Пифагор сон барча нарсаларнинг мохияти, олам эса сонлар ва улар орасидаги муносабатларнинг гармоник тизимидир, деган гояни олга суради. Бу гояни тасдигини моделлаш, алгоритмлаш, дастурлаш, математик индукция ва дедукция, тахлил, синтез, тажриба каби тадкикот усулларини жорий этишда топиш мумкин.
Гераклит дунёни билиш мумкинлигига каттик ишонган ва инсон акли учун чегара йук, деб хисоблайди.
Сукрот билимнинг олий вазифаси назарий эмас, балки амалиётдир ва билим-умумийлик хакидаги фикр хамда тушунчалар мажмуидир, деб фикр юритади.
Демокрит эса сабабиятни зарурат билан бирдай деб билган, тасодифни инкор этган, уни билмаслик натижаси сифатида талкин килган. Унинг таълимотича, акл воситаси билан билиш ривожланиб бораверади.
Архимед куплаб кашфиётлар килган, шу жумладан, ричаг, гидростатика, аэростатика конунларини кашф килган. У купрок тажрибага таянди. Архимед винти оркали экинларни сугоришни, бугдой ёки кум сингари сочилувчи экинларни юкорига кутариш муаммоларини механизациялаштирди.
Ал-Киндий биринчи булиб аклнинг турт хил, яъни зарурий, имконий, эришилган ва намоён буладиган тарзда куриниши хакида фикрлар тизимини кашф этди. Бу тизим хозирги замон билиш назарияси ва илмий тадкикот ишлари жараёнида ҳам уз долзарблигини йукотмаган.
Абу Наср Фаробий - Шарк Арастуси - “Иккинчи муаллим” - тарбия борасида муаллим шогирдга нисбатан ута хокимликка (каттиккулликка) ҳам, бушликка хам йўл куймаслиги лозим, чунки ута каттиккуллик шогирдда муаллимга нисбатан нафрат уйготади, агар шогирд муаллимнинг бушлигини сезса, унда муаллимга нисбатан ва укиётган илмга нисбатан совиш ва менсимаслик пайдо булади, деб таълим беради [1].
Фаробий фанларни инсон амалий фаолияти учун хизмат килиши лозимлигини таъкидлайди. Бу фикр билиш жараёнининг ута мухим хусусиятларини узида мужассам килган.
Абу Райхон Берунийнинг фикрича, билишнинг асосини сезги аъзолари оркали олган билимлар ташкил этади. Яна у мамлакат (юрт)нинг равнаки ва ободончилиги илм-фан ривожига боглик, одамнинг бахти эса унинг билими ва маърифатпарварлигидадир, деган гояни илгари суради.
Абу Али ибн Синонинг таълимотича, мантик инсонга шундай коидани берадики, бу коида оркали инсон жараёнлар ва ходисалар хакида акл юритиб хулоса чикаради ва бу хулосалар одамларни хато килишдан саклайдилар.
Ал-Хоразмий уз илмий фаолиятини, аввало, уша даврдаги табиий фанларни ривожлантириш, табиатни урганиш ва дунёни тажриба йули билан билишга харакат килди. Бу билан у умумлаштириш тадкикот усулига купрок таянган. Шу сабабли хам у мантик ёрдамида инсон хакикий билимни ёлгондан ажратади ва номаълум нарсаларни урганади, деган фикрни доимо олга суриб келган.
Шунингдек, шу йусинда маълумотларни куплаб келтириш мумкин.
Умуман, билиш жараёнида тажриба ва амалиётнинг катта ахамияти борлиги хар кандай илмий тадкикотчи учун сир эмас. Бу ерда амалиётни кенг маънода тушунган маъкул, чунки унинг ёрдамида инсон (ижодкор)нинг жамият тараккиётига таъсири, табиат ходисаларини мазмун-мохиятини очиш ва талаб этилганда табиат ва жамият ходисаларини узгартириш, шунингдек, жамият тараккиётининг истикболини таъминлашга янги шарт-шароитлар тайёрлаш каби яратувчанлик жараёни хал этилади. Ва ҳаттоки, у кишиларнинг табиат ва жамият конунлари хакида билимларига асосланган амалий фаолиятлари билиш жараёни, суръатини (даражасини) хамда илм-фан ва техника-технология равнакини хам белгилайди.
Одатда, амалиётни хакикат мезони деб юритилади, чунки билим, тушунча, куникма ва малакаларнинг обьективлиги, хақикийлиги амалиёт оркали текширилади (тажриба-синов ишлари утказилади) ва тасдикланади (хулосаланади) хамда умумлаштирилади.
Демак, билиш жараёни кенг тушунча булиб, у билиш конунлари ва имкониятларини хамда билимнинг объектив борликка муносабатларини урганишдаги асосий пойдевор экан. Шунинг билан бирга билиш жараёни инсониятнинг табиат ва жамият тараккиёти тугрисидаги фикр (гоя, таълимот, караш, конун, конуният, усул, услубият ва х.к.) ларини шакллантиришнинг хам мустахкам асосидир. Айникса, ижодкорда илмий фикрнинг шаклланишида билиш жараёнининг роли ва урни бекиёсдир.
5. Илмий фикрнинг пайдо бўлиши.
Энг аввало, фикрнинг узи нима?
“Фикр” - бирор нарса, кимса хакидаги уй хаёл.
Фикр юргизмок (фикрлаш) - бирор хулосага келиш учун нарса, ходисаларни таккосламок, уйламок, мулохаза килмок, разм солмок-
Фикрли - уйлаб, акл билан иш тутадиган мулохазали киши” [1].
Фикрлаш эркинлиги — инсоннинг энг асосий шахсий хукукларидан бири булиб, аввало, шахснинг хар кандай мафкуравий тазйикидан холи, эркин эканлиги, хар ким узи учун хоҳлаган маънавий кадриятлар тизимини мустакил танлашини англатади.
Фикрлаш эркинлиги инсоннинг интеллектуал ва маънавий хаётининг хамма йуналишларини уз ичига олади.
Фикрлаш эркинлиги инсоннинг мутлок хукуки булиб, Узбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасига кура хар ким фикрлаш эркинлиги хукукига эга, фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги факат давлат сири ва бошка сирларга тааллукли булган тақдирдагина конун билан чекланиши мумкин [4].
Ғоя билан фикр бир-биридан фарк килади. Фикр шахсий муносабатни ифодалайди. Ғоя ижтимоий максадни акс этдиради. Шунинг учун хам гоя тафаккур махсули, ижтимоий кимматга эга булган фикрдир.
Ижтимоий максад купчилик, яъни жамоатчиликнинг орзу- интилишларини ифода этади. Шахсий фикрнинг ижтимоий максадга айланишида хаёт, вокелик мухим урин тутади.
Афлотуннинг фикрича, фикр - фараз ва ишончга булинувчи хиссий нарсаларга тааллуклидир.
Кишилар тафаккурга эга булганликлари - фикрлай олганликлари учун КОСМОСга йул очдилар, океанлардан сузиб утишни ва атомнинг парчаланишини ургандилар, унутилган тилларнинг сирларини топа олдилар.
Фикр инсон олдида энг оддий булсада бирор муаммо ёки вазифа турганда пайдо булади.
Фикрлай олиш кобилияти ўйин пайтида хам, укишда хам, ишда хам, мехнатда хам, ижодда хам пайдо булади ва ривожланади. Бунда куп нарса инсоннинг узига, унинг қатъияти, кобилияти ва фаолиятига боглик. Мухими фикрлашдан эринмаслик, мураккаб муаммоларни бажараётганда астойдил харакат килишдан куркмаслик керак.
Фикрлай олиш нима?
Мисолларга мурожаат килайлик.
Биринчи бола хавога тош отди ва у тош ерга кайтиб тушди. Иккинчи бола хам хавога тош отди ва у ҳам ерга кайтиб тушди ва учинчи бола хам хавога тош отди ва у хам яна ерга кайтиб тушди.
Демак, болаларда барча хавога отилган тошлар яна ерга кайтиб тушади, деган фикр пайдо булади.
Укитувчи биринчи укувчидан сўради 2 сони 2 сонига колдиксиз булинадими ва укувчи жавоб берди. “Ҳ,а”, натижа “1’га тенг. Худди шунингдек, Укитувчи ўз укувчиларига куйидаги саволларни берди ва куйидаги мос жавобларни олди: “4 сони 2 сонига колдиксиз булинадими”, деган саволига “Ҳа, натижа “2” га тенг”, деган жавобни, “6 сони 2 сонига колдиксиз булинадими”, деган саволига “Ҳа, натижа “3”га тенг”, деган жавобни олди.
Бундан, “демак барча жуфт сонлар “2” сонига колдиксиз булинар экан”, деган фикр пайдо булади.
Бу кузатганлардан хулоса килиб, шуни таъкидлаш мумкинки, инсоннинг уз тажрибалари асосида хулосалар чикариш, мавжуд билимлар асосида янги билимлар хосил килишдан иборат экан. Инсоннинг мана шу кобилиятида фикрлай олиши намоён булади.
Инсоннинг фикрлай олиш кобилияти киши кузидан яширинган нарсаларни англаш, вокеалар орасидаги ички богликликни илгаб олиш имкониятини беради. Айни мана шу фикрлай олиш кобилияти инсонни ер юзасидаги энг буюк аклли шахсга айлантирди.
Демак, фикр, фикрлаш, фикрли булиш, фикр эркинлиги, гоя, ижтимоий максад ва шу кабилар инсоният онгли фаолияти жараёни махсулидир.
Бу борада “гипотеза” сузи ва унинг маъноси мазкур мавзуни тулик ва батафсил ёритиш имкониятини беради. “Гипотеза” сузи аслида юнонча булиб, “фараз килиш” маъносини беради. Фараз қ
Do'stlaringiz bilan baham: |