22-§. АТМОСФЕРА
Атмосфера (ҳаво) — Ернинг энг ташқи қатлами бўлиб, унинг Ерга яқин бўлган қисмининг таркиби асосан азот (78,09%), кислород (20, 45%) ва аргон (0,93%) газлар аралашмасидан иборат, қолган қисмини карбонат ангидрид гази, водород ҳамда гелий, неон, криптон ва ксенон каби инерт газлар ташкил қилади.
Атмосферанинг юқори чегараси (Ерга нисбатан) ҳали аниқ белгиланган эмас. Шунга қарамасдан, ҳозирда илғор совет фани эришган ютуқлар натижасида маълум даражада аниқ маълумотлар тўгаанди.
Шимолий қутбда қутб шуъласи бўлган пайтдаги текширишлар натижасида 100 км дан 2000 км гача баландликда ҳавонинг борлиги аниқланди. Чунончи учирилган ракета ва Ернинг сунъий йўлдошларидан олинган хамда олинаётган маълумотлар ҳаво қатламини 2000 км дан анча баландда ҳам гоҳ сийрак, гоҳ қуюқ кислород бор эканлигини аниқлашга имкон бермоқда.
Атмосфера асосан уч қисмдан: тропосфера, стратосфера ва ионосферадан иборат. Т. X. Геохланян фикрича, тўртга бўлинади: тропосфера, стратосфера, мезосфера ва термосфера.
Тропосферанинг ўртача баландлиги 10—11 км гача бўлиб, атмосферанинг, 75% ча кисмини ўз ичига олади. Экваторда унинг баландлиги 17 км, кутбларда эса 8 км га етади. Тропосферада температура ҳар 100 м баландликда — 0,6° пасаяди. Тропосферанинг юқори қисмида температура зкваторда — 80°. Тропосфера юқори қисмининг ўртача температураси — 55° га етади. Умуман тропосфера барқарор эмас, у горизонтал ва вертикал ҳолатда тез-тез ҳаракатланиб, ўзгариб туради. Тропосфера қатлами Ер юзасида иқлимни ўзгаришига ва шамолларни ҳосил бўлишига олиб келади.
Стратосфера қатлами тропосферанинг устида бўлиб, 11 км дан 80—82 км га етади. Тропосфера билан стратосфера оралиғида 2 км қалинликда бўшлиқ бор, бу субстратосфера қатламидир. Бу қатламда температура — 10—25 км баландликкача бир хил (—25° атрофида) сақланади. Ундан юқорида температура кўтарилиб 40км да -0° га, 70 км да - 35° га етади. Стратосферада 15—35 км баландликда озон гази тўплапа боради.
Ионосфера ёки мезосфера 80—82 км дан юқорида бўлиб, ҳавонинг бу қатлами метеоритлар учганда кузатиб аниқланади. Қуёшдан келувчи ультрабинафша ва космик нурлар таъсирида ионосферада ионлашиш процессининг рўй бериши аниқланади. Маълум бўлишича, 100 км да ионлашиш процессининг бир босқичи, ундан баландда - 250 км иккинчи босқич учрайди, бинобарин, қанча баланд кўтарилса, шунча кўпроқ ионлашади. 80 км дан 800 км гача бўлган баландликни Т. X. Геохланян термосфера деб атаган. Термосфера қатламни қуйи қатламдан фарқи шуки, бу қатламда ҳаво нихоятда сийрак, атомлар электрон қобиғидан ажралади ва тез ҳаракат қилади. 700—800 км баландликда температура 2000° га совийди.
Ер пўсти ва ундаги органик дунёнинг ривожланиши учун тропосфера ва унинг таркибининг аҳамияти каттадир. Тропосфера ер пўстига энг яқин хаво қатлами бўлгани учун унинг таркибидаги элементлар, газлар оғирроқ бўлиб, доим ер юзасига тегиб туради. Масалан, кислород, карбонат ангидрид, азот ва бошқалар органик дунё учун ғоят катта аҳамиятга эга.
Тропосферада бўлган газлар доим ташқи муҳит таъсирига дуч келиб туради. Масалан, Қуёш ва бошқа коинот жисмларининг нури ҳам таъсир этади. Қуёшдан келадиган нурни атмосфера ўзида ютиб исийди ва бу иссиқлик ёйила бошлайди. Ер шар шаклида ва Қуёшга нисбатан 12° бурчак билан тургани учун атмосфера ҳамма вақт исиб туради. Атмосфера исиши билан босим камаяди ва ҳаво юқори кўтарилади. Совуқ ҳаво босими кам бўлган иссиқ ҳаво ўрнини алмашиш учун ҳаракат қилади. Ҳаво босими миллибар билан ифодаланади, яъни 1 миллибар 0,75 мм симоб устунига ёки 1 км/см2 га яқин босимга тенг.
Хаво босими бир хилда бўлмаганлигидан шамол пайдо бўлади. Экваторда босим камайганда субтропикдан экваторга томон ҳаво оқими йўналиб пассат шамолларини вужудга келтиради. Шимолий ярим шарда пассатлар шимолдан жанубга ҳаракат қилмай, шимоли-шарқдан жануби-ғарбга томон эсади. Жанубий ярим шарда жанубдан шимолга эмас, балки жануби-шарқдан шимоли-ғарбга томон харакатланади. Бу хол Ернинг ўз ўқи атрофида айланишидан келиб чиқади. Пассат шамолига қарши эсувчи, унинг устида ҳаракатланувчи шамолга антипассат дейилади. Бу шамол 2,5—3 км баландликда бўлади. Антипассат экватордан кўтарилган иссиқ ҳаво оқимидан хосил бўлади, бу шамол ернинг айланиши таъсирида шимолий ярим шарда ўнгга, жанубий ярим шарда эса чапга бурилиб эсади.
Б р и з — қуруқлик билан сувнинг ҳар хил исишидан пайдо бўлган шамол. Қуруқлик кундуз куни тез, сув эса секин исийди, натижада сув юзасидан шамол қуруқликка томон харакатланади, бу денгиз бризи дейилади. Кечаси куруқлик тез, денгиз секин совийди, натижада ҳаво оқими қуруқликдан денгизга томон харакатланади, бу қирғоқ бризи дейилади.
Муссон—ҳавонинг суткалик исиши ва совишидан эмас, балки мавсумий ўзгаришидан ҳосил бўлади; денгиз билан куруқлик ўртасида шундай ҳодиса бўлиб туради. Муссонлар Африка, Австралия ва бошқа материк ораларида содир бўлади. Бундан ташқари, циклон ва антициклон номи билан юритилувчи ҳаво оқимлари хам бор.
Циклон хаво оқимлари (иссиқ ва совуқ) Соат стрелкасига қарама-қарши томонга караб йўналади. Чунки ҳаво босими марказда кам бўлади. Антициклонда ҳаво оқимлари соат стрелкаси бўйлаб харакатланади. Циклон учун босимнинг чекка томонлардан марказга томон камайиб бориши, антициклонда эса, аксинча марказдан чекка томонларга шамолнинг кўпайиши характерлидир. Циклон шамоллари жуда кучли ҳаракатланиб вақт-вақти билан денгиз кирғоғида, денгиздан дарё ичкарисига сувни тескари оқизиб, қурукликни сув босади, баъзан сувнинг сатхи 3—5 мм гача кўтарилади. Шамол кучи жуда катта тезликда ҳаракатланганда оғирлиги 80 кг дан 160 кг гача бўлган тошларни думалата олади. Масалан: циклон шамолининг ҳаракат тезлиги 25 м/сек дан 70 м./сек гача, баъзан 190—260 м/сек ҳам бўлади. Шундай қилиб пассат, муссон, бриз ва циклон хаво оқимлари (шамоллар) Ер шаридаги куруқлик, денгиз ва органик дунёга физик таъсир этади ва уларни харакатга келтиради, бир ҳолатдан иккинчи холатга ўтишига ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |