Умумий ва тарихий геология


-§. ЕРНИНГ ТУЗИЛИШИ. ГЕОСФЕРАЛАР ВА ФИЗИК ХОССАЛАРИ



Download 1,89 Mb.
bet7/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

6-§. ЕРНИНГ ТУЗИЛИШИ. ГЕОСФЕРАЛАР ВА ФИЗИК ХОССАЛАРИ

Ер шарини тузилиши қуйидаги сфера (қобиқ)лардан иборат: Ер шарини ташқи томондан ўраб турган биринчи қатлам - атмосфера ёки хаво қобиғи бўлиб, унинг қалинлиги 500 км дан 2000 км гача етади ва у ҳар хил газ ва сув буғларидан ташкил топган. Ҳаво қобиғи ҳақида махсус тема берилгани учун унга алохида тўхталиб ўтмаймиз.


Иккинчи қатлам денгиз ва океанлардан иборат ва у гидросфера - сув қобиғи деб аталади. Гидросфера (денгизнинг геологик иши темасига каранг) Ер сатҳининг 71% ини қоплайди ва унинг ўртача қалинлиги 3800 метрча келади.
Ер шарининг ички қисми, асосан, қаттиқ жинслардаи ташкил топган бўлиб, у литосфера («литос» тош, «сфера» қатлам) деб аталади. Ернинг бу қаттиқ қисмини ташкил қилувчи моддалар физик, химиявий хусусиятларига қараб яна бир неча қатламларга бўлинади.
Ҳозирги вақтда геофизик текшириш усулларидан хисобланган сейсмик усул Ер қатламларининг физик ҳолатини аниқлаш имконини беради. Дала шароитида ва лабораторияда олиб борилган сейсмик текширишларга кўра узунасига(бўйлама) тарқаладиган сейсмик тўлқин энг юза қатламлардан секундига 5,5—6,0 км тезликда ўтади. Ернинг ички қисмидаги гранит қатламида хам сейсмик тўлқин шундай (6,1 км) тезликда ўтади. Остки қатламларнинг физик ҳолати ҳар хил бўлганлигидан уларда тўлқиннинг ўтиш тезлиги ҳам ҳар хилдир.
Хилма-хил тоғ жинсларидан бўйлама ва кўндаланг сейсмик тўлқинларнинг ўтиш тезлиги лаборатория шароитида (+ 30° С температурада 4000 кг/см2 босимда) қуйидагича бўлади (1- жадвал).
1- ж а д ва л
Тоғ жинсларидан сейсмик тўлқиннинг ўтиш тезлиги

Тоғ жинслари



Бўйлама км/сек



Кўндаданг км/сек



Тоғ жинсларн



Бўйлама км/сек



Кўндаланг км/сек



Сиенит



6,0



3.4



Габбаро



7,0



3,8



Гранит



6,1



3,6



Пироксенит



7,9



4,6



Диабаз



7,0



3,8



Дуннт



8,0



4,5



Жадвалдан маълумки, хар бир тоғ жинси ўзига хос физик хусусиятга эга. Сейсмик тўлқинларнинг бу жинслардаи ўтишига караб, Ер ичидаги гранит қатлами қуруқликда 30—40 км бўлиб, Ўрта Осиёда 70—80 км га тенг эканлиги аниқланган (2- жадвал).


2-ж а д ва л.
Ер шари гранит катлаликнинг турли жойлардаги қалинлиги
(В. Ф. Бончакоеский бўйича)

Ер шари бўйича



Ер гранит қобиқ қалинлиги (км ҳнсобнда)



1.



Европа (Ғарбий қисми)



26



2.



Европа (Пулководан Свердловск меридианигача)



29



3.



Кавказ (Грознийдан Еревангача)



50



4.



Осиё(Иркутскдан Владивостоккача)



24



5.



Осиё(Иркутскдан Свердловсккача)



26



6.



Тяншань



84



7.



Жаиубий Хитой, Ҳиндихитой



65



8.



Шимолий Америка (ўрта қисми).



30



9.



Атлантика океани



16



10



Тинч океани (Шимолий қисми)



8



11



Тинч океани (Жанубий қисми)



18



12



Шимолиймуз океанн 18









Ердаги жинслардан сейсмик тўлқинларнинг хар хил тезликда ўтишига қараб Ер асосан уч қисмга бўлинган (юзасидан ичкарига қараб): Ер пўсти (siа1 — силикат, алюминий), Ер мантияси - (Sima- силикат, магний) ва Ер мағзи (ядроси) — N1, Ғе (никель, темир). Биринчиси Ер пўсти хисобланиб, у яна Ер сиртидан ичкарига қараб учта катта қисмга бўлинади. Улар чўкинди жинслардан ташкил топган епинғич (қалинлиги 10—15 км), гранитдан ташкил топган. Ер пўсти (қалинлиги 10-30 км) ва базальтдан ташкил топган (қалинлиги. 3-20 км) Ер пўстидир. Базальт пўсти остида Мохорович бўлувчи чизиғи (чегара) ётади. Бунинг остида Ернинг мантия деб аталувчи қисми бў'либ, унинг қалинлиги 2830 км га тенг ва у иккига бўлинади: мантия (800 км дан кўпроқ) ва қуйи мантия, ундан кейин (2900 кмдан 6378 км гача) эса Ер мағзи (ядроси) жойлашган, у энг катта босим (20000 атмосфера) ва юқори температура (3000-6000° С) таъсирида ўта сиқилган суюқлик ҳолатидадир. Кейинги текширишлар натижасида ана шу мағиз орасида қаттиқ жисм хоссасига эга бўлган иккинчи кичик қотган (ташқи ва ички) мағиз ҳам бор деган тахмин қилинмоқда. Аввалги уч қатламдан иборат ер пўстининг қалинлиги, олимларнинг фикрига кўра, қуруқликда 20—75 км бўлса, океанлар тубида 5—8 км дан ошмайди. Атлантика ва Ҳинд океанлар тубида гранит қатлами бўлиб, унинг остида базальт қатлами жойлашган. Тинч океанида гранит қатлами йўқлигини геофизик текширишлар ёрдамида ва бурғу қудуғи ковлаб аниқладилар. Ўрта Осиёда ер пўстининг қалинлиги чўлда 35 км, тоғда 75—80 км гача боради. Бундан маълумки, ернинг мантия қисмига етиш учун энг яқин жой океанлар туби ҳисобланади. Юқорида кўрсатганимиздек, Ер мағзи сейсмик маълумотларга қараганда зич, суюқ, эхтимол каттиқ (зичлиги 8 дан 11 гача) ёки бошқа физик ҳолатда бўлиши мумкин, лекин уни тўғри аниқлаш учун янги усул топилгани йўқ. Келажакда албатта янги усуллар ёрдами билан Ер ядросини (2900 км дан 6378 км гача) ташқил этувчи оралиқнинг физик ва химиявий хусусияти ва тузилиши аниқланади.





Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish