123
Узун тўлқинли ультрабинафша нурлар манбаидан танагача бўлган
масофа камида 10-15 см ни ташкил этади. Муолажа вақтида беморнинг
кўзлари махсус кўз ойнаклар билан ҳимояланган бўлиши зарур.
Ўрта тўлқинли нурланиш.
Кучли энергияга эга бўлган ўрта тўлқинли
нурланиш квантларининг
ютилиши натижасида терида оқсил фотолизининг пастмолекуляр
махсулотлари ва фоторадикаллар ҳосил бўлади. Улар биологирк
мембраналарнинг ультратузилишини ташкиллаштиришнинг, мембрана
энзимларининг ѐғ-оқсил ўзаро алоқаларини ва
уларнинг зарурий физик-
химик хусусиятларини (ичкарига кириш, ѐпишқоқлик) ўзгаришини чақиради.
Фотодеструкция
махсулотлари
фагоцитларнинг
мононуклеар
системасини
фаоллаштиради
ва
лаброцит
ва
базофилларнинг
дегрануляциясини чақиради. Натижада терининг яқин ѐтган қаватларида ва
қон
томирларида
биологик
актив
моддаларнинг
(кининлар,
простогландинлар, лейкотриенлар, тромбоксанлар, гепарин, тромбоцитларни
фаоллаштирувчи омиллар) ва вазоактив медиаторлар (ацетилхолин ва
гистамин) ажралиши ҳосил бўлади. Охиргилари холинорецепторлар ва
гистаминли рецепторлар орқали нейтрофил ва лимфоцитларнинг лиганд
бошқарув ион каналларини фаоллаштиради ва оралиқ соҳаларни
фаоллаштириш йўли билан томирлар тонусини оширади ҳамда силлиқ
мушакларнинг
қисқаришини
чақиради.
Гуморал
реакциялар
давомийлигининг юзага келиши сабабли терининг функционал ҳолатдаги
артериол ва капиллярларнинг миқдори кўпаяди, маҳаллий қон айланиш
тезлиги ошади. Бу терининг чегараланган гиперемиясининг ҳосил бўлишига
олиб келади – эритема (лот. Erythema - қизариш).
У нурланишдан 3-12
соатдан сўнг намоѐн бўлади, 3 кунгача сақланади, аниқ чегараларга ва текис
қизил-бинафша рангга эга бўлади.
Максимал эритем ҳосил қилиш таъсирига
тўлқин узунлиги 297 нм ли ўрта тўлқинли ультрабинафша нурлари эга. Яна
бир эритем ҳосил қилиш максимуми ультрабинафша нурлари спектрининг
124
қисқа тўлқинли қисмида бўлади, лекин уларнинг катталиги икки марта кам.
Ультрабинафша нурлари билан қайта нурланиш терининг тўсиқ
функциясини фаоллаштиради, унинг совуққа сезувчанлигини пасайтиради ва
заҳарли моддалар таъсирига резистентлигини оширади.
Соғлом инсон терисининг ўрта тўлқинли ультрабинафша нурланишига
сезувчанлиги нурланишнинг ўтказилиш вақтига боғлиқ бўлади. Шунинг учун
баҳорда
сезувчанлик ортади, кузда пасаяди. Бундан ташқари эритеманинг
намаѐн бўлиш даражаси антибиотиклар, сульфаниламид препаратлари,
психотроп воситалар ва диуретиклар қабул қилганда ошади, аммо баъзи
даволаш омилларининг (ультратовуш, СВЧ-тебраниш ва бошқалар)
биркаликда қўлланилишида пасаяди. Шунингдек шуни ҳисобга олиш
керакки, инсон танаси терисининг ҳар хил соҳаси ультрабинафша нурларига
сезувчанлиги бир хил эмас. Максимал сезувчанлик орқанинг юқори
бўлимларида ва қориннинг
пастки юзасида, минимал сезувчанлик суяк ва
товон терисида кузатилади.
Бинафша нурланишнинг ҳар хил дозалари эритеманинг бир хил
бўлмаган шаклланиш эхтимолини ва даволовчи самарадорликнинг намаѐн
бўлишини аниқлайди. Бундан келиб чиққан ҳолда, физиотерапияда
ультрабинафша нурланишнинг ўрта тўлқинли таъсирининг субэритем ва
эритем дозалари алоҳида кўрилади. Биринчи ҳолатда
терининг юзасидаги
липидларни ўрта тўлқинли ультра бинафша нурлар билан нурлантирилганда
унинг таркибидаги 7-дегидрохолестерин холекальциферол – витамин D3 га
айланади. Қон оқими билан жигарга ўтади ва у ерда 25-
гидроксихолекальциферолга айланади. Са²+ - боғловчи оқсил билан
комплекс ҳосил қилганидан сўнг ичакда кальций ва фосфат ионларининг
сўрилишини ва баъзи органик бирикмаларнинг ҳосил бўлишини бошқаради,
яъни организмда кальций-фосфор алмашинувининг зарурий компоненти
бўлиб ҳисобланади. У етарлича бўлмаганда Са²+
қондаги концентрацияси
2,24-2,74 ммоль/л дан 1,8 ммоль/л гача камаяди. Шу бир қаторда у қоннинг
125
ишқорий фосфатазасини фаоллаштиради. Унинг махсулоти – 2,3-
дифосфоглицерат- гемоглобинни кислород билан тўйинишини
оширади ва
тўқималарга чиқишини енгиллаштиради.
Буйракда 25-гидроксихолекальциферол 1,25-дигидрокси-холекальци-
феролга айланади, у сийдик билан кальций ва фосфат ионларининг
чиқишини ва кальцийнинг остеокластларда йиғилишини бошқаради.
Организмда унинг етишмаслиги сийдик ва нажас билан кальций ионлари-
нинг чиқарилиши 20-40% дан 90-100% гача, фосфатларники 15% дан 70 %
гача ошади. Бу организм умумий резистентлигининг чарчашига, ақлий иш
қобилиятнинг пасайишига ва нерв марказлари қўзғалувчанлигининг
ошишига, суяк ва тишлардан
ионлашган кальцийни ювилишига,
мушакларнинг тетаник қисқаришига, болалар ақлий ривожланишнинг
секинлашувига ва рахитнинг шакланишига олиб келади.
1885 йилда академик В.В.Пашутин қуѐш нури етишмаган ҳодисани
Do'stlaringiz bilan baham: