Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари


– Найтишлилар туркуми – Tubulidentata



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

16 – Найтишлилар туркуми – Tubulidentata 
Бу туркумга фақат битта африка най тиши (Oryctepopus afer) деган 
тур киради. Тумшуғи най сингари узун, озиқ тишлари цементлашган ўзига 
хос вертикал найлардан иборат, териси сийрак қаттиқ қил жунлар билан 
қопланган, тили узун тортган. Термитлар билан овқатланади. Жанубий ва 
Марказий Африкада тарқалган. 
17 – Чала маймунлар ѐки лемурлар туркуми – Prosimiae 
Чала маймунларнинг 90 га яқин турлари бор, кичик ва ўрта катталикда бўлади. 
Лемурларнинг тумшуғи маймунлар тумшуғига нисбатан узунроқ, мияси кичикроқ 
бўлади, иккала оѐқларидаги 1 бармоқ бошқа бармоқларига қарама-қарши туради, 
бармоқларининг бир қисмида қайрилган, чангал тирноқлар бўлса, бир қисмида ясси 
тирноқлар бор. эмчаклари кўкрак ва чотга ѐки фақат чотига, ѐ бўлмаса, фақат кўкрагига 
ўрнашади. Бачадони икки шохли. Лемурлар дарахтларда яшайди. Асосан мевалар ва 
ҳашоратлар билан овқатланади. Жанубий Осиѐ ва Африкада, айниқса Мадагаскар 
оролида кўп. 
Чала маймунларга қуйидаги оила ва вакиллар киради: Тупайлар 
(Tupaiidae) кўпрок ҳашоратхўрларга ўхшайди. Жанубий шарқий Осиѐ (Зонд 
ороллари) ўрмонларида, дарахтларда яшайди, майда ҳайвон ва ўсимлик 
меваси билан овқатланади. Лемурлар (Lemuridae) нинг гавдаси 12-46 см 
бўлади. Бошининг юз қисми бироз калта. Дарахтларда ҳаѐт кечиради. Асосан 
ўсимлик, баъзан майда ҳайвонлар билан овқатланади. Мадагаскарда энг катта 
лемур – индри ва анча кичик қўлоѐқлар тарқалган. Лорилар (Loridae) 
Африкада, Aрабистонда ва Жанубий – Шарқий Осиѐда тарқалган. Тропик 
ўрмон ва саванналарда яшайди. Булар дарахтларда яшаб, ўсимлик ва майда 
ҳайвонлар билан овқатланади. 
18 – Маймунлар туркуми – Simiae 
Маймунлар туркумига 100 дан ортиқ турлар киради, улар тузилиши 
жиҳатидан энг юқори турадиган сут эмизувчилардир. Буларнинг ҳаммасини 
олдинги мия ярим шарлари нисбатан жуда катта ва унинг устида кўп сонли 
эгатчалар ва бурмалар бўлади. Кўз косаси тамомила туташ бўлиб, олдинга 
қараб туради, кўкрагида бир жуфт эмчаги бор, биринчи бармоғи бошқа 
бармоқларига яққол қарама-қарши қўйилган. Тирноқлари ясси. Чала 
маймунларга нисбатан каттароқ, узунлиги 15 см дан 2 м гача етади. Асосан 
ўсимликлар билан овқатланди ва қуйидаги оилаларни ўзига бирлаштиради. 
Гажак думлилар (Cebidae) нинг гавдаси 24-90 см узунликда бўлиб, думи узун 
ва гажак бўлади. Жанубий Америка ўрмонларида тарқалган ва дарахтларда 
яшайди, дарахтлардан дарахтларга узоққа сакрайди, мевалар, барг ва майда 
ҳайвонлар ҳамда қушларнинг тухуми билан овқатланади. Ўйноқи маймунлар 
(Callithricidae) энг кичик маймунлар – массаси 70-1000 г келади ва Жанубий 
Американинг ўрмонларида яшайди. Гажак думлилар ва ўйноқи 


маймунларнинг бурунлараро тўсиқлари сербар бўлади, шунинг учун буларни 
бурун тешиклари икки томонга қараб туради. Шу сабабли буларни кенг 
бурунли маймунлар ҳам деб аталади ва қолган маймунларни тор бурунлилар 
дейилади. Мартишкалар (Cercopithecidae) Африка ва Жанубий Осиѐда 
тарқалган. Ўрта ва катта ўлчамдаги ҳайвонлар (32-110 см узунликда) бўлиб, 
джунгли ва тоғларда (денгиз сатҳидан 4000 м баландликкача) яшайди. Думи 
ва қуймич қадоқлари яхши ривожланган. Мартишка ва макакалар ўсимлик, 
павиан ва мандриллар эса ҳайвонлар билан овқатланади. Гиббонлар 
(Hylobatidae) 7 турни ўз ичига олади. Булар олдинги оѐқларининг жуда узун 
бўлиши, думининг йўқлиги билан характерланади. Ҳиндистон, Ҳинди Хитой, 
Яма, Суматра, Калимантана оролларидаги тропик ўрмонларда яшайди. Типик 
вакили гиббон (Hylobates hoolock)дир. 
Одамсимон маймунлар (Pongidae)нинг турлари унча кўп эмас ва 
одамга яқин туради. Олдинги оѐқлари кейинги оѐқларига нисбатан бироз 
узун, боши юмалоқ, думи рудимент ҳолда, овқат сақлаш халтачаси ва қуймич 
қадоғи йўқ, бош мияси мураккаб тузилган, кўричагида чувалчангсимон 
ўсимта бўлади. Бу оилага ҳозирги замонда яшаб турган учта тур киради. 
Оронгутан (Pongo pygmaeus) катта (баландлиги 1.5 м), қизғич-малла рангли, 
сержун, жағи чўзилган, қулоқ супраси кичик бўлади. Суматра ва Борнео 
оролларида яшайди, кўпинча дарахтларда ҳаѐт кечиради. Шимпанзе 
(Antropopithecus troglodyes)нинг бўйи бироз кичик, олдинги оѐғи калтароқ, 
ранги қора, юзи жунсиз, қулоғи одам қулоғига ўхшаш бўлади. Экваториал 
Африка ўрмонларида дарахт ва ерда яшайди. Горилла (Gorilla gorilla) нинг 
бўйи анча баланд – 2 м га етади. Олдинги оѐқлари унча узун эмас. Ўрмонда 
яшаса ҳам кўпроқ ерда юради. Мевалар билан овқатланади. Горилло ҳам 
Марказий Африка ўрмонларида тарқалган. 
Одамлар (Hominidae) оиласига ҳозир яшаб турган ягона тур – ақлли 
одам (Homo sapiens) киради. Морфологик жиҳатдан бош мияси жуда 
катталиги ва ярим шарлар пўстлоғи кучли ривожланганлиги билан 
характерланади. Буларнинг мияси одамсимон маймунлар миясидан ўн 
баравар катта бўлади, ияги бор, жун қоплағичи редукцияланиб кетган, 
гавдаси тик бўлади. Ўтган даврларда ақлли одамдан олдин одамларнинг бир 
нечта 
турлари 
яшаб 
ўтган. 
Австралопитеклар 
(Australopithecus), 
питекантроплар (Pithecantropos), синантроплар (Sinanthropos), неандертал 
одами (Homo neanderthalensis). 
Шундай қилиб, зоология систематикаси нуқтаи назаридан ақлли одам
(Homo sapiens) хордалилар (Chordata) типига, умуртқалилар (Vertebrata) 
кенжа типига, тўрт оѐқлилар (Tetrapoda) катта синфига, сут эмизувчилар 
(Mammalia) синфига, юксак даррандалар (Eutheria)ѐки йўлдошлилар 
(Placentalia) кенжа синфига, маймунлар (Simiae) туркумига, одамлар
(Homitidae) оиласига ва одам (Homo) уруғига киради. Одамнинг зоология 
систематикасида ана шундай ўрин олганлиги батамом аниқланган. Лекин 
одамга ҳайвон деб қараш мутлақо ярамайди. Ақлли одамнинг шаклланиши, 
меҳнатни тараққий этиши билан бoғланган. Унинг ҳаѐт жараѐнида жамоа 
бўлиб меҳнат қилиш, ижтимоий муносабатларни ва ижтимоий 


қурилишларни ҳосил бўлишига олиб келди. Одамнинг пайдо бўлган жойи – 
Африка ҳисобланади. 
Саволлар 
1.Сут эмизувчилар синфи қандай кенжа синфларга бўлинади? 
2. Бир йўллиларнинг паст тараққий этган белгилари қандай ва улар 
қаерда тарқалган? 
3. Қопчиқлилар қандай кенжа туркумларга бўлинади ва улар 
каерларда яшайди? 
4. Йўлдошлилар кенжа синфининг кандай туркумларга бўлинади? 
Маъруза 20 ( 2 соат) 
Мавзу: Сут эмизувчиларнинг ташқи ва ички тузилиши, скелети 
Режа 
1. Сут эмизувчиларнинг жун қоплами 
2. Сут эмизувчиларнинг нерв, овқат ҳазм қилиш,нафас олиш, қон 
айланиш,сийдик таносил системалари 
3. Сут эмизувчиларнинг скелети
Таянч иборалар: Тивит, қил, ворс, безлар, гиподерма, соч, туѐқ, тирноқ, 
Янги мия гумбази, ўрта қулоқ ва эшитиш суякчалари, Тиш гуруҳлари, 
ҳикилдоқ тоғайлари, диафрагма, ўпка альвеолалари, чап аорта ѐйи, сийдик-
таносил системаси,
Маъруза матни. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish