Тадқиқотнинг вазифалари:
турли саноат корхоналарида ҳосил бўладиган оқова сувларнинг таркиби ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлаш;
ишлаб чиқариш корхоналари оқова сувларини модификацияланган бентонит ва глауконит асосида қайта ишлашда компонентлар нисбати ва жараённинг оптимал шароитларини аниқлаш;
оқова сувларни модификацияланган глауконит асосида қайта ишлашда борадиган жараён механизмини аниқлаш;
саноат оқова суви юмшатилгандан кейин уни турли қўшимчалардан тозалаб, қайта ишлатиш учун техник сув олиш;
модификацияланган глауконит асосида тозаланган техник сувни ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида қайта қўллаш;
экологик тоза, модификацияланган глауконит асосида тозаланган саноат оқова сувларини қайта ишлашдан келадиган техник-иқтисодий самарадорликни баҳолаш.
Тадқиқотнинг объекти Турли саноат корхоналари техник ва оқова сувлари, бентонит, глауконит, шунингдек қайта ишлаш ва регенерация жараёнларида қўлланиладиган реактивлар.
Тадқиқотнинг предмети оқова сувларни модификацияланган глауконит асосида юмшатиш, қўшимчалардан тозалаш жараёнлари қонуниятлари, шунингдек тозаланган технологик сувларни саноатнинг турли тармоқларида қўллаш.
Тадқиқотнинг усуллари. Кимёвий, физик-кимёвий (термик, ИҚ-спектроскопия, фотоколориметрия, рентген фазавий, аналитик ва бошқа) тадқиқот ва таҳлил усуллари қўлланилган.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
глауконит хом ашёсини гравитацион бойитиш жараёнида пептизаторларнинг туридан қатъий назар 1-1.2 % пептизатор қўшилганда глауконит минерали таркибидаги гилли қўшимчалар самарали тозаланиши аниқланди;
Паркент кони глауконитини гомогенизация қилиш жараёнида қўшиладиган сувнинг миқдори 28 % бўлганда, 15 минут давомида тўхтовсиз аралаштирилганда сифатли гранула олиш учун оптимал консистенцияга эришилди
гранулаланган глауконитни термик фаоллаштиришнинг оптимал харорати 6500С, куйдириш вақи эса 1.5 соатни ташкил этиб, бунда унинг механик мустаҳкамлиги ўрнатилган талабларга жавоб берди ва майдаланиши 3.8 % ни, едирилиши 4.0 % ни ташкил этди.
глауконит намунаси аввал 20 % ли НСl эритмасида 2 соат давомида қайта ишланиб, сўнгра 10 % ли NaCl эритмасида 1 соат давомида қайта ишланганда эритма таркибидаги темир(II) ионларини максимал ютиши аниқланди. Бунинг сабаби аввал сорбент кислота таъсирида фаоллашади, унинг юзасида нотекисликлар ҳосил бўлиб, янги ғоваклар пайдо бўлади, иккинчидан унга ўтирган Na+ ионлари ион алмашинишда қатнашиб, сорбентни қўшимча фаоллаштиради.
глауконитли сорбцион материаллар намуналарида оғир металлар катионлари бир ҳилда ютилмайди. Намуналарнинг сорбцион фаоллиги қуйидаги кетма-кетликда ортиб боради Fe2+2+2+2+ ва бунда сорбцион материал намуналаридаги катионларнинг максимал адсорбцияси Fe2+ ва Ni2+ да, шунингдек Cu2+ ва Zn2+ да бир-бирига яқинлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |