Ер магнетизми. Ер шарининг физик (иссиқлик, зичлик) хусусиятларидан яна бири қадимдан кишиларга маълум бўлган магнитлилигидир. Кишилар компасни ихтиро қилганларидан сўнг Ернинг магнитли хусусиятини аниқроқ текширадиган бўлдилар. Компас (бусол) Европада XII асрдан бошлаб ишлатилди. Геология компаси эса XVII асрдан бошлаб Европада ишлатила бошланди.
4- ж а д в а л
Ер пўсти зичлиги Гуттенберг, (1929 й.), Голнцин, Магницкий ва бошқалар маълумоти бўйича (1955 — 1900, 1965 — 1976 йй.)1
Ер пўсти чуқурлиги (км ҳисобида)
|
Қўндаланг сейсмик (У5), тўлқин тезлигн (км/сек)
|
Бўйлама сейсмик тўлқин (VР), тезлиги (км/сек)
|
Ер пўсти
зичлиги
(г/см3)
|
Ер пўстини ташкил қилувчи жинслар
|
Ўртача 0-4
|
|
—
|
1
|
Океан (гидросфера сув)
|
0—50
|
3,4 — 3,7
|
5,5 — 6,0
|
2,6 — 2,7
|
Гранит
|
50 — 80
|
4,0 — 4,1
|
6,5 — 6,7
|
2,9 — 3,0
|
Базальт
|
80—100-200 баъзан 400
|
3,8 — 3,9
|
6,0 — 6,3
|
юмшаган, лекнн зич пўст
|
Остиносфера (Волновод. Гуттенберг қавати, Юкори мантия (беқарор)
|
200—800— 950
|
3,9 — 6,2
|
6,3—11,0
|
3,0 — 4,5
|
Ўрта мантия
|
950 — 2900
|
6,2—7,3
|
11,0—13,6
|
4,5—5,9
|
Қуйи маптия
|
2900—3500— 4700
|
—
|
13,6—8,1 —10,7
|
5,9—8,0
|
Ташқн ядро
|
4700—5190
|
—
|
10,7—11,2
|
8,0-12
|
Ўрта ядро
|
6190—6371
|
—
|
11,3
|
12,3
|
Ер.марказий ядроси
|
Ер магнетизмини текшириш асосан XVIII асрдан бошланди. Ер йўлдошидан туриб аниқланганда Ернинг магнитлик хоссаси унинг юзасидан 90 км баландликда 20 минг марта камайиб кетар экан. Ер юзасида 2 хил магнит майдони бор, биринчи Ер мантияси билан ядроси чегарасидан чиқувчи асосий магнит майдони бўлиб, у ер юзида магнитланишни ҳосил қилади. Иккинчиси магнит бўрони, у Қуёшдан келувчи электромагнит тўлқинни ўзгартирган майдондир. Ер магнетизмида куйидаги икки хусусият бор: 1) магниг оғиши ва 2) магнит энкайиши.
1. Магнит стрелкадошнинг маълум жойдаги географик меридиандан четга бурилишига магнит оғиши дейилади. Магнит меридиани географик меридиандан бир оз фарқ қилади, у ё шарқ ёки ғарб томонга маълум бурчакда оғади, бу бурчак магнит оғиш бурчаги деб аталади. Магнит оғиш, бурчаги Ер шаринннг ҳамма жойида бир хил бўлмайди. Бир хилдаги магнит оғиш бурчакларини бирлаштирган чизиққа изогон дейилади.
2. Магнит экватори билан магнит кутби оралиғидаги масофада магнит стрелкасининг энкайиш ҳосил қилган бурчагига магнит энкайиши дейилади.
Ер шарида бир хилдаги магнит энкайиши бурчакларини туташтирган чизиқ изоклин деб аталади. Энкайиш бурчаги экватордан қутбларга томон катталашиб боради ва магнит қутбида 90° га етади. Магнит қутби 1964 йилдан бери шимолий ярим шарда шимолий магнит қутби 74° шимолий кенгликда ва 100° шарқий узоқликда (Гренландия шимолида, Пулково обсерваторияси яқинида), жанубий ярим шарда эса 68° жанубий кенгликда ва 145° шарқий узоқликда (Антарктидадаги Виктория Ерида) жанубий магнит қутби жойлашган. Магнит меридиани, магнит экватори ва уларнинг қутби географик меридиан, экватор ва қутбларга мос келмайди. Бунинг сабаби ҳозиргача тўла аниқланган эмас. Магнит қутбининг географик қутб билан мос келмаслигининг сабаби Ер шари юзасида қуруқлик ва океанларнинг бир текисда жойлашмаганлигидир, деб аниқланган. Ер магнетизми Ер массасига ва ҳаракатига, шунингдек Ер шарининг бошқа осмон жисмлари билан бўлган муносабатига (тортиши, ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланишига) боғлиқдир. Ернинг магнит қутби ва магнит майдони Ер тарихида доим ўзгариб турган, ҳатто ҳозирги вақтда хам ўз ўрнидан силжиб туради. Масалан, Жанубий кутбда тошкўмир кони бор (тошкўмир даврида пайдо бўлган), бундан кўринадики, жанубий қутб ўтган даврда иссиқ минтақали материк бўлган. Ер магнетизмини ўрганиш ҳамма фанлар учун, жумладан, биология ва геология фани учун ҳам муҳим илмий ахамиятга эгадир. Масалан, геомагнит майдони Қуёшдан келувчи зарарли тўлқинлар зарядини 600—1600 км баландликда ушлаб қолади.
Ер шарининг қуруқлик қисмида изоклин нормал ҳолатини йўналиши кескин ўзгарадиган жойлар хам учрайди. Булар магнит аномалияси деб аталади, Бу ўзгариш Ер ичида магнитли темир рудалари жойлашган ерларда юз беради. Темир конлари кўпинча компас ёрдамида, магнит аномалияси ҳосил бўлган жойлардан топилади.
Масалан, Курскда Шчигри шаҳри яқинида ва Қозоғистонда темир кони (катта запаси) топилган. Бундан ташқари баъзи бир асосли жинслар кўп тарқалган жойларда ҳам магнит аномалияси бўлади. Ер шарида магнит майдони вақт-вақти билан ўзгариб туради, ҳаттоки ҳар минут ва секундда хам ўзгариши мумкин.
Магнит майдонининг ўзгариб туришига магнит бўрони дейилади. Магнит бўрони Ер шарига Қуёшдан келувчи электромагнит кучлар таъсиридан пайдо бўлади. Кўпинча магнит бўронлари Қуёш ва бошқа осмон жисмларидан келувчи электромагнит тўлқинлари билан узвий боғланган бўлиб, бир ёки бир неча секунд давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |