119.Muzliklarning hosil bo’lishi va ularning rejimi.
Muzliklarning hosil bo‘lishi va gidrologik rejimi
Muzliklaming hosil boiishi yer sirti relefi va iqlimi xususiyatlari bilan bevosita bogiiq. Maiumki, qoming to‘planishi tog‘ relefi
uchun xos boigan, ko‘tarilgan yuzalar bilan chegaralangan, nisbatan
tekis maydonchalar (botiqlar)da kuzatiladi. Bunday joylarda qor qancha ko‘p yog‘sa va manfiy harorat qancha uzoq saqlansa, muzlik hosil
boiishiga shuncha qulay sharoit yaratiladi.
Muzlik, yuqorida ta’kidlanganidek, yer sirtining musbat muvozanatli qismida hosil boiadi. U harakatga kelib, qor chizigini kesib
o‘tadi va manfiy muvozanatli qismga kiradi. U yerda erish boshlanadi.
Demak, har qanday muzlikda quyidagi ikki xarakterli qism mavjud
120.Daryolarning yer osti suvlari hisobiga to’yinishi.
Дарёларнинг ер ости сувлари ҳисобига тўйиниш
Ер ости сувлари дарёлар ўзанида йил давомида сув оқишини таъминлайдиган асосий тўйиниш манбаларидан биридир.
Дарёларнинг ер ости сувлари ҳисобига тўйиниши бўйича дастлабки таснифи В.И.Куделин томонидан ишлаб чиқилган. Шу таснифга асосан, тўйиниш грунт сувлари ва артезиан сувлари ҳисобига бўлади. Ўз ўрнида грунт сувлари билан тўйиниш мавсумий ва доимий тўйинишларга бўлинади. Доимий грунт сувлари оқими дарёларнинг асосий тўйиниш манбаларидан биридир (17-расм).
Ер ости сувларининг жойлашиш шароитига, турига, иқлим омилларига ва дарёларнинг гидрологик режимига боғлиқ ҳолда ер ости сувларининг ер усти сувлари ҳисобига тўйиниши ва, аксинча, ер усти сувларининг ер ости сувларидан тўйиниши ҳоллари кузатилади. Бундай боғлиқлик гидравлик боғланиш деб аталади.
Қайд этилган ҳолатга боғлиқ ҳолда қуйидаги уч хил кўриниш бўлиши мумкин:
1) гидравлик боғланиш мавжуд эмас;
2) доимий гидравлик боғланиш мавжуд;
3) муваққат гидравлик боғланиш мавжуд.
Ушбу боғланиш схемасини 17-расмдан яққол кўриш мумкин. Масалан, 17, г-расмда ер ости ва ер усти сувлари орасида гидравлик боғланишнинг йўқлиги ҳавзанинг геологик тузилиши ва сув ўтказувчи қатламларнинг характери билан аниқланиши кўрсатилган. 17, д-расмда дарёлар йил бўйи ер ости сувларини қабул қилишини, 17, е-расмда эса дарёлар бутун йил давомида ер ости сувларини тўйинтиришини кўриш мумкин.
Дарёлар тоғолди ва тоғлар орасидаги текисликларга чиққанда ер ости сувлари дарёларни эмас, балки дарёлар ер ости сувларини тўйинтиради. Фарғона, Сурхондарё, Тошкент, Зарафшон артезиан ҳавзаларида дарё сувларининг 40-50 фоизи ерга шимилиб кетади. Лекин текисликка келганда бу сувларнинг қарийб ҳаммаси яна ер юзасига қайтадан чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |