Умумилмий тушунчалар мо ҳ ияти ва уларнинг билишдаги а



Download 46,12 Kb.
bet5/6
Sana10.05.2023
Hajmi46,12 Kb.
#936807
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-TOPSHIRIQ

илиш эса бу инсон миясига келган шунчаки фикр эмас, балки синчиковликка асосланган кузатишлар, далил ва хисоб-китобларни киёслаш асосида юзага келган илмий фикрдир, чунки унинг илмий бўлишига сабаб мавжуд кузатишлар, далиллар ва шу асосидаги хисоб-китоблар натижасида тегишли йуналиш буйича янгиланган (ривожлантирилган, такомиллаштирилган ёки бутунлай янги) истикболли фикрлар шаклланади.
Бунга илм-фан тараққиётида далиллар куплаб топилади. Улардан баъзиларини келтирамиз:


1.Абу Райхон Беруний ва Ахмад ал-Фаргонийлар Америка китьаснниш мавжудлигини башорат килган.


2. Нептун сайёрасининг топилиши. Француз астрономи Леверье Уран сайёраси харакатланадиган орбита хеч кандай хисоб-китобларга тугри келмаётганига хайрон колди. Сайёра хар сафар олим тахминига кўра булиши керак булган жойлардан бошка жойда учар эди. Шунда Леверьеда Уранга хали маълум булмаган бошка сайёранинг тортиш кучи таъсир килмаяптимикан, деган фикр пайдо бўлди, Кейин Леверье бу номаълум сайёранинг тунги осмоннинг кайси жойидан ахтариб топиш мумкинлигини хисоблаб чикди. Куп вакт утмай, Галле исмли немис астрономи телескоп ёрдамида номаълум сайёрани Леверье тахмин килган жойда топди. Сайёрага Нептун деб ном берилди. Рад этиб бўлмайдиган далил оркали исботланган фикр илмий хакикатга айланди.


3.Исаак Ньютоннинг синчковлиги. И.Ньютон ёшлик чоглариданок механик уйинчоқлар: сув тегирмонлари моделлари ва варраклар ясаш билан шугулланган, шунинг билан бирга у томга ёмгир томчиларининг тушиши, уйинчиларнинг шиддат билан хужумга ташланиши, самолётларнинг осмонга учиши, сайёраларнинг куёш атрофида айланиши ва бошка шу каби харакатлар билан кизикиб юрган. Унинг бутун олам тортишиш конунини кашф килишига тасодифан дарахтдан тукилган олма сабаб булган. Аммо, нарсаларнинг ерга тушиши хаммага маълумку? Ньютонда “нима сабабдан олма хеч каёкка огмасдан хамма вақт туппа-тугри ерга караб тушади”, деган фикр пайдо булди. Ньютон ёшлик йиллариданок шу масала устида бош котирди ва унинг жавобини 20 йилдан кейин топди. Ньютоннинг кашфиётлари тасодифий эмас эди ва у ўз фикрларини узок йиллар уйлар эди. Улар тўгрисидаги хулосаларнинг тугрилиги ва аниклиги исбот булгандан кейин уни эълон килар эди.
4. Автомобилнинг пайдо булиши. Маълумки, кишилик жамияти пайдо булибдики, улар истикболли орзу-истак (орзу-ният) билан яшайдилар. Улар нималарни орзу килмайдилар? Шулардан бири, одамлар от кушмасдан Узи юрар арава ясашни орзу килган. Бу борада улар турлича фикрлар юритиб, дастлаб ричаглар, педаллар, тишли гилдираклар ясашди ва шу тарика хаттоки, аравага елкан хам урнатиб куришди. Натижада 1770 йилда француз мухандиси Кюньога аравадаги от урнига буг машинасини “қўшиш” фикри келди. Бундан хосил булган машинани (курилмани) у “автомобиль” деб атади, унинг маъноси “Узи юрувчи” демакдир. Шу йусиндаги фикрлардан кетма-кет илмий фикрлар пайдо булиши натижасида барча кулайликларга эга булган замонавий автомобилларгача етиб келдик.


5. Архимед винти. Архимед экинларни сугориш, сочилиб кетувчи нарсаларни юкорига кутариб бериш учун идиш ичига винтсимон вални жойлаштиради ва уни айлантириш натижасида юкоридаги муаммолар хал этилади. Фанда у “Архимед винти”, деб ном олган. Унда бу масаладан турли машиналарни яратишда фойдаланиш фикри пайдо булиб, у хозирда техникада кенг кулланилмокда ва хаттоки уй-рузгор идишларида хам фойдаланилмокда. Буни чучварага ёки сомсага гушт майдалагичда “Архимед винти”ни хамма курган десак адашмаймиз.


6. Интеграл хисоб. Ажойиб олим Иоган Кеплер тасодифан бир куни вино сотувчилар олдига келиб колади ва уларнинг турли-туман улчамдаги вино бочкаларининг сигимларини кандай улчаётганлари билан кизикиб колди. Улар бочкадаги тешикдан бочка тагидаги энг олис нуктагача булган масофани ёгоч билан улчашар эди. Буни кузатар экан, у дастлаб лимон,
олма, бехи ва бочка шаклидаги жисмларнинг хажмларини хисоблаш учун математик формулалар яратди. Бу эса олимларнинг янги математик фанга - “Интеграл хисоб”нинг яратилишига асос бўлди.


7. “Учар гилам”. Одамлар асрлар буйи осмонга кутарилиш ва баландда учишни орзу килганлар. Халк огзаки ижодида ва бошка илмий асарларда “Учар гилам”лар тугрисида фикрлар баён килиб келди. Илм-фан ва техника тараккиёти туфайли одамларнинг орзулари рўёбга чиқди. 1884-1885 йилларда рус денгиз офицери А.Ф.Можайский биринчи учиш аппаратини яратди ва узи ясаб синовдан утказди, Унинг бугунги ривожи хеч кимга сир эмас ва демак, илмий фикр инсонни кандай юксакликларга кутаришини каранг!


8. Биринчи космонавт ким булган? Бу саволга дархол укувчилар Юрий Гагарин булган ва 1961 йил 12 апрель куни космосга учган, деб жавоб беради. Аслидачи, куйидаги жавобни укинг: “атокли олим, шоир ва драматург Максуд Шайхзода бир суҳбатда “биздан сурасалар, дунёда биринчи фазогир турон углони, Фаробий, Берунийларнинг замондоши ал-Жавҳарий бобомиз буладилар. Камина Беруний хакида янги асар ёзиш учун манбалар кураётиб, ал-Жавҳарий ва унинг жасорати ҳақида маълумот учратиб колдим”, деган эди. Якинда эса туркиялик олим, профессор Усмон Туроннинг “Туркий халклар мафкураси” китобида ушбу сатрларга кузим тушиб колди: “IX асрда турк файласуфи Фаробий ва унинг хамшахари Исмоил Жавхарий араб тилига оид “Сихах” номли улкан асарни, тогаси Иброхим ибн Исхок эса “Девон ул-адаб” китобини ёзадилар. Шунинг учун хам Қазвиний “ажабки, турк диёрининг энг чеккасида жойлашган Фароб шахридан чиккан бу икки олим араб тилининг устозлари булдилар”, дейди. Физика билан шугулланган Жавхарий узи ясаган канотлар билан учишни машк килаётиб йикилади ва шу жарохат таъсирида огриб вафот этади” [2].
Демак, ота-боболаримизни оддий кундалик хаётдаги фикр­лар эмас, балки илм-маърифатни юксакликка кутарувчи ва билишнинг чексизлиги хакидаги фикрлар доимо кизиктириб келган экан. Бу хакда она диёримизда яшаб утган комусий ва ҳадисчи олимларимиз фаолиятидан куплаб маълумотлар олиш мумкин.


9. Телеграф, “телеграф” сузи юнонча “теле”-“узок” ва “графо” - “ёзаман” маъноларини англатади.
Демак, инсонларда узок масофаларга ёзма хабарлар юбориш фикри пайдо булган. Уни хал килиш 1832 йилдан бошланди. Шу йили электр телеграф алокаси учун амалда қўллаш мумкин булган биринчи телеграф курилмасини Россияда П.Л.Шиллинг ишлаб чикди. Уларни такомиллаштириш натижасида телеграф аппаратларининг бир нечта конструкциясини Б.С.Якоби яратган. Дастлабки электр телеграф аппаратларидан бирини 1837 йилда америкалик олим Сэмюэл Морзе яратган. Уларнинг бугунги кундаги истикболи ҳеч кимга сир эмас.


10. Электр. Эътибор беринг чакмок ва унинг осмондаги бир зумлик изи, мамакаддирокнинг чакнаши ва х.к. Буларнинг сирлари билан ким кизикмайди, дейсиз. Одамларда уларни урганиш фикри доимо булган ва бу йулдаги уринишлар баъзан фожеа билан хам тугаган (1753 йилда тажриба вақтида рус физиги Г.В.Рихман чақмок уриб халок булган). Факат 100 йилдан купрок вакт илгари одамлар табиатнинг электр кучларидан фойдаланишни ургандилар, яъни электрни узларига буйсундирдилар ва электр токини хосил килиниши, электронлар окими конуниятлари амалий фаолиятда фойдаланилиши, электромагнит майдонининг хосил булиши, радио, телефон, телеграфларда электрдан фойдаланишларининг юзага келиши, ЭҲМларнинг турли авлодлари пайдо булиши фикрлар эволю- цияси натижаларидир.


11. Электрон хисоблаш машинаси. Сизга 2 та 18 хоналик сонни кушиб чикиш топшириги берилди, дейлик. Тасаввур Килинг бунга канча вакт кетади.
Одамларда хисоблашларни такомиллаштириш мумкин эмасмикан, деган фикр пайдо булди.
Одамлар кадим замонларданок бу муаммолар устида “бош котириб” келди. Натижада, лойдан ясалган предметлар, чуплар, аркон тугунлари, симга утказилган данаклар ва шу каби хисоблаш воситаларидан фойдалана бошладилар.
Биринчи кушиш ва айириш амалини бажара оладиган механик ҳисоблаш машинасини 1623 йилда инглиз олими Вильгелм Шиккард яратди.
Биринчи айириш, купайтириш ва булиш амалиётини бажара оладиган арифмометрни 1673 йилда немис олими Готфрит Лейбниц яратган.
Биринчи калкуляторни 1820 йилда Шарл де Калмар кашф этган.
Биринчи аналитик - ҳисоблаш машиналари 1888 йилда АҚШда Г.Коллерит томонидан яратилди.
Биринчи ҳисоблаш машинаси 1945 йилда АҚШлик олимлар Ж.Моугли ва Р.Эккертлар томонидан яратилди. Огирлиги 30 тонна, 18 минг лампага эга булган бу машина ЭНИАК деб аталди.
Биринчи дастурлаш тили — Планкалкюль 1946 йилда К.Цузе томонидан яратилган.
Биринчи транзисторни 1947 йилда Бельгия лабораторияси ходимлари У.Шокли, Ж.Бардин ва В.Бертейнлар яратишди. Бу хизматлари учун улар 1956 йилда
Download 46,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish