5.3. Айланма маблағлар ва улардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари
Фермер хўжалигида айланма маблағлар бир ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиб, ўз формасини тула йўқотиб, ўз қиматини бутунлай бошқа янги маҳсулотга утказадиган меҳнат буюмлари киради. Мисол. уруглик, ўғит, ёкилги, ем-хашак ва ҳоказолар.
Айланма фондлар иш жараёнида икки хил бўлиб, биринчидан, ишлаб чиқариш жараёнига ҳозирча катнашмаган, ўзлуксиз ишлаб чиқаришни таъминлаш учун захира меҳнат буюмлари; иккичидан, ишлаб чиқаришда катнашиб ўз қийматини янги маҳсулотга утказувчи воситалар.
Айланма фондлар айланиши қанча секин бўлса ишлаб чиқариш самарадорлиги шунча паст бўлади. Фермер хўжаликлари узлуксиз ишлаши учун айланма фондлари билан бир каторда муомила фондларига эга бўлиб; муоммала фондларига - реализация қилишдан тушган пуллар, оборот воситаларини сифатли ишлатиш, ташиш сақлаш учун кетадиган ҳаражатлардан ташкил топади. Айланма фонди ва муомала фонди биргалашиб фермер хўжалигининг айланма маблағини ташкил этади. Айланма маблағнинг 75-80 % айланма фондни ташкил этади.
Бозор иқтисодиёти шароитида фондларнинг баланс қиймати ҳар хил бахрда баҳоланганлиги туфайли ҳозирги баланс баҳога тўғри келмай қолади. Шу мақсадда фондларни қайта баҳолаш фондларнинг тиклаш баҳосига қараб баҳоланмоқда. Бу баҳолаш усули режалаштирилганлиги, ҳисоб-китобни яхшилаш, самарадорликни аниқлаш, амартизацияни ҳисобга олиш имкониятини беради.
Айланма фондлар (воситалар)дан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Айланма фондларнинг айланиш коэффициенти – хўжаликлардаги айланма фондларнинг бир йил давомида айланиш тезлигини кўрсатади. Унинг миқдори имконият доирасида бирдан юқори бўлгани маъқул. Шу кўрсаткичга асосланган ҳолда айланма фондларнинг айланиш муддати ҳам аниқланади. Бунда сотилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, кўрсатилган хизматларнинг, бажарилган ишларнинг умумий қийматига асосий подага ўтказилган ёш ҳайвонларнинг қийматини қўшиб, ундан асосий подадаги ҳайвонларни сотишдан тушган маблағни айиргандан сўнг қолган қиймати. Айланма фондларнинг йиллик ўртача қолдиқ суммасига тақсимлаш лозим. У қуйидаги форму орқали аниқланади:
Бунда:
К-айланма фондларнинг айланиш коэффициенти;
Ск-сотилган қишлоқ хўжалик маҳсулот, бажарилган иш ва хизматларнинг қиймати (сўм);
ЕхК-асосий подага ўтказилган ёш ҳайвонларнинг қиймати (сўм);
Хс-асосий подадаги ҳайвонларни сотишдан тушган тушум (сўм);
ХАФкк-айланма фондларнинг йиллик ўртача қолиқ қиймати (сўм).
Do'stlaringiz bilan baham: |