Нима учун одамлар руҳий касал бўладилар?
Онгли фаолият олий психик фукциялардан биридир.
Онгни эволюцион - физиологик аспектда бош мия ва бутун организмнинг мураккаб интеграл юқори фаолиятини таъминловчи марказий нерв ситемасининг холати деб таърифлаш тўғри бўлар эди.
Юқори даражада уюшган хайвонларда бу психик фаолиятдир. Психоижтимоий аспектда онгли фаолият психик фаолиятдан ажралмасдир.
Онг ҳамиша нима ҳақидадир билим беришдан иборат, у фаолият билан бевосита боғлиқдир. Ҳар - ҳил рухий касалликларда онг, эс хуш бузилиши мумкин. Рухий касалликлардан ташқари эс-хуш айнишига сабаб бўладиган таъсуротлар бор калла ва миянинг шикастланиши, интоксикасиялар, кучли рухий жараёнлар кучли истма билан ўтадиган юқумли касалликлар (тепкили терлама, безгак, зотилжам ва бошқалар).
Эс-хушнинг айниши бир неча секунддан тортиб бир неча ойга чўзилиши мумкин. (Эснинг кирарли-чиқарли бўлиб туриши, амбулатор автоматизм, истерик леторгия ва бошқалар).
Эс-хуш айнишининг онгнинг йўқолиши, бузилиши, тўхташи типидаги хиллари қуйидагилар: обнубиляция (лотинча нубес маъноси булут) онгнинг энг енгил даражада бузилиши, онг бир неча дақиқа хиралашиб туман босгандек бўлиб қолади теварак атрофдаги вазиятни билиш, таниш бузилмайди, обнубилясиядан кейин амнезия бўлмайди.
Невроз қандай келиб чиқади?
Психоген касалликларнинг ҳаммадан кўп тарқалган формалари, неврастения, истерия ва миядан нари кетмайдиган хаёл неврозидир. Невроз сўзи (грекча –нейрон - нерв) сўзидан олинган бўлиб, психоген касалликлар, яъни олий нерв фаолияти турмушдаги мушкул ахволлар ва кечинмаларнинг психикага ёмон таъсир қилиши натижасида рўй берадиган ҳолатдир.
Неврозлар таснифи учун И.П.Павловнинг одам олий нерв фаолияти типлари тўғрисидани таълимоти катта аҳамиятга эга. Неврозлар кўпинча нерв тизими кучсиз ёки мувозанатлашмаган кучли типдаги кишиларда вужудга келади.
Одам шахсининг ўзи ва унинг тарихий ривожланиш даврида шаклланган бутун хусусиятлари неврозларнинг вужудга келишида муҳим рол ўйнайди.
Айниқса қийин ва узоқ давом этадиган мушкул вазиятлар туғилса шу маҳалгача соппа соғ юрган одамларда ҳам неврознинг ҳамма асосий формалари, жумладан истерия пайдо бўлиши мумкин.
Бироқ истерик характер кўринишидаги мойиллик бўлса ана шунда кўпинча истерия келиб чиқади. Истерик характер асосан одамнинг нозик қилиб тарбияланиб, турмушга мослашаолмайдиган, нўноқ бўлиб қолиши натижасида шаклланиб боради.
Неврознинг яна бир формаси неврастениянинг пайдо бўлишида характердаги бир қатор хусусиятларни нотўғри шаклланиши сабаб бўлади.
Ота-оналар балаларн куч ва имкониятларини ҳисобга олмай туриб, муваффақият қозонишга ундаши шу ҳилдаги характер шаклланишига имкон беради.
Одамнинг ёшликдан ортиқ даражада ҳиссиётли қилиб тарбияланиши ва зиддиятли мураккаб вазиятларда бир қарорга келиши зарур бўлиб турган шароитларда ўз характерларини бўғиб қўйишга мойил бўлиши кўпинча миядан нари кетмайдиган ҳаёлневрозининг келиб чиқишига йўл очади.
Бемор кайфияти пасайиб умидсизлик ўз-ўзидан қониқмаганликни ифода этади. Ҳаёлдан кетмайдиган фикрлар неврози узоқ вақт давомида сақланиб қолиши, сурункасига кечиш хусусиятига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |