Умумий ва тарихий геология



Download 1,89 Mb.
bet38/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

3-§. ТЕХНОГЕН ПРОЦЕССЛАР

Ерда органик дунё пайдо бўлмасдан аввал геологик процесслар мавжуд бўлган. Ерда хаёт пайдо бўлгач, янги геологик омиллар юзага келади ва ернинг устки қобиғи физика - химиявий хоссасини ўзгартира бошлайди. Жумладан, одам органик дунёнинг энг онгли вакили сифатида органик дунёнинг бошыа вакиллари билан бирга тоғ жинсларини емирилишига, сунъий жинслар ҳосил бўлишига ва ниҳоят ердаги элементларнинг биологик тарқалишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.


Одам ўз ҳаёти фаолиятида ернинг пўстинигина эмас, ҳатто атмосфера ва гидросфера қатламларини ўзгартирмоқда.
XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб фан - техниканинг жадал ривожланиши туфайли ишлаб чиқариш куроллари кескин қайта янгиланди ва бу қуроллар ер пўстини қайта ўзгартирувчи кучга айланди. Академик А. Е. Ферсман (1939)—«Одамни халқ хўжалигидаги ва ишлаб чиқариш сохасидаги ерга бўлган муносабати (таъсир кучи) табиий процесслар билан тенглашади»—деган ва бу процессни антропоген процесси деб атаган. Ҳозир бу тушунча яна хам ривожланди. Бу процессни уч қисмга бўлиб кўриш мумкин:
Моддаларнинг аралашуви, элементларнинг тарқалишида одамнннг роли;
Ер юзаси ва ландшафтларни ўзгаришида техниканинг роли; Геологик процессларга одамнинг таъсири.
Моддаларнинг аралашуви, элементларнинг тарқалишида одамнинг роли. Ер шаридаги одамлар хозирги илмий - техника тараққиёти даврида ишлаб чиқариш соҳасида ва халқ хўжалигининг ривожланишида ҳар куни ва ҳар йили бир неча млн т ёқилғи, миллиардлаб т минерал хом ашё, рангли металлар қазиб чиқаради ва қайта ишлайди. Ишлаб чиқарилган тайёр қимматли махсулотлар (рангли ва рангсиз, металл ва нометалл) мамлакатлар ва шахарларга тарқалади. Акад. А. Е. Ферсман айтганидек, «инсон борлиқни (ерни) гео-химик қайта тақсимлайди». Ҳакиқатдан бир территориядан иккинчисига минг, млн. тонналаб металл, ёнилғи ва бошқа хом ашё махсулотлари олиб кетилади. Ишлаб чиқаришдан чиққан чиқиндилар хам у ёки бу жойга тўпланиб (сунъий тола, хар хил сунъий қотишма, бирикма) табиий парчаланмайди ва ўзгармайди, йўколмайди, балки табиат ҳавосини ёки ер таркибини бузади.
Ер юзаси ва ландшафтларни ўзгартиришда техниканинг роли. Ижтимоий тузумнинғ тарақкий этиши ишлаб чиқариш қуролларининг янгиларини яратади, булар инсон учун хаётий зарур вазифаларни бажаришда ва хом ашё базасини яратишда хизмат килади.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида чуқурлиги 300—500 м келадиган шахта, кудуқлардан, қазиб ташланган чиқиндилар бир неча 1000 км2 майдони қоплаб ётади. Бундай жойларни Уралда, Кузбассда, Қарағандада, Кривой Рогда, Қозоғистонда (Сарбой конида), Олмалиқда, Учқудуқ ва Мурунтовда кўриш мумкин.
Ерда фойдали қазилма олингандан сўнг ҳосил бўлган бўшлиқ чуқурлиги 1000—1300 м дан (Донбассда, Курск магнит аномалиясида, Ғарбий Европада, Африкада ва Ҳиндистонда) 3500 метрга етди. Бундай жойлардан чиққан чиқиндилар оқар сув, шамол ва бошқа процесслар натижасида оксидланади, химиявий, физик нурашга учрайди. Ер остидан нефть, газ, сувларни сунъий тортиб олнш натижасида ер юзида чўкиш ҳосил бўлади (Мехико, Венеция ва бошқа). Сув омбори ва гидроэлектр иншоот қурилиши, янги ерлар очиш, катта темир йўллар қуриш ва адир - қирларни текислаш, жарларни тўлдириш, канал қазиш, сунъий кўллар (Цимлянск, Қайроқум, Каттақўрғон ва бошқа) барпо этиш ер юзаси рельефини, ландшафтини ўзгартириб юборади, бунинг натижасида ҳосил бўлган рельеф техноген рельеф деб аталади. Маданий қурилишлар, шаҳар, қишлоқ, санаторийлар, боғлар маданий ландшафтга киритилади.
Бундай сунъий қурилмалар табиий рельефни бузилишига, табиий процессни йўналишига қарама -қарши бўлиб чиқмоқда. Масалан, ўрмонларнинг кесилиб кетиши, жарларнинг айрим жойларда кўпайиши чучук сувнинг камайиши (оқар сувни) ёки ер ости суви юзасининг кўтарилиши шўрхок ерларни хосил бўлиши, ер юзасининг чўкишига олиб келади. Шундай қилиб рельеф юзаси ва унинг ландшафтини инсон ўз кўли ва техника воситаси билан кун сайин ўзгартирмоқда.
Геологик процессларга одамнинг таъсири. Ер юзаси ва унинг ички қисмида хар хил мақсадларда қилинган ишлар (кон қазиш, канал, сув омбори барпо этиш, тоғ музини эритиш ва бошқалар), геологик процессни секинлашишига ёкн тезлашишига олиб келади.
Дарё йўлини ўзгартириш (тўғон, сув омбори) эрозия процессини секинлаштиради. Ер остидаги чучук сувни тинимсиз тортиб олиш ундан халқ хўжалигида фойдаланиш ер ости сувининг камайишига, геологик процесснинг секинлашишига ва ер юзасини чўкишга олиб келади. Масалан, денгиз соҳилини ихоталаш (бетонлаш ёки дарахт экиш) абразия процессини ва сув босимини секинлаштиради, сув омбори қуриш сел кетишни тўхтатади. Бундай ҳодисани чўлларда ёки даштларда ҳам кўриш мумкин. Даштга, чўлга, сув бориши, иҳота дарахтларини экилиши шамолни эол процессини секинлаштиради. Умуман олганда, биринчи ва иккинчи қисмларда кўрсатилгандек XX аср техника асри бўлиб ер юзасини ўзгартириш кейингн 25—30 йил ичида жуда тезлашиб, ўтган асрларда қилинган ишлардан бир неча бор ошиб кетди. Ер юзини ва ички қисмини техника ёрдамида ўзгартириш геологик процессларни секинлашишига янги сунъий ландшафтларни хосил бўлишига олиб келади. Бундан ташқари табиий геологик процессини секинлашиши ёки тезлашиши Ер шарида иқлим минтақаларининг қисман бўлсада ўзгаришига олиб келади. Жамият тараққий этган сари, табиатдан унумли фойдаланиш учун кураш давом этаверади. Лекин фан ва техниканинг ўсиши туфайли табиатнинг асл ҳолини сақлашга ёрдам берадиган асбоб - ускуналар ва қонун - қоидалар яратилишини хозирги шароит тақозо қилади.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish