Умумий ўртатаълим мактаб амалиётчи психологлари малакасини ошириш курсининг мутахасисслик буйича давлат талаблари, ЎҚув-мавзу режа, дастур



Download 2,56 Mb.
bet43/178
Sana25.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#287635
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   178
Bog'liq
0fbb7ded94ff6074e2e7c912362aa1df

4-босқич: Мустаҳкамлаш

Мактаб ўқувчиларида учрайдиган ўқув малакалари ва кўникмаларини эгаллашдаги нуқсонлар хулқ-атвордаги камчиликлар, интеллектуал тарққиёт ва шахс фазилатларидаги бузилишлар нималар кўпроқ сабаб бўлиб келади? Тингловчилар фикрлари

Оғзаки назорат, ўз-ўзини назорат қилиш, савол-жавоб,


15 мин


5-босқич: Баҳолаш.
Дарс якуни

«Маслаҳат бериш – психологик хизматнинг асосий йўналишларидан биридир»
Тингловчилар ўз фикрларини кортатекаларга ёзади.

Савол-жавоб,
чиқиш

10 мин

6-босқич: Мустақил бажариш учун топшириқлар (уйга вазифа)

Мактаб амалиётчи психологининг маслаҳат иши қандай олиб борилиши лозим? савол-жавоб

Мустақил ишлаш


10



3.1.4 Психологик маслаҳат ишлари. Ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналарнинг психологик маданиятини шакллантириш.

Режа.
1. Психологик маслаҳат - таълим, тарбия, ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналарнинг психологик маданиятини шакллантириш, касб танлаш ва турмуш қуриш, ўзаро муносабат, муомала ва мулоқот меъёрлари, вояга етганларга муносабат, иқтидор, қобилият муаммолари юзасидан якка тартибда, гуруҳий ва жамоа тарзида маслаҳатлар уюштириш тартиби.


2. Ўқувчиларнинг қизиқишлари бўйича ота-оналарга, маъмуриятга маслаҳатлар бериш. Ўқувчиларнинг психик хусусиятлари уларнинг шахс ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиши сифатида шаклланиши, фарзанднинг ёш, жинс, шахсий типологик хусусиятлари юзасидан илмий-амалий маълумотлар бериш.
3. Таълим–тарбия ишлари режасини тузишда, тарбиявий тадбирлар ишлаб чиқишда психологик маслаҳатлар бериш. Руҳан зўриққан ўқувчи ва ўқитувчиларга психологик маслаҳат бериш.

Психологик хизмат фаолияти ўқувчилар ақлий таракқиёти ва шахсий хусусиятларини диагностика қилишга, таълим тарбиядаги бузилишларнинг психологик сабабларини аниқлашгина қаратилмасдан, балки бундай бузилишларни йўқотиш ва олдини олишга қаратилади. Бундай психологнинг аниқланган четлашишларни коррекция қилишда фаол иштирок этиш зарурлиги келиб чиқади.


Психологик хизмат фаолиятини болалар, ёш ва педагогик психология, психокоррекция, психологик маслаҳат соҳасида умумий психологик ва махсус психологик билимлар олган мутахассислар томонидан амалга оширилади. Психологик хизматга жалб қилинган педагоглар бу мутахассисликни олиш учун махсус қайта тайёргарликдан ўтишлари лозим.
Психолог маслаҳат бериш ишларида қуйидаги ишларни олиб боради:

  1. Болалар, ўқитувчилар, талабалар таълим ва тарбияси билан шуғулланувчи барча шахсларга, жумладан маъмурият /директор, ректор, мудир/ ўқитувчилар, мурабийлар, ота-оналар, ижтимоий ва жамоатчилик ташкилотлари, ходимларига аниқ яққол, маслаҳатлар бериш.

  2. Таълим, таракқиёт, тарбия, касб танлаш ва турмуш қуриш, ўзаро муносабат, муомала ва мулоқот сирлари, тенгдошлар ва вояга етганлар муносабати, масалан, дунёқараш, қобилият, иқтидор муаммолари юзасидан индивидуал, гуруҳий, жамоавий тарзда маслаҳатлар уюштириш.

3. Маъмуриятга, болалар, ўқувчилар, талабаларга (ётоқхонада, клубларда, кутубхоналарда) қизиқтирувчи масалалар бўйича болалар, ўқувчилар, талабаларнинг психик ўсиши ҳусусиятларига оид маълумот бериши, ўғил ва қизларни асраб олиш, оналик ва оталикдан маҳрум қилиш, ташкилотларни ғамхўрлик ва васийлик тўғрисидаги қабул қилган қарорга муносабати, шахс тақдирини хал қилишда қатнашиши ва маслаҳатли фикр бериши лозим.
4. Ота оналарга боланинг психик ривожланиши хусусиятларини шахс сифатида шаклланиши, ўзаро муносабат мақомлари, бунда фарзандларнинг ёши, жинси, индивидуал-типологик хусусиятлари муаммоси бўйича илмий-амалий маслаҳатлар беради.
5. Янги типдаги мактабларга ўрта-махсус ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, академик лицей талабаларига уларнинг имконияти, истиқболи тўғрисида илмий – амалий хусусиятга молик консультатив ишлар олиб бориш: ёшларни саралаш, танлаш, ихтисосда яроқлик даражасини аниқлаш, танлов комиссисиясида маслаҳатчи сифатида иштирок этиш.
Мазкур ишлар ўқувчиларни мактабда, коллежда ва лицейларда ўқитиш давомида психологик – педагогик жиҳатдан чуқурроқ ўрганишга йўналтирилган бўлиб, уларнинг индивидуал хусусиятларини, таълим тарбиядаги нуқсонларнинг сабабларини аниқлашга мўлжаллангандир. Диагностик ишлар гуруҳий ёки индивидуал тарзда ўтказилади. Бу аснода амалий психолог қуйидаги вазифаларни бажаради.
Ёш давр тараққиёти мезонларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида психолог болалар, ўқувчилар, махсус мактаб, ўқувчиларини, акдемик лицей ва касб хунар коллежлари, олий ўқув юрти талабаларини психологик текширувдан ўтказади, уларнинг даражаларини белгилайди. Ўқувчиларнинг касбий яроқлилигини диагностика қилади, уларнинг шахс хислатлар, иродавий сифатлари, ҳис – туйғулари, ўз-ўзини бошқариш имконияти, интелектуал даражасини текширади.
Маслаҳат бериш ишлари-амалиётчи психологнинг асосий фаолият турларидан биридир. Маслаҳат бериш ишлари ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар учун олиб борилади. Маслаҳат бериш ишлари индивидуал ва гуруҳий бўлиши мумкин. Амалиётчи психологлар иш тажрибасини умумлаштириш шуни кўрсатадики, ўқитувчилар кўпинча психологга қуйидаги муаммолар бўйича мурожаат қиладилар: турли фанлар бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштиришдаги қийинчиликлар, болаларнинг ўқий олмаслиги ва истамаслиги, гуруҳда низоли вазиятлар, шахсий педагогик таъсирнинг натижа бермаслиги, ҳар хил ёшдаги болаларнинг тенгдошлари оила мулоқати ва болалар жамоасининг шаклланиши, касбий малакаларини ошириш йўллари, ўқувчиларнинг қобилиятлари, лаёқатлари, қизиқишларини аниқлаш ва ривожлантириш йўллари, ўқувчилар билан касбга йўналтириш ишларини олиб бориш.
Амалиётчи психологга ўқитувчилар ҳам мурожаат қиладилар:
Катталар ва тенгдошлари билан ўзаро муносабатни яхшилаш масалалари, ўз-ўзини тарбиялаш, касбий ва шахсий ўз-ўзини билиш, ақлий меҳнат ва хулқ-атвор маданияти ва бошқа муаммолар бўйича мурожаат қиладилар.
Психолог ўқувчилар билан бевосита алоқада уларда вужудга келган муаммоларни ҳал қиладилар. Бу тўғридан тўғри маслаҳат бериш деб аталади. Баъзан ўқувчиларга ва ота-оналарга ўқитувчиларнинг у ёки бу муаммолари бўйича маслаҳат беради, бу бавосита маслаҳат беришдир, бунда маълум қоидаларга амал қилишга тўғри келади. Маслаҳат бериш марказида ҳар доим психолог ва маслаҳат берилаётган шахснинг ўзаро таъсир жараёни, улар орасида ишончли ўзаро муносабатни ўрнатиш ётади. Бунда психолог – маслаҳат берувчи, ўкитувчи, ота-она – маслаҳат берилувчи, ўқувчи мижоз ролида бўлади.
Маслаҳат бериш – психологик хизматнинг асосий йўналишларидан биридир. Лекин психологик маслаҳат ўзи нималиги ҳақида ягона тушунча йўқ. Коллежлардаги ёки академик лицейлардаги психологи ишидан тубдан фарқ қилади. Психолог аниқ ўқув муассасасидаги ўқитувчилар ва ўқувчилар орасидаги муносабатнинг ижобий ва салбий томонларини ривожланадиган ижтимоий муҳитнинг ичида бўлади. У ҳар бир ўкувчи ёки ўқитувчининг ўзинигина эмас, шахслараро муносабатнинг мураккаб системасини ҳам кўради, бошқа иш турлари билан биргаликда вазиятни ҳал қилади.
Маслаҳат бериш ишини қуйидагича схематик тасвирлаш мумкин.


Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish