Геологияда тарихий метод. Табиат ва жамиятни ўрганишда тарихий метод диалектиканинг энг асссий принципларидан ҳисобланади. Бу методда хар қандай воқеа ва ҳодиса тарихий ривожланиш шароити асосида ўрганилади. Геологияда тарихий метод геологик тушунчалар пайдо бўлгандан кейин, айниқса илмий геология пайдо бўлиши муносабати билан қўлланила бошлади. Бу тарихий марксистик илмий кузатиш методи совет геологиясида кенг ривож топди.
Ер шарининг қазилма бойликлари бўшликда тасодифан жойлашган эмас, балки улар Ер шаридаги химиявий моддаларнинг физика-химиявий процесси натижасида пайдо бўлган. Минерал ва тоғ жинсларининг ҳосил бўлишида геологик процесслар катта роль ўйнаган. Шунинг учун хам хар бир геологик маҳсулотнинг тадрижий такомили тарихий геологик воқеалар билан боғлаб текширилса, унинг асл моҳияти очиб берилган бўлади.
Геологияда актуализм методининг роли. Геолог Ернинг тузилишини ўрганганда, аввало ер пўстининг қаватларини кўради. Маълумки, ер пўсти турли геологик процесслар натижасида ҳосил бўлган минераллар ва тоғ жинсларидан таркиб топган. Бу тоғ жинслари ҳозир ҳам ҳосил бўлмокда. Уларнинг пайдо бўлиш жараёнларини синчиклаб ўрганиш (кўл,денгиз ва дарё ётқизиқларини ҳамда фойдали қазилмаларнинг вужудга келишини кузатиб, текшириб) қадимги геологик даврларда ҳосил бўлган тоғ жинси ва минерал хом ашёларнинг пайдо бўлганини аниқлашда қўллаш муҳим ахамият касб этади. Бу текшириш методи геологияда актуализм методи деб юритилади.
Шундай қилиб, актуализм геологияда тарихий методнинг бир формасидир. Actual- инглизча ҳозирги замон демакдир: актуализм «ҳозирги замон ўтган даврнинг калитидир» деган таъбирдан келиб чиқади. Бинобарин, актуализм, яъни ҳозирги даврда ерда бўлиб турган геологик процессларни:текшириб қадимги геологик даврдаги табиий географик процессларни ўрганишда қўллаш демакдир.
Актуализм методи ҳозирги замон геологиясининг асосий қисми бўлган динамик геологияни вужудга келишига сабаб бўлди. Кейинги йилларда (1970—76) материклардаги қадимги (Архей) қатламларпинг таркибини текшириш шуни кўрсатадики, ҳозирги замон чўкиндилари орасида оксидланиш процесси у вақтга нисбатан кенг ривожланган. Масалан пирит, марказит, халкопирит минераллари қадимги (Архей) жинсларида оксидланмаган, ётқизиклар кул ранг ва яшил кул ранг (қуруқликда хосил бўлгани ҳам). Ҳозирги даврдагиси эса кўнғир қизил рангли чўкиндиларни ҳосил қилган, бу у даврда кислород анча кам бўлган демакдир. Шунинг учун бўлса керак (М. Руттен, 1973) Архей, протерозой-кекса тоғ жинсларида олтин, мис, кумуш, каби минераллар учрайди. Ўзбекистондаги Мурунтов конлари шулар жумласидапдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |