Умумий ўртатаълим мактаб амалиётчи психологлари малакасини ошириш курсининг мутахасисслик буйича давлат талаблари, ЎҚув-мавзу режа, дастур



Download 2,56 Mb.
bet72/178
Sana25.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#287635
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   178
Bog'liq
0fbb7ded94ff6074e2e7c912362aa1df

Заиф эшитувчилик- эшитишнинг турғун пасайиши бўлиб, унда ушбу эшитиш қолдиғи асосида нутқий захирани минимал ҳолатда мустақил равишда эгаллаш, мурожаат этилган нутқни қулоқ супрасига яқин масофада идрок этиш имконияти бўлади. Аудиометр текшируви эшитишнинг 80 дБ кам бўлмаган пасайишини кўрсатади.
4. Эшитиш муаммолари ҳолатидаги нутқнинг ривожланиш даражаси ва тавсифи қатор сабаблар билан боғлиқ бўлиб, Р.М.Боскис 4 омилни ажратади:

  1. Эшитишнинг бузилиш даражаси.

2. Эшитиш муаммосининг келиб чиқиш вақти.
3. Эшитиш муаммоси юзага келгандан сўнг бола учун яратилган педагогик
шароит.
4. Боланинг индивидуал (якка) хусусиятлари.
Юқоридаги омиллардан келиб чиққан ҳолда эшитиш қолдиқлари бир хил болаларнинг нутқий ривожланишлари турлича кўринишга эга бўлиши кузатилади. Ушбу мезонларга таянган ҳолда Р.М.Боскис ҳар икки гуруҳдаги эшитишида муаммолари бўлган болаларни ўз навбатида яна иккитадан гуруҳга бўлади:
Карлар:
1. Туғма ёки эрта кар бўлиб, нутқи бўлмаган карлар.
2. Кеч кар бўлиб, нутқи сақланган карлар.
Заиф эшитувчилар:

  1. Нутқида қисман четга чиқишлари (нутқнинг грамматик тузумида баъзи четга чиқишлари, яъни қўшимчаларни нотўғри қўллаш ёки тушуриб қолдириш, баъзан талаффуз муаммолари) бўлган заиф эшитувчилар;

  2. Чуқур нутқий муаммолари бўлган, яъни луғат захираси ўта чегараланган ( нутқи қисқа, нотўлиқ сўзлардан, грамматик тузуми сўз-гапдан, бўғин- сўзлар қаторидан иборат) заиф эшитувчилар.

Шунга кўра, Р.М.Боскис ва С.А.Зиков эшитмайдиганлар таълим-тарбияси уларнинг нуқсонларига мослаб эмас, балки ушбу нуқсонни енгиш ёки заифлаштиришга қаратилган шароитларни яратишга йўналтирилишини таъкидлайди (С.А.Зиков 1938 й, 1970 й.).
Эшитишида муаммолари бўлган болаларнинг таълим-тарбиясида нутқни шакллантириш жараёни муҳим ўрин эгаллайди. Тилнинг луғат захираси, унинг грамматик қонуниятларини эгаллаш, тилни мулоқат воситаси сифатида ўзлаштириш ушбу тоифа шахсларининг ижтимоий ҳаётга уйғунлашувлари ва шахсий ҳаётларида ўз ўринларини топишларидаги муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.
Ташхис марказларига бола махсус сурдологик текширувдан ўтказилиб, якуний хулоса билан келади. Ташхис маркази ходимлари ҳар бир боланинг сурдологик хулосасига биноан тиббий-педагогик-психологик комиссияга йўллайдилар. ТППКда бола чуқур психологик-педагогик жиҳатдан ўрганилади ва шундан сўнг, якуний хулоса чиқарилиб, эшитиш имкониятига баҳо берилади ҳамда якуний ташхис қўйилиб, таълим тури белгиланади. Қуйида эшитишида муаммолари бўлган болаларни сурдопедагогик ташхис қилиш методикаси берилади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish