Эшитиш нуқсонини ташхис қилиш
Анамнезни йиғишда қуйидаги омилларни ойдинлаштириш лозим:
- оила ёки қариндошларида эшитишида нуқсони бўлган шахсларнинг бор-йўқлиги;
- болада эшитиш пасайишининг тахминий сабаблари (туғилиш даврига қадар ҳамда туғилиш вақтидаги ноқулай омиллар, оғриган касалликлари);
- ўткир йирингли яллиғланишлар, онанинг ҳомиладорлик давридаги инфекцион ва вирус касалликлари (қизамиқ, грипп, герпес, токсоплазмос, цитомегаловирус), гипербиливубинемия, чақалоқнинг гемолитик касаллиги, ототоксик воситалар (фуросемид, аспирин, хининларнинг бола ёки онага хомиладорлик даврида тавсия этилганлиги)нинг қўлланилиши;
- болалар боғчасига қатнагани ёки мактабда таълим олганлиги ҳамда махсус машғулотларнинг давомийлиги ҳақида маълумотлар;
- агар мавжуд бўлса, сўнгги аудиограмма бўйича эшитишнинг ҳолати.
Болада эшитишини йўқотиш даврига қадар эгаллаган нутқининг ҳолатини аниқлашда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:
- нутққа қадар бўлган вокализациялар (гувраниш ва б.);
- ноаниқ сўзлашнинг бошланиши ва тавсифи (гувраниш бошланиб,тўхтаб қолганлиги, дастлаб равон, сўнг ноаниқ бўлганлиги, номаълум);
- луғат заҳирасида алоҳида сўзлар: кўп, бир нечта.
Ушбу маълумотлар бола эшитишининг йўқолиши ёки пасайиши даврини аниқлашга имкон яратиши мумкин.
Экспрессив (фаол) нутқни текшириш
Боланинг атрофдагилар билан мулоқат қилиш шакли (оғзаки, оғзаки-дактил, оғзаки-дактил-имо-ишора) тадқиқ қилингандан сўнг:
- гувранишли нутқ;
- товуш талаффузи;
- алоҳида сўзлар;
- сўз бирикмалари;
- гаплардан фойдаланиши ўрганилади.
Нутқнинг аниқлиги: атрофдагиларга тушунарлилиги, қисман тушунарлилиги, тушунарсизлиги аниқланади.
Сўзларни талаффуз қилиш тавсифи.
Товушларни талаффуз қилиш ҳолати ўз таркибига қуйидаги асосий бўлимларни:
-товуш талаффузи ҳолатининг алоҳида текширилишини (айнан қайси товуш нуқсонли талаффуз қилинади ҳамда нуқсоннинг тавсифи);
-талаффуз тўғрилигининг боғланишли нутқда текширилиши;
-артикуляция органлари тузулиши ёки ҳаракатидаги нуқсонларига боғлиқ бўлган товуш талаффузи мотор шакл бузилишларининг мавжудлиги (дизартрия, дислалия).
-овозининг тавсифи (паст, меъёрда, баланд, шовқин) олади.
Луғат заҳирасининг ҳажми, унинг ёш ва дастур талабларига мувофиқлиги текширилади.
Импрессив (пассив, яъни ички) нутқни текшириш
Бунда боланинг сўз, гап, матнларни тушунишига эътибор берилади.
Кейинги босқичда қуйидагилар ўрганилади:
Боланинг эшитиш аппарати билан таъминланганлиги ҳамда ундан фойдаланиши. Эшитиш аппаратидан фойдаланишдаги муаммоларнинг мавжудлиги. Боланинг эшитиш аппаратини таққанда эшитишини текшириш.
Болани тонал аудиометрия методи орқали эшитишини текширишга тайёрлаш (заруратга кўра ёши, психомотор ривожланиш хусусиятларини кўрсатиш).
Хулоса:
Тавсиялар:
Do'stlaringiz bilan baham: |