СССР даги энг катта кўллар
Кўлларнннг номлари
|
Майдони
(минг км' ҳисобида)
|
Чуқурдигн
(м ҳисобнда)
|
Каспий денгиз-кўли
|
424,3
|
1014
|
Орол денгиз-кўли
|
63,8
|
68
|
Байкал
|
31,8
|
1741
|
Ладога
|
18,4
|
230
|
Онега
|
9,9
|
120
|
Таймир
|
7,0—6,0
|
—
|
Иссицкўл
|
6,2
|
765
|
Ханка
|
4,4
|
10
|
Чуд-Псков
|
3,6
|
14,6
|
Чани
|
2,6
|
10
|
Олакўл
|
2,3
|
41
|
Ильмен
|
2,2—1,1
|
9,7
|
Зайсан
|
1,8
|
8,5
|
Севан
|
1,4
|
98,7
|
Тенгиз кўли
|
1,2
|
6,8
|
Белое кўли
|
1,2
|
20
|
Кўлларнинг геологик иши. Кўл суви тўлқинлари таъсирида қирғоқни емиради, камарлар ҳосил қилади. Соҳилда майдаланган чўкиндилар механик ва химиявий чўкиндиларга бўлинади. Химиявий чўкинди сув оқиб чиқмайдиган. кўлларда ҳосил бўлади.
Механик чўкинди кўллар тагига бир хил тартибда тақсимланади. Дағал чўкинднлар дарёнинг кўлга қуйилиш (дельтаси) жойида, майдалари эса ичкарисига бориб чўка бошлайди. Шиддатли тўлқин соҳилга муттасил урилиб турган ерларда дағал чўкиндилар тош, шағал, қум сараланади ва улар билан бир қаторда навбати билан кўл тагида органик ил—сапропеллар тўпланадн. Илгари кўл бўлиб сўнгра ўт босиб кетган кўллар тагида сапропеллар бир неча м қалинликда тўпланиб, тўла бошлайди. Диатом сув ўтларнинг қолдиғидан опока (кремнийли) жинси ҳосил бўлади.
Ботқоқликка айланаётган кўлларда ўсимлик чиқиндилари кўп бўлади ва улар торфга айланади. Кўлдаги ил таркибида темир кўп бўлиб, сув ўтларининг ўсишига ёрдам беради, бактериялар, замбуруғлар пайдо бўлади.
Чуқур кўлларда оқсил моддаларнинг чиришидан олтингугурт гази вужудга келади.
Ҳозир йўк бўлиб кетган қадимги неоген даври кўлларида кўпинча кўмир қатламлари, ганч, туз, темир рудаси, бўр қатламлари, баъзан ўсимлик ва хайвон қолдиқлари учрайди. Булар кўл ёшини ва тарихини аниқлашга ёрдам беради.
Кўл ва ботқоқлик ётқизиқлари хилма-хил бўлади. Бу ётқизиқлар кўлнинг чуқурлиги, жойлашган ўрни, атрофидаги жинсларга ва иқлим шароитнга боғлиқдир. Нам иқлимли ўлкалардаги катта кўлларнинг ётқизиқлари таркиби ва тузилишига кўра ички денгизлардаги ётқизиқка ўхшайди. Кўлнинг шельф зонасида шағал, қум чўкади ва уларда тўлкин ряби ҳамда чиғаноқ излари сақланиб қолади.
Кўлнинг марказига борган сари, майда жинслар карбонатли ва кремнийли ил ҳамда гил чўкиндилари тўплана боради, айрим вақтларда улар органик ёки химиявий ётқизиқлар билан алмашинадилар. Баланд тоғлардаги кўлларда қора рангли, олтингугуртли чўкинди (гил, ил)тўпланишини В.И.Попов кўрсатиб ўтади. Орол денгиз-кўлида ҳосил бўлган чўкинди ва фойдали қазилмаларни Л. С. Берг, И. В. Рубонов ва бошқалар текширганлар. Уларнинг маълумотига кўра Орол денгизи ўртасида химиявий чўкинди билан қорамтир гиллар, дарёлар қуйиладиган майда қум ва алевролнтлар, Борсакелмас ороли атрофида оолитли оҳактошлар ҳосил бўлмоқда. Магматик жинслар кўп учрайдиган ерлардаги кўлларда ётқизиқлар органик ёки химиявий йўл билан чўкади (Урал, Карелия, Финляндия ва бошқалар.)
Нам иқлимли ерларда кислород кўл тагигача бориб ета олмайди, шунинг учун унинг тагида кўп миқдорда планктон ва кўл таги фаунаси чиримасдан тўпланади. Бу анаэроб (кислородсиз) шароитда чўкиндилар тўпланиб, бир неча метр қалинликда ярим суюқ ҳолдаги ёнувчи сланецлар ва қўнғир кўмир ҳосил бўлади. Иттифоқимизнинг Европа қисмидаги кўлларда, масалан, Селигер кўлида гастропод, пелициподларнинг чиғаноқлари тўпланиб, оҳакли сув ўсимликлари билан бирга ғовакли оҳак чўкиндиларни ҳосил қилади.
Қадим замонда ўлиб кетган диатом планктонларнинг чиғаноқлари кўл тагида катта майдонларни эгаллаб, қимматбаҳо диатомит ҳосил бўлишига сабаб бўлган (Севан кўли, Байкал ва бошқалар). Кўл ётқизиқларининг юпқа қатламларидан иборат эканлиги сув сатҳининг тез- тез ўзгариб туришидан дарак беради. Чучук сувда яшовчи Лелеципод, гастропод ва остракодларнинг кўлларда ҳукмронлик қилиши кўл ётқизиқларини денгиз ётқизиқларидан ажратиб туради. Шўр кўлларда химиявий чўкинди муҳим ўрин оладн. Булар ичида карбонатли (содали) Ма2СО3, NaНСО3 чўкувчи хлорли (ош тузли) кўллар ажралиб туради. Содали кўлларда ёзда ош тузи ва мирабилит, қишда мирабилит ва сода (Ма2СО5-10Н20)чўкади.
Нам иқлимли кўллардаги сувда эриб келган моддалар ва органик маҳсулотлар (сапропел, торф, темир рудаси ва бошқалар) қуруқ областдаги кўл чўкиндиларидан кескин ажралиб туради. Бундай кўлларга Балхаш кўли ва Американинг чўл областидаги кўллар (Катта шўр кўл) мисол бўла олади.
Қуруқликдаги қадими ётқизиқлар орасида қадимги кўллар чўкиндисининг бўлиши катта аҳамиягга эгадир.
Кўлларнинг ривожланиш босқичлари. Кўллар дарё ётқизиқлари ва ўсимлик қолдиғи билан секин - аста тўлиб шаклини ўзгартиради.
Кўлларнинг ривожланиши беш босқичдан иборат: . 1. Ёшлик даври. Бу даврда кўл ётқизиғи дарё келтирган аллювий жинслари билан аралашиб, сараланиб чўка бошлайди.
2. Етуклик даври— дарё аллювийлари кўл соҳилида тўпланиб; дельта ётқизиқларини ҳосил қилади; дарё лойқалари эса кўл ётқизиғи билан унинг тагига чўкиб, рельефини текислайди; лекин бунда кўлнинг олдинги шакли ўзгармайди.
3. Кучсиз даври— ҳамма жойни аллювий ётқизиғи эгаллайди, кўл котловинаси чўкиндилар билан тўлиб, ниҳоят шакли ўзгаради.
4. Сўнгги даври. Кўл бу даврда кўлмакка айланади. Унинг марказий қисми лойқага тўлиб қолади ва ҳаттоки қирғсхқ саёзлиги билан тенглашади. Кўл, соҳили ва ўртаси бирдек саёзлашиб қолади, ҳамма ерида қирғоқ бўйи ўсимлиги тараққий этади
5. Ботқоқликка айланиш даври. Кўл лойқа босиши ва ўсимликлар қоплаши натижасида саёзланади, кўл ўсимлиги йўқолиб ботқоқ ўсимликлари кўпаяди. Ҳамма кўллар шундай тартибда бўлмайди, иссиқ минтақада кўллар кўпроқ лойқа ва тузлар билан тўлади. Масалан, Қизилқум ва Бетпакдаладаги туз конлари шулар жумласидандир.
Шундай қилиб, кўл ривожланишининг охирги босқичи ботқоқликлар бўлиб, бу тўғрида алохида тўхталиб ўтамиз.
Ботқоқликлар. Ер юзининг (кўпроқ пасттекисликларнинг) чучук ёки шўр сув билан кучли намланган қисмлари ботқоқликлар деб аталади. Ботқоқлик суви тупроқ юзини қоплаши ёки тупроққа шимилган ҳолда бўлиши мумкин. Одатда кўпчилик ботқоқликлар хилма - хил ўсимликлар билан қопланган бўлади.
Ботқоқликлар сувга тўйиниш шароитига қараб, пастқам ерлардаги ва баланд ерлардаги ботқоқликларга бўлинади.
Қуруқликнинг пастқам ерларидаги ботқоқликлар ҳар доим ёки вақти -вақти билан сувга кўмилиб туради. Бундай ботқоқликларда сизот сувлари кўпинча ер юзасига яқин бўлади.
Баланд ерлардаги ботқоқликларда сизот суви жуда чуқурда, ботқоқлик эса, сизот суви горизонтидан юқорида жойлашади, бундай ботқоқликлар асосан ёғинлардан сув олади. Бу икки хил ботқоқликлардан ташқари оралиқ ботқоқликлар хам бўлади.
Ботқоқликлар хам кўлларга ўхшаб, ўзгариб туради. Пастқам ерларда жойлашган ботқоқликлар ўсимлик қолдиқларининг тўпланишидан дўнг ерлар орасидаги текисликка айланиб қолади. Шундай қилиб, ботқоқлик ўз ривожланишида биринчи галда, торфли ерларга, кейинчалик табиий шароитнинг ўзгариши натижасида ўтлоққа ёки ўрмонлар ўсадиган ерларга айланади. Ботқоқликларда торфдан ташқари, боткоқ рудаси, олтингугурт колчедани, вивианит ва бошқалар учрайди. Лекин бу қазилмалар торфли ботқоқликларда жуда кам бўлади.
Ботқоқликларнинг геотрафик тарқалиши. Ботқоқликлар хамма географик кенгликларда учрайди, лекин энг кўп тарқалган ерлари ўртача минтақанинг ўрмон зонаси ва тундра зонасидадир.
Совет Иттифоқида ботқоқлик 1,5 млн км2 майдонни ташкил этади (В. Н. Сукачев)
Do'stlaringiz bilan baham: |