Жиҳозлар номи
|
Сони
|
Тавсия этиладиган сифатлари
|
1
|
Шкаф (бурчакли)
|
1 та
|
Ёғоч рангида
|
2
|
Стол (индивидуал) ва стуллар
|
15 та
|
Оч яшил ёки ёғоч рангида
|
3
|
Психолог учун стол-стул (2 та тортмали стол)
|
1 та
|
Ёғоч рангида
|
4
|
Доска (кўчма)
|
1 та
|
Оқ ёки тўқ яшил рангда
|
5
|
Кичик журнал столи (индивидуал суҳбат бурчаги учун)
|
1 та
|
Ойнали
|
6
|
Кресло (индивидуал суҳбат бурчаги учун)
|
2 та
|
Оқ ёки яшил рангда
|
7
|
Хона дераза токчаларига тувакли табиий гуллар
|
10 та
|
Турли ном ва навлардаги
|
8
|
Пардалар (жалюз) деразалар сонига қараб
|
|
Оқ рангда
|
9
|
Палос
|
2 та
|
Жигар ранг
|
10
|
Аквариум (балиқлари билан)
|
1 та
|
–
|
11
|
100х70 см ўлчамдаги кўзгу (руҳий енгиллаштириш учун)
|
1 та
|
Трюмо кўринишида
|
12
|
Компьютер, принтери билан
|
1 та
|
Оқ ёки кул ранг
|
13
|
Ёритгич (стол лампаси)
|
1 та
|
Ойнали
|
14
|
Гул қоғоз (Фотообой) – табиат манзараси
|
1 та
|
Мовий, оч яшил
|
Даҳлиз(коридор)даги жиҳозлар рўйхати
№
|
Жиҳозлар номи
|
Сони
|
Ранги
|
1.
|
Стенд (1-стенд психологик хизмат нима ва у ўқувчилар, уларнинг ота-оналарига қандай ёрдам кўрсата олишини, 2-стенд психология фани янгиликларини акс эттирувчи бўлиши керак)
|
2 та
|
Оч рангларда
|
2.
|
Ишонч қутиси
|
1 та
|
Ёғоч рангида
|
Хонадаги жиҳозларнинг тавсифи
Жиҳозларнинг ранги, тузилиши, дизайни, қулайлиги шахс психологиясига катта таъсир кўрсатишини инобатга олиб, психологик хизмат хонасини таъмирлашда ва жиҳозларни танлашда уларнинг рангига, жойлаштириш учун қулайлигига, бирининг иккинчиси билан уйғунлашиб кетишига аҳамият берилиши лозим.
Оч яшил рангнинг шахсни тинчлантирувчи хусусияти инобатга олиниб, психологик хизмат хонаси деворларининг ранги оч яшил бўлиши тавсия этилади. Полнинг жигар рангда бўлиши эса шахсда ўзига ишонч ва қатъиятлилик ҳисларини уйғотади. Хонанинг шифти оқ рангда бўлиши, шахсда енгил кайфият ҳиссини уйғотиб, диққатини жамлашга ёрдам беради.
Психологик хизмат хонасида ўқувчилар учун 15 та индивидуал стол, 15 та юмшоқ стул ва психолог учун 1 та стол, 1 та стул бўлиши лозим. Хонада ўтказиладиган машғулотларнинг шартларига кўра стол ва стуллар турлича жойлаштирилади. Индивидуал столларни танлаш ва турли шаклларда жойлаштириш, психолог учун ўқувчига индивидуал ёндошиш имкониятини беради ва ўқувчилар орасидаги оралиқ масофа бузилмайди. Оралиқ масофанинг бузилмаслиги эса, ҳар бир шахснинг руҳиятига маълум даражада таъсир кўрсатиб, уларнинг эркин ва мустақил фикрлаши ҳамда ўзида ишонч туйғуларини шакллантиришда ёрдам беради.
Имконият даражасида психологик хизмат хонасига жиҳозларни камроқ бурчаклиларини, яъни бурчаклари айлана шаклдаги жиҳозларни танлаш ва тўғри жойлаштириш тавсия этилади. Хона жиҳозларидаги қирра ва тўғри бурчаклар ақлий меҳнат жараёнида фикрлар изчиллиги, мантиқий боғлиқлик ва шахснинг онг ости фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Хонадаги жиҳозларнинг ранги девор ранги билан уйғунлашиши макон кенглиги ва психологик шинамликни вужудга келтиради. Шунинг учун жиҳозларнинг рангини танлашга алоҳида эътибор билан қараш керак.
Психологик хизмат хонасидаги шкаф хонанинг чап томонига жойлаштирилиб, унинг бир томонида меъёрий ҳужжатлар, диагностика натижалари, иш ҳужжатлари, иккинчи томонида кўргазмали қуроллар, дидактик материаллар, психодиагностик тест ва услубий қўлланмалар, журнал ва бошқа психологик адабиётлар жойлаштирилади.
Психологик хизмат хонасида интернет тизимига уланган персонал компьютер ва принтер бўлиши психологга интернет тармоғига чиқиш, мультимедиядан унумли фойдаланиш, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида турли психологик ҳамда интелектуал тестларни ўтказиш, барча психодиагностик маълумотлар банкларини тўплаш имкониятини беради.
Амалиётчи психолог мактабда психологик маърифат ва ташвиқот, психологик профилактика, коррекция, маслаҳат ва касб-ҳунарга йўналтириш ишларини олиб бориш билан бирга, мактабда ўтказиладиган тадбирларга психологик хулосаларини бериб боради. Бундай ҳажмдаги ишларни олиб бориш учун албатта, компьютер бўлиши лозим.
Психологик хизмат хонасининг деразаларида оқ парда ёки замонавий жалюзлар бўлиши шахсда жўшқинлик ҳиссини уйғотади, меҳнат фаолиятининг самарадорлигини ортишига олиб келади.
Хонанинг ўнг томонида индивидуал суҳбатларга мўлжалланган психологик бурчак ташкил этилиб, иккита кресло, журнал столи, стол лампаси, тувакларда хонаки гуллар жойлаштирилади. Кресло суҳбат вақтида бемалол ўтиришга имконият яратади, хонадаги табиий гуллар шахснинг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда хона ҳавосини янгилайди. Психологик хизмат олиб боришда аквариумнинг бўлиши шахсга ўз ижобий таъсирини кўрсатади, ундаги диққат турғунлигини оширади.
Хона пойгагидаги деворнинг 6 кв.м. га табиат манзараси акс эттирилган гулқоғоз ёпиштирилади. Гулқоғозни танлашда албатта табиат манзараси бўлиши ва унда табиатнинг энг чиройли манзараларидан тоғ, шаршара, яйловлар, гулзорлар, дарё ва денгизларнинг бўлишига эътибор қаратиш зарур. Энг аҳамиятли жиҳатлардан бири эса гулқоғоздаги рангларнинг хона рангига уйғун, яъни, табиат манзараларида мовий, оч яшил ранглар кўпроқ бўлиб, очиқ ҳаво манзараси бўлиши керак. Бундай рангларни танлаш хонада психологик муҳитни яратишга, шахс тасаввурини ривожлантиришга имконият беради ва психотренингларни ўтказишда кўргазмали материал сифатида ҳам хизмат қилади.
Табиат манзаралари расмини танлашда қўрқинч, хавотир ҳисларини пайдо қилувчи тўқ рангли қалин ўрмонларни, чўл ва саҳроларни, қиялик ва тоғу-тошларни танламаслик керак. Бундай табиат манзаралари шахсда қўрқиш, тушкунлик, таъсирчанлик ҳисларини пайдо қилиб, хонадаги психологик муҳитни бузади ва индивидуал суҳбат, психотренинг ҳамда коррекцион-ривожлантирувчи машғулотларни ўтказишда салбий таъсир кўрсатади.
Хонада ҳаракатланувчи кўчма доска бўлиши, тренинг тартибига кўра машғулотларни олиб боришда, жойни ҳоҳлаган тартибда ўзгартириш имкониятини яратади. Досканинг оқ рангда бўлиши турли рангдаги маркерлардан фойдаланиш учун қулайлик яратиб, тренинг жараёнида ўқувчиларнинг эътиборини тортишга, машғулотларни ранг-баранг ва қизиқарли ўтишига ёрдам беради.
Пол ва гилам-палоснинг жигар рангда бўлиши шахсда ишонч ва қатъиятлилик ҳисларини уйғотади. Хонада гилам-палоснинг бўлиши шинамликни таъминлаш билан бирга коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар ва тренингларни ўтказишда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг эркин ҳаракатланишлари учун хизмат қилади.
Психологик хизмат хонасига киришдаги йўлакда «Ишонч қутиси» жойлаштирилади. Ишонч қутисининг эни 25 см ва бўйи 35 см ўлчамда (қулф-калитли) бўлади. Қутининг юза қисмига «Ишонч қутиси» деб ёзилади. «Ишонч қутиси» ўқувчиларнинг сирли савол ва муаммолари пайдо бўлганда психолог билан илк мулоқотга киришиш воситаси ҳисобланади.
«Психологик маслаҳатлар», «Психологик мониторинг» стендлари ва «Ишонч қутиси» йўлакка психологик хизмат хонасининг эшиги ёнига жойлаштирилади.
«Психологик маслаҳатлар» бурчаги қизиқарли психология, психология йўналишидаги янгиликлар, умумий йўналишдаги психологик маслаҳатлар, ғаройиб ходисаларга оид маълумотлар, рисолалар, қўлланмалар ва тестлар билан жиҳозланади. Мазкур бурчакдаги маълумотларни бойитиб бориш ва уларни тез-тез янгилаб туриш ўқувчи, ўқитувчи ҳамда ота-оналарнинг психологик билимларини, психология фанига қизиқишларини оширишга ёрдам беради.
«Психологик мониторинг» бурчагида психологик хизмат йўналишида олиб борилаётган ишларнинг мониторинги натижалари акс этиши керак.
Психологик хизмат хонасида юритиладиган ва сақланадиган ҳужжатлар
Do'stlaringiz bilan baham: |