13- §. МЕТАМОРФИК ТОҒ ЖИНСЛАРИ
Метаморфик (ўзгарган) тоғ жинси деб тубдан қайта ўзгарган бирламчн чўкинди ва магматик жинслардан хосил бўлган жинсга айтилади.
Чўкинди ва магматик жинсларнинг физика-химиявий шароитининг ўзгариши билан (температура, босим) фақат минерал таркибигина эмас, баъзан химиявий таркиби ҳам ва шунингдек структура ва текстураси ҳам ўзгаради.
Метаморфизм процессининг асосий омиллари бўлиб, температура, босим, эритма ва учувчан компонентлар ҳисобланади.
7- жа д в а л
Метаморфик тоғ жинсларинн аниқлаш
Тартиб номери
|
Минерал таркибн
1
|
Тузилишн ва ташқн кўриниши
|
Номи
|
1.
|
Серииит, хлорит кварц
|
Окиш, майда донадор сланецлашга ёки жимжима текстурали жинс. Хлорит ва серцит тангачаларидан ибора кварц яхши кўринмайди.
|
филлит
|
2.
|
Слюда ва кварц баъзан гранат, дис тен, ставролит, гра фит
|
Урта ёки йнрик донадор, сланецлашган текстурали жинс бўлиб, кумуш рангли слюда тангачаларидан ибора кварц яхши кўринмайди, баъзан гранит ёмон кўринади.
|
Слюдали сланец
|
3.
|
Кварц, ортоклаз ва биотнт, баъзан пи роксен, роговая об манка ва гранат учраши мумкин
|
Сланецлашган ёки массив: кўпинча лентасимон, баъзан очковой (кўзли текстуралн кул ранг ёки сарғиш жинс
|
Ортоклазли гнейс
|
4.
|
Плагиоклаз, кварц пироксен, рогова; обманка, биотит.
|
Бу ҳам худди юқоридагига (3 га) ўхшаш.
|
Плагиоклаз-ли гнейс
|
5.
|
Кварц.
|
Массив (яхлит), майда донадор (айри доналарини кўриш қийин), ок, пушти оқиш, сариқ рангли, кул ранг, ялти юқ жинс.
|
• Кварцит
|
6.
|
Кварц ва слюда, биотит ва мусковит
|
Сланецлашган текисликлари шишаде ялтирайдиган сланецсимон оч рангли жинс.
|
Слюдали, кварцли сланец
|
7.
|
Калцит, баъзан доломит ва механик аралашмалар.
|
Қўнғир, оқ, кул ранг, сариқ, қизнл рангли кристалли жинс. Баъзан қат-қат ва орасида тош қотган чиғаноқлар излари сакланиб қолади.
|
Мармар ёки кристалли охактош.
|
8.
|
Хлорит, эпидот, альбит .
|
Сланецлашган текстурали, ёгсимон ялтирайдиган майда донадор яшил жинс.
|
Яшил сланец
|
9.
|
Яшил ёки қора амфибол ва асосли плагиоклаз, кварц бўлиши мумкин.
|
Массив (яхлит) ёки сланецлашган тўқ, яшил ёки кора рангли жинс.
|
Амфиболит
|
10.
|
Серпентин, хромит ва магнетит.
|
Яшил хар турли рангдаги яшил, сариқ, қизил,.ок, қора холлари бўлган, юзаси ойнадек силлиқ жинс.
|
ерпентинит
|
11.
|
Хлорит, баъзан ҳар хил аралашмалар.
|
Хлорит тангачаси ёки қатламли массасидан иборат.
|
Хлоритли сланец
|
12.
|
Тальк.
|
Тангачали тальк массаси
|
Талькли сланец
|
13.
|
Карц, биотит магетит, кўпинча аналузит, гранат.
|
Кул ранг, қўнғир кул ранг, баъзан пушти кул ранг, майда донали зич жинс.
|
Биотитли роговик
|
Давоми
Тартиб номери
|
Минерал таркиби
|
Тузилиша ва ташқи кўриниши
|
Номи
|
14.
|
Плагиоклаз, амфи-бол, гироксен
|
Тўқ кул ранг, яшил ёки қора донали зич жинс.
|
Амфиболли ёки пироксенли роговик
|
15.
|
Гранат, диопсид, плагиоклаз, эпидот, амфибол, карбонат ва рудади минерал-лар.
|
Ташқи кўриниши қайси минералнинг кўплигига қараб хилма- хил бўлади.
|
Скарн
|
Бирор чўкинди ёки магматик жинси ўзгариб метаморфик жинсга айланиши учун бир қанча босқичдан ўтади.
Температуранинг кўтарилишига қуйидаги сабаблар киради:
1) геотермик градиент;
2) радиоактив элементлар парчаланишидан ҳосил бўладиган иссиқлик;
3) Ер пўстининг ўзагидан кўтарилувчи юқори температурадаги магманинг таъсири (магматик иссиқлик).
Ер негизида босим икки хил: бир томонга ва ҳар томонга йўналган бўлади.
1 км чуқурликда гидростатик босим миқдори 270 атмосферага тенг. Бинобарин, ер пўсти чуқур қисмларида бўладиган метаморфик процесслар юқори температура ва босим таъсирида бўлади.
Метаморфизм оддий ва мураккаб бўлади. Оддий метаморфизмда тоғ жинсларининг минерал таркиби, структураси ва текстураси ўзгаради. Мураккаб метаморфизмда тоғ жинсларининг химиявий таркиби бутунлай ўзгаради. Бундай метаморфизм метасоматик метаморфизм ёки метасоматоз деб юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |