Умумий ва тарихий геология



Download 1,89 Mb.
bet44/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

37-§. МАГМАТИЗМ.

Магма ва унинг ҳосилаларини ҳаракатга келтирувчи процесс йиғиндисига магматизм деб аталади. Магма мураккаб таркибли силикатли суюқлик, унинг таркибида эриган учувчан компонентлар кўп бўлиб, улар магмани актив, қилиб юоборади. У ер пўсти актив қисмларида ва юқори мантияда ҳосил бўлади. Магмадаги учувчан компонентлар минерализаторлар деб аталади. Уларнинг миқдори магмада кўп бўлади. К Горансоннинг тажрибаларига кўра 12% га боради. Учувчан компонентлар юқори босим остида магма таркибида сакланиб турадилар. Босим пасайиши билан бу компонентлар магмадан портлаш ҳосил қилиб ажралиб чиқадилар. Бундай воқеани магмани ер юзасига отилиб чиқиб вулканлар ҳосил қилганида кузатиш мумкин.


Сув буғлари минерализаторлар таркибида асосий роль ўйнайди. Бундан ташқари, магмада минерализаторлардан СО2, НС, НҒ, SО2, Н2ВО3 ва бошқалар бўлади. Магманинг умумий таркибини 96, 88% SiO2, ТiO2, А103, Ғе203, ҒеО, МgО, СаО, Nа2О, К2О ташкил қилади. Булардан ташқари, магмада кам миқдорда Тi, Р, С, С1, Si, Ва, Sr, Мп, Zn, Ni,CO, V каби элементлар бор. Қолган барча элементлар магма умумий таркибий қисмини 0,5% ини ташкил этади (Г.М Заридзе, 1980).
Магманинг бир қисми ер юзасига чиқиб қуйилса, иккинчи қисми қатламлар орасида қолади. Ер қатламлари орасида қолган магма аста-секин қотади ва ҳар хил шаклни эгаллайди. Қатламлар орасида магмадан кристалланган жинслар интрузив жинслар деб аталади ва улар 10 км гача чуқурликда ҳосил бўлади. Интрузив тоғ жинслари 3 км дан чуқурда хосил бўлса абиссал, ундан ҳам юқорида хосил бўлса гипабиссал деб аталади. Вақт ўтиши билан ер пўсти кўтарилади, чўкади, яна кўтарилади ва кучли эрозия процесси таъсири натижасида интрузив жинслар ер юзасига чиқиб колади ҳамда уларни текшириш осонлашади.
Магма дифференциацияси ҳақида тушунча. Юқорида қайд қилинишича, Ернинг чуқур қатламлари орасида ҳосил бўлган магма бир неча хил химиявий (Г.Вашингтон фикрича, петроген) элементлардан ташкил топиб минерализаторларга тўйинган бўлади. Шунинг учун магматик жинсларни ўрганишда юқорида номлари кўрсатиб ўгилган элементлар оксидларига кўпроқ аҳамият берилади. Бу оксидлар ичида кремний оксиди кўп ва ўзига хос хусусиятга эга. Шу сабабли унга алоҳида эътибор берилади. Магмадан ҳосил бўлган тоғ жинслари таркибидаги кремний оксидининг миқдорига қараб 4 хилга бўлинади:
1. Нордон жинслар —SiO2, 75 — 65% гача;
2. Ўрта жинслар — SiO2, 52 — 65% гача
3. Асосли жинслар — SiO2, 52 — 45% гача;
4. Ультра асосли жинслар — SiO2, 45 % дан кам бўлади.

Магма ер пўстидан ер юзасига чиққунча (гоҳ интрузив, гоҳ. эффузив) унинг таркибидаги кремний микдори ўзгариб боради. Магма жинслари ер қатламлари орасида бўлган вақтида унинг таркибидаги турли моддалар газ, буғ ва бошқалар билан бирга эриган ҳолда аралашиб ётади. Магма ҳаракатга келиб ер қатламлари орасидан кўтарилаётганда, унинг таркибидаги газ ва моддалар миқдори устки жинслар орасига сингиб камая ёки ўзгара боради. Бунга сабаб, биринчидан, босим ва температуранинг пасайиши, иккинчидан, устки ва ён жинсларнинг таъсир этишидир. Шунинг учун магма ер остидаёқ саралана бошлайди. Шуни айтиб ўтиш керакки, магма хиллари хақида икки хил фикр бор, масалан, Ф. В. Левинсон Лессинг фикрича икки хил асосли (базальтли) ва нордон (гранитли) магма бор. Америкалик физик-химик Н. Л. Боуэн (1929) фикрича, магма бир хил бўлиб, кристалланиш дифференциацияси продесси туфайли ундан турли хил магматик жинслар ҳосил бўлади.


Ҳозир кўпчилик олимларнинг фикрича, икки хил — асосли (юқори мантияда ҳосил бўлади) ва нордон (ер пўстида ҳосил бўлади) магма мавжуд.
Магмадан турли хил минерал таркибли тоғ жинсларини ҳосил, бўлиш процесслари йиғиндисига магма дифференциацияси дейилади.
Магма кристалланиш, магматик ёки ликвация дифференциацияларига бўлинади.
Ҳозирги фикрларта кўра магма дифференциацияси унинг кристалланиш процессида физик-химиявий, шароитнинг (температура ёки босимни) ўзгаришидан рўй беради.
Магма дифференциацияси чуқурда (магма ўчоғида) унннг ер пўсти юқори қатламларига кўтарилишигача бўлган даврда ва магма камерасида (магма совиб интрузив жинсларга айланадиган жой) содир бўлади.
Кристалланиш дифференциацияси (сараланиш процесси) да — магма ўзига хос термодинамик шароитда кристаллана бошлайди. Бу процессда магма массаси айрим қисмларга осон бўлиниб кетади. Магма таркибидаги моддалар четларидан аста-секин марказга томон совиб боради. Бу пайтда оғир элементлар тез чўка бошлайди, енгиллари эса жуда суст чўкади. Юзасида кремний ва алюминийга бой магма қолади, холос. Бу процесс ҳамма вақт бир текис бўлавермайди, чунки табиий шароит мавжуд бўлганда ва учувчан компонентлар бор бўлганда нормал ўтади. Шу нарсани эътиборга олганда, нордон жинслар ер пўстининг юза қисмида жойлашиши керак. Аслида эса, магманинг крисгалланиб сараланиш процесси етарли даражада ўрганилган эмас. Шунга қарамай, совет олимлари Ё. А. Кузнецов, А. Н. Заварицкий лабораторияларда ва вулкан кратерларида илмий текшириш ишларини олиб бориб яхши натижаларга эришдилар.
Магма таркибидаги элементлар қулай шароитда бирин-кетин бирикиб кристалланади. Кристалланиш маълум тартибда олдинма-кейин рўй беради.
Магма совий бошлаганда олдин рангли минераллар: оливин ва пироксен кристалланиб чўка бошлайди, сўнг асосий, ўрта ва нордон плагиоклазлар, энг кейин кремнийга бой минераллар ва, ниҳоят, соф кремний кристали (кварц) ҳосил бўлади. Магмадаги учувчан компонентлар ер қатламлари орасида элементларнинг ҳаракатини ва кристалланишини тезлаштиради.
Магма таркибидаги минерализаторлар юқорига кўтарилганда чўкинди ва метаморфик жинслар орасидаги бўшлиқларга сингиб ҳамда ҳар хил минералларни ҳосил қилади. Натижада ер қатламлари орасида магма аста-секин узоқ вақт давомида совийди ва ниҳоятда мураккаб физик - химик процесслар таъсирида бирин-кетин кристалланиб, кристалли жинсларни ҳосил қилади.
Шундай қилиб, магма дифференциацияси натижасида ер қатламлари орасида интрузив, ер юзасида эффузив жинслар ҳосил бўлади. Бир таркибли магмадан ҳосил бўлган эффузив ва интрузив жинсларнинг химиявий таркиби бир-бирига жуда ўхшаш бўлади. Лекин структураси, текстураси ва минерал таркиби жиҳатдан улар бир-биридан кескин фарқ қилади.
Интрузив жинсларнинг ер пўстида ётиш шакллари. Магматик жинсларнинг ер пўстида ҳосил қилган ётиш шаклларини ўрганиш мураккаб ишдир. Буларнинг ётиш шакллари икки хил шароитга боғлиқ. Босим кам бўлган жойларда магма қатламлари икки қатламлар орасига жойлашиб, мослашиб ётиши мумкин. Бундай вақтларда магма қатламлараро бўшлиқларни пассив (таъсирсиз) ҳолатда эгаллайди. Бошқа ҳолларда магма ўзича "зўрлик" билан қатламларни кўтариб, суриб ёки эритиб бўшлиқни эгаллаб олади.
Геосинклиналь областларда магманинг ер юзасига ёрилиб чиқиши ёки унинг орасида қолиб қотиши тектоник ва магматик ҳаракатга боғлиқ бўлади. Бу ҳаракат натижасида пайдо бўлган бурмалар хилма-хил шаклга эга бўлади. Баъзан интрузивлар бурманинг умумий тузилишига, ҳатто унинг баъзи деталларига мослашади. Булар мослашган интрузивлар деб аталади. Лекин кўпинча ёриб чиқувчи магма бурма шаклини жуда бузиб юборади, бурмаланган жинсларнинг катта-катта бўлагини эритиб юборади. Булар номос интрузив дейилади.
Мослашган интрузивлар. Икки қатлам орасида ётувчи интрузивга силл дейилади. Улар қаватларининг қалинлиги бир неча сантиметрдан бир неча юз м гача боради. Интрузив силлнинг эгаллаган майдони бир неча минг км2 га етиши мумкин. Масалан, Сибирь платформасида (Сибирь траппаси) силл эгаллаган майдон бир неча ўн минг км3 га боради. Жанубий Африкадаги Карру провинцинсидаги силлнинг майдони 570 000 км2. Силлар одатда группа-группа бўлиб учрайдилар. Баъзи бир силлар, масалан, Тунгуска дарёси водийсида 1,5 млн км2, Ҳиндистонда 300 000 км2 дан кўпроқ майдонни қоплаб олган. Силл асосли магма жинсларидан ташкил топади.
Лакколитлар одатда нордон жинслардан ташкил топади. Уни диаметри бир неча 100 м дан бир қанча км га етади, группа - группа бўлиб учрайди.
Л о п о л и т л а р - усти ботиқ ясмиққа ўхшаш интрузив шаклли бўлиб, аввал кўтарилиб, сўнгра сўниб, тоғ устки қисмининг чўкишндан ҳосил бўлади. Шимолий Амернкадаги Дьюлус габбро лополитининг умумий майдони 38 000 км2, хажми 200 000 км3 га тенг.
Факколит. Линзасимон интрузив шаклида антиклиналь ва синклиналлар ядросида жойлашади. Асосан бурмаланган областларда ташкил топади. Бурмаланиш билан бир вақтда ёкн ундан кейинроқ ҳосил бўлади.

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish