1 мавзу: Умумий ўрта таълим мактаб амалиётчи психологи ишларини ташкил этиш билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ва методик ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш. (2-соат амалиёт)
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ ХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
I. Умумий қоидалар
Психологик хизмат хонаси Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларида баркамол инсонни шакллантириш, ўқувчиларнинг шахсий ва интеллектуал жиҳатдан ривожланишини ташхис қилиш, таълим-тарбиядаги психологик нуқсонларни аниқлаш, ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланишида содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай салбий оғишларни ўз вақтида олдини олиш, шунингдек, ўқув жараёнида ўқувчининг қобилиятлари, имкониятлари, ўзига хос (индивидуал) хусусиятларини ўрганиш, касб-ҳунарга мойилликлари, қизиқишлари ва кўникмаларини ҳисобга олган ҳолда, уларга академик лицей ёки касб-ҳунар коллежларидаги таълим йўналишини танлашда кўмаклашиш, оилада, жамоада унинг аъзолари ўртасида содир бўладиган турли низолар сабабли шахсдаги руҳий кечинмаларни енгиллаштириш, стресс ҳолатларни бартараф этиш, мактаб педагогик жамоасини ҳамда ўқувчилар ва ота-оналарни психологик билимларни эгаллашга жалб этиш, уларнинг психологик маданиятини оширишга қаратилган турли машғулотлар, ўқувлар, маърузалар, тренинглар, индивидуал суҳбатларни етарли жиҳозлар билан таъминланган қулай шароитда амалга ошириш мақсадида ташкил этилади.
II. Психологик хизмат хонасининг асосий вазифалари
Ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналарга психологик маслаҳат бериш, психологик ташхис, психологик коррекцияга оид тадбирларни ўтказиш, тарбия ва ахлоқ масалаларида ўқитувчилар ва мураббийлар билан ҳамкорликда кечалар, давра суҳбатлари, кўрик - танловлар, коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар, психологик тренинглар ва ўқувчилар орасида тушунтириш ишларини ташкил этиш, шахс ва жамоага фаол руҳий таъсир ўтказишга оид руҳий мувозанатлаштириш тренингларини олиб бориш, ўқувчиларнинг лаёқати, қизиқиши ва қобилиятларини ташхис қилиш ҳамда уларнинг қобилиятларига мос касб-ҳунарларни онгли танлашларига кўмаклашиш учун қулай шароит яратиш.
Психологик хизмат хонасига қўйиладиган талаблар
Умумий ўрта таълим мактабларида психологик хизмат хонасининг ташкил этилиши, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш билан шахснинг ҳар томонлама камол топиши, маънавий ҳамда ақлий ривожланиши, ўзлигини англаши ва қобилиятларини намоён этишлари учун тегишли шароитлар яратишга имкон беради.
Психологик хизмат хонасининг фаолиятига қуйидаги йўналишлар доирасида талаблар қўйилади.
1. Педагогик талаблар.
2. Психологик-физиологик талаблар.
3. Техника хавфсизлиги ва гигиеник талаблар.
4. Эстетик талаблар.
Do'stlaringiz bilan baham: |