Умумий ва тарихий геология


§. ГРАВИТАЦИОН ПРОЦЕССЛАР



Download 1,89 Mb.
bet25/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

§. ГРАВИТАЦИОН ПРОЦЕССЛАР
Ер юзасидаги тоғ жинсларининг емирилишини, парчаланишини, ўз ўрнидан кўчишини, сурилишини, силжишини хосил қилувчи процесслар йиғиндиси денудация деб аталади. Денудация процессида тортиш кучи емирилиш, ювилиш, кўчки процесслари кўп бўлади. Гравитацион процесслар (уюлмалар, қулашлар, кўчкилар). Оғирлик кучи - Ернинг тортиш кучига ва унинг ўз ўқи атрофида айланишига (марказдан қочма кучга) мослашади. Марказдан қочма куч экваторда максимумга етиб, оғирлик кучининг 1/288 ини ташкил этади. Сўнгги маълумотлар бўйича Ернинг ўртача сиқилиши 1/298,2 га тенг. («Ернинг физик хоссалари» темасига қаранг).
Ер юзасидаги оғирлик кучи асосан Ернинг ички қисмидаги зичликнинг катталигига, массанинг оғирлигига ва ииҳоят Ер шари юзасининг шаклига боғлиқ. Оғирлик кучи Ер шарининг ҳамма қисмидаги нарсаларга таъсир кўрсатади. Лекин таянч нуқтасига эга бўлган ер юзасидаги тоғ жинсларининг бўлаклари вақтинча тинч ҳолатда бўлади. Уларнинг кўчиши фақат ер юзасидаги ёки ичидаги кучлар таъсирида тоғ жинсларининг мувозанати бузилгандагина юз беради. Бу ходиса тоғ жинсларида нураш ва ташқи процесслар натижасида улар орасида, ёнида, тагида ўйиқ ва ҳар хил бўшлиқ ҳосил бўлиб мувозанати бузилади, натижада тоғ жинсларининг ҳеч қандай куч шамол, сув, муз таъсир килмаган ҳолда турган жойидан тортиш кучи таъсирида бирдан силжийди ва қулайди. Бундай ходисага кўчки, силжиш, сидирилиш, ўпирилиш ходисалари киради ва улар тоғ ёнбағирларида тош уюмларини, ҳосил қилади. Бундай қиррали синиқ жинслар уюмлари д е л ю в и й (баъзан каллювий) ётқизиғи деб аталади.
У ю м л а р . Сув ва денудация агентлари таъсир қилмасдан тоғ жинсларининг нураган синиқлари аралашувидан ёнбағир этагида хосил бўлган ҳар хил катталикдаги (тош тўплами) — синиқ чизиқлар уюмлари — конус осипи деб аталади. Улар асосан физик нураш натижасида тоғ жннсларининг бирин-кетин уваланиб ёнбағирда тўпланган ҳосиласидир.
Тоғ ёнбағирлари метаморфик жинс — сланецлардан тузилган ерларда тош уюмлари кўпроқ вужудга келади. Тоғ жинсларининг синиқлари оғирлик кучи таъсирида ёнбағир бўйлаб пастга қараб силжийди. Уларнинг силжиш масофаси бир неча метрдан (100—150 м) ошмайди ва ёнбағирда ташқи кўринишидан текис конус шаклига ўхшаш уюмларни ҳосил қилади ва бунда конуснинг кенг томони одатда сурилиш томонига йўналган бўлади. Уюмларни ташкил қилган маҳсулотлар бирмунча сараланган бўлади. Йирик бўлакли жинслар уюмларнинг паст томонида бўлади. Юқори қисми эса энг майда заррачалардан тузилган бўлиб, ёнбағирларга тушиб жойлашади.
Бундай махсулотларнинг тўпланиши ҳисобига тоғ олди шлейфлари вужудга келиб, тоғ ёнбағирлари қиялик бурчаги орта борган сари камайиб боради.
Тош уюмларини ҳосил қилган синиқ жинслар бўлаклари ўткир қиррали бўлади. Уюмлар Ўрта Осиё қояли тоғ ёнбағирларида Қурама, Туркистон, Олой, Зарафшон, Помир, Нурота, Чотқол тоғларида кўплаб учрайди.
Тоғ жинсларининг бир қисмини ёнбағирлардан, тезлик билан пастга ағдарилиб тушиши т о ғ к ў ч к и деб аталади. Жарлик ёки ёнбағирлардан жинслар пастга узилиб тушаётганда жуда катта массалар, қум, харсанг тошлар қулайди ва синиб қиррали шағал тошлар ёнбағирларда кўплаб тўпланади. Баъзан тоғнинг бир қисми қулаб водийлар олдини тўсиб қўяди. 1912 йилда бўлган Усой тоғ қулаши бунга мисолдир, бунда 30 млн м3 тоғ жинси ёнбағирдан қулаб тушиб Мурғоб дарёсининг олди тўсилиб, катта кўл хосил бўлган. Қулаб тушган жинслар Сарез кишлоғини кўмиб кўйган. Кўлнинг узунлиги 5 км бўлиб, 600 м баландликда жойлашган. Ҳосил бўлган кўлнинг чуқурлиги 500 м бўлиб, Сарез кўли деб (кўмилиб кетган қишлок номига кўйилган) аталган. 1964 йилда Айний қишлоғи яқинида содир бўлган Зарафшон сурилмаси ҳам бунинг яққрл мисолидир.
Сурилмалар кўпинча сув ўтказмайдиган гил қатламларининг устида пайдо бўлади. Бахорги ёғингарчилик пайтида сув синиқ жинслар орасидан ўтиб гил қатламига етади ва гил кўпчиб юмшайди. Бу ўз навбатида тирғоноқ вазифасини ўтайди ва хавфли сурилмаларнинг юз беришига сабаб бўлади.
Сурилмаларнинг рўй беришига сурилувчи қатлам оғирлигининг ортиши ва ёнбағирнинг қиялиги, шунингдек денгиз ёки дарё сувларининг қирғокни ювиб кетиши ва бошқалар сабаб бўлади. Айрим ерларда шундай катта сурилмалар содир бўладики, унинг олдини олиш ва унинг оқибатларини тугатиш учун жуда кўп куч ва маблағ сарфлаш талаб этилади.
Совет Иттифоқида сурилмалардан асосан Волга бўйидаги Горький, Ульяновск, Саратов, Окабўйидаги Миасс, Дон, Днепр қирғоғи, Қора денгиз соҳилида Одесса, Қрим тоғининг жанубий ёнбағри ва Туапседан Сухумигача бўлган ерлар зарар кўриб туради. Ўрта Осиёда ҳам дарё водийлари бўйлаб ва тоғликларда кўчки, сурилма ҳодисалари рўй бериб туради. Бўстонлик районида сурилма ҳодисаси Хўжакент (1969 йили), Хумсон, Бурчмуллада Оқсоқ ота сойда (1954—1969), Охангарон дарёсининг ўрта ва юқори оқимларида, Фарғона водийсида ҳам бўлиб туради. 1962 йилда Сулюкта кўмир кони ишчилари учун берилган ер участкаларида қурилган уйлар, экинларни водопровод суви билан суғориш натижасида сув 8 м чуқурликда жойлашган гилмояларга етиб боради ва қияликда қурилган уйлар пастга қараб тезда сурилади ва бир-бирига урилиб вайрон бўлади. Сурилмалар қаттиқ (туб) жинслардан иборат қия ёнбағирларда қуйидаги шароитда юз беради: 1) қатламлар қиялиги 15—20°дан катта бўлса ёки водийлар ёнбағрида ёриқлар бўлса; 2) грунт (сизот) сувлари етарли микдорда бўлса; 3) сув ўтказмайдиган қатлам устида сув ўтказувчи қатлам бўлса.
Гилли ва гилли қум жинсларида сурилмалар туб жинслар горизонтал ҳолатда жойлашган вақтда рўй бермайди.
Айрим вақтда сурилмалар тик ёнбағирнинг қуйи қисмидан силжий бошлайди, бунга сирпанувчи сурилма дейилади; баъзан сурилма ёнбағирнинг юқори қисмидан ҳаракатлана бошлайди, бундай хилини итарувчи сурилма дейилади.
Сирпанувчи сурилма процессида емирилган жинсларнинг пастга томон алмашинуви деярли ўзгармай қолади. Ёнбағирнинг этагига тушганда бу массалар аралашиб кетади ва ҳаракатдан тўхтайди.
Итарувчи сурилмаларда эса ҳаракат қилаётган масса ўзининг асосидаги қатламни итаради ва унга таянади.
Шундай қилиб, аралашувчи масса ўз харакатида ўзидан пастда ётган ва унинг йўлида учраган массаларни аралаштиради. Буларнинг кучи таъсиридан аралашаётган массаларда деформация ходисасини вужудга келтиради. Бунинг натижасида детрузив (итарувчи) сурилмаларнинг юзаси ғижимланган, ёриқлар билан бўлинган, ўзгарган шаклда бўлади. Детрузив сурилмалар тоғ шароитига мос бўлиб, нурашдан хосил бўлган йирик тоғ жинси бўлакларини ўзи билан майдаланган тоғ жинсларини пастга олиб тушади. Айрим вақтда икки хил сурилма бирдан юз беради. Дастлаб улар ички сирпанувчи характерга эга бўлади; кейинчалик эса қияликдаги қатламнинг устки қисми тез харакат қилиб, пастки қатламларни хам итариб кетади ва натижада детрузив сурилма вужудга келади.
Сурилмалар баъзи вақтларла қирғокнинг тақир қисмини эгаллаб бир неча км гача чўзилади, эни бир неча 100 м кенгликкача етиши мумкин.
Сурилма ва қулашлар тоғ жинсларининг ётиш характерини ўзгартириб, сохта тектоник ходисаларни вужудга келтиради. Тоғ жинсларининг ётишидаги бу ўзгариш фақат уларнинг уст қатламларида бўлиб, туб жинсларга тарқалмайди. Масалан,Ўзбекистондаги тоғларда палеозой туб жинси устида ётувчи бўр, палеоген, неоген ва антропоген жинсларида сохта тектоннк (гравитацион) шаклларни кўриш мумкин.
Кўчкиларга қарши кураш чораларига: ер усти ва ер остидаги сувларни тартибга солиш, ердан техник жиҳатдан тўғри фойдаланиш ва дарахтлар ўтқазиш кабилар киради.
Сохта тектоник ҳодисаларнинг махсулотлари кенг мазмунда коллювий ётқизиғи деб аталади. Деллювий коллювийнинг акси бўлиб, тоғ ёнбағир қияликлари бўйлаб ёмғир, қор сувлари келтирган, қиррали қум-шағалдан тўпланган ётқизиқлардир. Коллювий тоғ жиисларининг кейинги ривожланиш босқичида делювий, пролювий ва а л л ю в и й хосил бўлади.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish