Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 0,68 Mb.
bet8/12
Sana25.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#308644
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2 5323559075164720103

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот ишининг натижалари 8 та, жумладан 3 та халқаро ва 5 та республика илмий-амалий анжуманларда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 14 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та, жумладан Scopus руйхатига кирган журналларда 1 та мақола, шунингдек 3 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, 4 та боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 110 бетни ташкил этган.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ
Кириш қисмида ишнинг долзарблиги ва ҳозирги кундаги зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва асосий вазифалари тавсифланган, тадқиқотнинг объекти ва предмети аниқланган, Ўзбекистон Республикаси фан ва технологияси тараққиётининг устувор йўналишларига мослиги, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш, чоп этилган илмий ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг «Саноат оқова сувларини тозалаш ҳамда юмшатишнинг замонавий усуллари ва технологиялари » деб номланган биринчи бoбида илмий-техник нашрлар ва патент адабиётлари материаллари асoсида саноат техник ва оқова сувларини тозалаш усуллари ва технологиялари бўйича назарий ва амалий тадқиқoтлар ҳақида умумий маълумoтлар келтирилган. Келтирилган муаммoлар ва олинган маълумотларни танқидий таҳлил қилиш асoсида диссертация тадқиқoтининг мақсади ва вазифалари белгилаб олинган.
Диссертациянинг “Техник ва оқова сувларнинг таркиби, хоссалари, уларни юмшатиш ва тозалаш учун табиий сорбцион материалллар олиш” деб номланган иккинчи бобида бентонит, глауконит каби турли табиий минералларни бойитиш, модификациялаш жараёнлар, уларнинг саноат техник ва оқова сувларини юмшатиш ва тозалаш самарадорлиги ўрганилган. Бунинг учун биз Азкамар бентонитидан фойдаландик. 100 гр майдаланган бентонитни 1 л дистрланган сувда 1 соат давомида даврий равишда аралаштириб турилди ва 48 соат бўкиш учун қўйиб қўйилди. Сўнгра яхшилаб аралаштирилиб, бўлувчи воронкага қуйилди ва 5-7% гача бўлган қум қисмидан ажратиб олинди. Қумдан тозаланган бентонит фильтрлаб олинди ва қуритиш учун 2 соат 1100С хароратда қуритиш шкафига қўйилди. Қуритилган бентонитни фаоллаштириш учун бентонитга нисбатан 1% миқдорда NaCl кукуни қўшилди ва яхшилаб аралаштирилди. Тайёрлаган намунамиз қаттиқлиги 11 мг.экв/л бўлган саноат оқова сувини юмшатишда қўлланилди ва намуна сувнинг қаттиқлигини 4.8 мг.экв/л гача камайтирди.
Кейинги тажрибаларимизда бентонитни фаоллаштиришни уч хил усулда олиб бордик, яъни иккинчи намунада 100 г майдаланган бентонитга 1 л харорати 70-800С бўлган дистрланган сув қўшилган холда олиб борилди, учинчи намунада 100 г бентонитга хона хароратида 1 л сув қўшилиб, ультратовуш ускунасида 60 Вт қувватда 6 минут давомида қайта ишланди. Уч хил шароитда тайёрланган фаолланган бентонит намуналари саноат оқова сувларини тозалашда қўлланди, сўнгра қаттиқликлари текширилди. Турли усулларда фаоллантирилган бентонит намуналарининг оқова сувларни юмшатиш самараси аниқланди ва таққосланди 1-жад.).

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish