Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Сусарлар (Muctelidae) оиласига ўртача катталикдаги калта оѐқли, 
ярим товонда, ѐки товонда юрувчи йиртқичлар киради. Анал тешиги олдида 
жойлашган ҳид бези яхши ривожланган. Австралиядан ташқари деярлик 
ҳамма жойларда тарқалган. 
Энг муҳим вакилларига ўрмон сусари (Martes martes), собол (Martes 
zibellina), сассиққўзон (Putorius), Америка норкаси (Lutreola lutreola), 
оқсичқон (Mustela erminea), латча (Mustela nivalis), қундуз (Lutra lutra), 
бўрсиқ (Meles meles), россомахалар (Gulo gulo) киради. Буларнинг ҳаммаси 
мўйнаси учун овланадиган ҳайвонлар бўлиб, баъзилари ниҳоятда қимматбаҳо 
мўйна беради. Оқ сичқон билан латча қишда ѐздаги жигар ранг мўйнасини 
ўзгартириб қордек оқ рангга киради. 
Айиқлар (Ursidae) жуда катта ва кафтда юрувчи йиртқичлардир,
айиқлар асосан шимолий ярим шарда тарқалган МДҲда айиқларнинг учта 
тури тарқалган. Шимолий Муз океани қирғоқларида ва оролларида 
тарқалган оқ айиқ (Thalassarctos maritimus) тюленлар билан овқатланади, йил 
давомида фаол ҳаѐт кечиради, фақат урғочилари болалаш пайитида қор 
уяларига кириб ѐтади. Массаси 1 т гача боради. Қўнғир айиқ (Ursus arctos) 
ўрмонларда тарқалган. Ўсимлик ва ҳайвонлар билан овқатланади. Қишда 
уйқуга кетади. Массаси 300-600 кг келади. Қора айиқ (Selenarctos – tibetanus) 
Жанубий-Шарқий Осиѐда, Россиянинг Уссурий ўлкасида яшайди. Ўлчами 
нисбатан кичик, ранги қора ва кўкрагuда оқ доғи бўлади. Ўсимликлар билан 
овқатланади, ерда ва дарахтларда яшайди. 
Епотлар (Procuonidae) ўртача катталикда, оѐқлари узун, товонда 
юрувчи, гажак думли йиртқичлардир. Йиртқич тишлари кучли 
ривожланмаган, хўра бўлиб, кўпинча дарахтда яшайди. Типик вакили – 
Америка еноти (Procyon lotor), қимматбаҳо мўйна беради. Бу ҳайвон Ўрта 
Осиѐда (Фарғона) ва Озарбайжонда иқлимлаштирилган. 
Итлар (Canidae) оиласи ўртача катталикдаги, бармоқларида юрадиган 
оѐқлари узун, бошлари (тумшуғи) чўзиқ бўлиши билан характерланади. 
Югуришга яхши мослашган. Ўлжасини орқасидан югуриб тутади. Ер юзида 
кенг тарқалган. 
Итларга типик вакил қилиб тундрада тарқалган, қимматбаҳо мўйна 
берувчи оқ тулки ѐки песец (Alopex lagopus), кенг тарқалган ва мўйначиликда 
асосий ўринлардан бирини эгаллаган тулки (Vulpes vulpes), бўри (Canis 
lupus), чиябўри (Canis aureus) ларни олиш мумкин. Енотсимон ит (Nystereutes 
procyonoides) сиртдан америка енотига ўхшайди. Уссурий ўлкасида яшайди. 
Енотсимон ит қишда уйқуга кетади. Мўйначиликда ишлатилади. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish