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари (СФУ) моддий-техника базасини мустахкамлаш, учун фермер ва дехкон хужаликларига кўрсатилган хизматлар учун маблағ шаклланиши кўзда тутилган. 2004 йилда СФУ лар томонидан 17788 та 4848 млн.сумлик шартномалар хизмат курсатиш учун тузилган булиб, уларнинг 15208 тасига 1576 млн.сумлик ёки 48 фоиз хизмат курсатилгн. Шартномани бажарилмаслигига асосий сабаб, СФУларнинг моддий техника базаси шаклланмаганлиги ва малакали мутахассислар жалб этилмаганлигидир. Фермер хўжаликлари фаолиятидаги инфратузилмаларни ривожлантириш фермер хўжаликларини ривожланиш концепциясига биноан олиб борилишини ташкил этишдан иборат.


Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish