105.Daryo havzasining shakl va o’lcham ko’rsatkichlari.
Дарё системасининг шакл ва ўлчам кўрсаткичлари. Бир дарё иккинчисидан узунлиги, ирмоқлари сони, уларнинг Ер сиртида жойлашиш шакли ва бошқа кўпгина белгилари билан фарқланади. Мазкур фарқларни дарё системасининг қуйидаги морфологик ва морфометрик, яъни шакл ва ўлчам кўрсаткичларини солиштириш орқали аниқлаш мумкин:
- бош дарё ва унинг узунлиги;
- ирмоқлар ва уларнинг узунликлари;
- дарёнинг эгрилиги;
- дарё тармоқларининг зичлиги;
- дарё ёки дарёнинг маълум қисмининг нишаблиги.
Бош дарёнинг узунлиги (L) унинг бошланишидан қуйилиш жойигача бўлган масофа билан аниқланади.
Ирмоқларнинг узунликлариҳам бош дарё узунлиги каби аниқланади. Лекин бунда дастлаб ирмоқларнинг тартибларини белгилаб олиш зарур.
Дарёнинг эгрилиги эгрилик коэффициенти билан ифодаланади. Эгрилик коэффициенти деб, дарёнинг бошланиш ва қуйилиш нуқталарини туташтирувчи тўғри чизиқ узунлигининг дарёнинг ҳақиқий узунлигига нисбатига айтилади (19-расм), яъни
бу ерда -дарёнинг бошланиш (А) ва қуйилиш (В) нуқталарини туташтирувчи тўғри чизиқнинг узунлиги, L-дарёнинг узунлиги. Эгрилик коэффициенти доим бирдан кичик, яъни Кэ < 1,0 бўлиб, ўлчам бирлигига эга эмас.
Дарё тармоқларининг зичлигини ифодалаш учун дарё тармоқларининг зичлик коэффициентидан фойдаланамиз. Дарё тармоқларининг зичлик коэффициенти деб, бош дарё ва унинг ирмоқлари билан биргаликдаги узунликлари йиғиндисининг шу дарё системаси жойлашган ҳавза майдонига бўлган нисбатига айтилади, яъни
ифодада L-бош дарё узунлиги, S-ирмоқлар узунликларининг йиғиндиси, F-дарё системаси жойлашган ҳавза майдони. Мазкур коэффициент кмҒкм2 ўлчам бирлигида ифодаланади.
Дарёнинг нишаблиги деб, унинг ўрганилаётган қисмидаги баландликлар фарқини шу қисм узунлигига бўлган нисбатига айтилади:
бу ерда: бўлиб, дарёнинг ўрганилаётган қисмидаги баландликлар фарқи, км да; L-дарёнинг шу қисми узунлиги, км да. Нишаблик ўлчам бирлигига эга эмас, лекин айрим ҳолларда промилда(%0), яъни баландликнинг дарёнинг ҳар 1000 м узунлигига тўғри келадиган ўртача пасайиши кўринишида ифодаланади.
Дарё нишаблиги, асосан жойнинг рельефига боғлиқ бўлиб, унинг энергияси миқдорининг кўрсаткичидир. Тоғ дарёларида нишаблик катта бўлгани учун улар катта энергия манбаларига эга.
Дарё ҳавзасининг шакл ва ўлчам кўрсаткичлари. Дарё ҳавзалари бир-биридан шакллари, ўлчамлари ва бошқа белгилари билан фарқ қилади. Ана шу шакл ва ўлчамларни қуйидаги кўрсатгичлар орқали ифодалаш мумкин:
- дарё ҳавзасининг майдони;
- дарё ҳавзасининг узунлиги;
- дарё ҳавзасининг кенглиги;
- дарё ҳавзасининг симметриклик даражаси;
- дарё ҳавзасининг ўртача баландлиги;
- дарё ҳавзасининг ўртача нишаблиги.
Дарё ҳавзасининг майдони (F) ни аниқлаш учун дастлаб у картада сувайирғич чизиқлари билан чегаралаб олинади. Сўнг, масштаб ҳисобга олинган ҳолда, планиметр ёки ўлчов катакчалари (палетка) ёрдамида унинг майдони аниқланади. Ўлчам бирлиги-км2.
Дарё ҳавзасининг узунлиги (Lҳ) дарёнинг қуйилиш жойидан сувайирғич чизиғида энг узоқда жойлашган нуқтагача бўлган масофани туташтирадиган тўғри чизиқнинг км да аниқланган узунлигига тенгдир.
Дарё ҳавзасининг энг катта (Вмах) ва ўртача (Вўрт) кенгликлари бир-биридан фарқ қилади.
Ҳавзанинг энг катта кенглиги дарё ҳавзасининг энг кенг жойидан ҳавза узунлигини ифодалайдиган чизиққа нисбатан ўтказилган перпендикулярнинг узунлигидан иборатдир.
Ҳавзанинг ўртача кенглиги эса қуйидаги ифода ёрдамида ҳисоблаб топилади:
Дарё ҳавзасининг симметриклик даражаси бош дарёга нисбатан аниқланади. Уни ифодалаш учун ҳавзанинг асимметрия коэффициентидан фойдаланилади. Асимметрия коэффициенти қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:
бу ерда -ҳавзанинг бош дарёга нисбатан чап қисмида жойлашган майдони, -мос равишда ўнг қисмида жойлашган майдони. Ифодадан кўриниб турибдики, асимметрия коэффициенти ўлчам бирлигига эга эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |