Умумий ва тарихий геология


Метаморфик жинсларнннг минерал таркиби



Download 1,89 Mb.
bet15/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

Метаморфик жинсларнннг минерал таркиби. Магматик ва чўкинди жинсларнинг ҳамма минераллари метаморфик жинсларда ҳам бўлиши мумкин. Бундан ташқари фақат метаморфик минераллар ҳам учрайди. Масалан: андалузит, кианит (дистен), силлиманит, ставролит, кордиериг, гранит, флогопит, тальк ва бошқалар.
Метаморфик жинсларнинг структура ва текстураси. Метаморфик жинслар одатда кристалланган струкгурага эга. Лекин унинг пайдо бўлиши ва кўринишида магматик жинснинг кристалланган текстурасидан фарқи бўлади. Бу фарқни айниқса микроскоп остида аниқ кўриш, мумкин.
Метаморфизм процесси ҳақида шу китобнинг эндоген процесслар қисмининг охирида батафсил берилган.


14-§. ГЕОЛОГИК ТЕКШИРИШ МЕТОДЛАРИ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА

Минерал ва тоғ жинслари узоқ давр мобайнида ҳамда мураккаб геологик процесслар натижасида вужудга келади.


Масалан, вулкан ёки маржон оролларининг, кўмир, нефть-газ қатламининг руда ёки сочма олтин конларининг хосил бўлиши бунга мисол бўла олади. Ҳозирги табиий процессларни-дарёлар, музликлар, денгизлар ва шамолларнинг геологик ишини ўрганиш ҳамда тоғ жинслари ва фойдали қазилмаларнинг ҳосил бўлиш қонуниятларини билиш қадимий тоғ жинсларининг пайдо бўлишини аниқлашда катта роль ўйнайди.
Барча табиий-тарихий фанлар каби геология фани ҳам кузатиш, тажриба ёки зксперимент ва аниқлаш, хулоса ёки логик фикрлаш методларига эга. Геологиянинг текширадиган объекти Ер бўлиб, у узоқ , ривожланиш тарихига эгадир. Бинобарин, эксперимент геологик методлар ичида иккинчи ўринни эгаллайди. Чунки тоғларнинг пайдо бўлиши устида тажриба ўтказиш ҳозирча бизнинг қўлимиздан келмайди. Шундай қилиб геологияда қўлланадиган энг қулай метод кузатиш методи бўлиб, у тўла ва аниқ олиб борилиши лозим. Яхши ва аниқ кузатилган табиат ҳодисаларидан ҳар тарафлама муфассал илиий хулосалар чиқариш мумкин.
Геологиядаги кузатиш методи ер қатламларининг стратиграфияси, фацияси ва тектоникасини ўрганишга асосланган. Стратиграфик текшириш методи деганда ер пўсти қатламларининг тартиб билан етишини ва уларнинг ўтган тарихий даврларда кетма-кет мунтазам равишда ҳосил бўлишини текшириш тушунилади. Стратиграфик текшириш методига кўра, энг пастда ётувчи (агар қатламлар бузшшасдан, узилмасдан ётган бўлса) қатлам қадимий ҳисобланади.
Петрографик кузатиш эса (петрос—тош, графс—чизиш) тоғ жинсларининг таркибини, тузилишини ўрганади.
Палеонтологик кузатиш ер пўстидаги тоғ жинсларида учрайдиган ҳайвон, ўсимликларнинг тошга айланган қолдиқларини ўрганишга асосланган. Палеонтологик кузатишда биологиянинг Ерда органик дунёнинг ҳосил бўлиши ва ривожланнши хақидаги қонуниятлардан фойдаланиб хулосалар чиқарилади.
Бир хил таркибли ва бир хил фауна ҳамда флорадан иборат бўлган қатлам ёки қатламлар. йиғиндиси фация деб аталади. Фация—тур деган маънони билдиради. Қумнинг қизил рангда бўлиши унинг илиқ, ҳатто иссиқ иклимда вужудга келганлигини кўрсатса, қора ёки кул ранг эканлиги совуқ иқлимда ҳосил бўлганлигидан далолат беради. Қум шамол, сув ва иссиқ-совук таъсиридай тошларнинг майдаланиши натижасида хосил бўлади, сувдаги лойқа сув тагига чўкиб гил ҳосил қилади.
Фацияни ўрганиш учун жинслар орасидаги ҳайвон қолдиқларини топиш ва аниқлаш жуда мухимдир. Масалан, қобиғи юпқа чиғаноқлар сокин ва чуқур сувларда, дағал чиғаноқли хайвонлар тўлқинли, тез оқар сувда яшаганлигиии билдиради. Жинснииг фациал хусусиятларига қараб геолог унинг қандай табиий географик шароитда пайдо бўлганлиги, яъни шу жинс хосил бўлган даврнинг палеографиясини аниқлаши мумкин.
Тектоник кузатишлар натижасида эса тоғ жинсларининг тузилишини ўрганиш мумкин. Қатламли жинслар аслида горизонтал ёки қия ҳолда ётади. Тектоник ҳаракатлар натижасида қатламлар кўтарилиб узилади ёки бурмалар ҳосил қинлади.
Кейинги йилларда фан ва техниканинг тараққий этиши табиатни янада чуқурроқ ўрганиш учун кенг йўл очиб берди. XIX асрнинг иккинчи ярмида Плеёфер, Добре ва бошқалар геология фанига тажриба методини киритишга уриндилар. Добре тоғ жинслари қатламларининг сунъий-шароитда ҳосил бўлган шаклларини ўрганган ва вулканик жинсларнинг айрим хусусиятларини билмоқчи бўлиб, у жинсларни юқори температурада эритган ва уларни қотгунча совутган. XX асрда ўтказилган бу хил тажрибалар геологиянинг назарий масалаларидан отқинди жинсларнинг ҳосил бўлишини ҳал қилиш билангина чекланмай, балки халқ хўжалигила кўп ишлатиладиган нодир металлар ҳосил бўлишини хал қилди. Назарий аҳамиятга эга, бўлган бу тажрибалар тобора саноат тармоқларига кириб бормокда.
Геологияда геофизик ва геохимик методлар кенг қўлланилади. Ернинг тортиш кучи аниқ ва сезгир асбоблар билан ўлчанади. Ер юзасида тортиш кучининг тарқалишини геофизик метод гравиметрия текширади. Тортиш кучининг тарқалишини аниқланиши Ернинг физик ҳолатини — изостазия, яъни мувозанат ҳолатини тушунтиради. Ернинг магнитли сейсмик хсссаларини ўрганиш эса геология қидириш ишининг энг мухим усули бўлган магнитсметрия сеймометрия разведкасида жуда ахамиятлидир. Қазилма бойликларни қидиришда бу усул кўп ишлатилади.
Ернинг энг чуқур қисмини геофизика усули билан текширишда сейсмометрик методдан фойдаланилади. Бу метод ер қатламларидаги сейсмик (зилзила) тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги, ютилиш ва қайтиш қонуниятларини, Ернинг физик ва химиявий хоссаларини ўрганади (1-жадвалга каранг). Шунингдек, геологияда геохимиянинг ютуқлари хам катта ўрин эгаллаган. Геохимия тоғ жинсларидаги химиявий элементларнинг тарқалиш қонуниятларини ўрганади.

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish