Одамлар бир-бирларига қандай муносабатда бўлиши керак? Турмуш психогигиенаси. Бу психогигиенанинг асосий вазифаси турмушда кишиларнинг ўзаро муносабатлари, кечинмалари, ҳар ҳил келишмовчиликлар оқибатларини ўрганиш, олдини олишдан иборат.
Кишилар орасидаги келишиовчиликлар негизида қуйидаги касаллик ва иллатлар ётади: невротик хасталиклар, психопатиялар ва руҳий касалликлар, иқтисодий етишмовчиликлар, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, таксикоманиялар ва х.к. турмуш психогигиенаси ушбу зарарли омилларга қарши психогигиеник чора-тадбирлар ишлаб чиқиши керак.
Бугунги кунда кишилар ҳаётида телевидения, Интернет ва радионинг таъсирини ўрганиш психогигиенада долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Ўзаро нормал инсоний муносабатларнинг психопрофилактик аҳамияти бениҳоя катта. Руҳий шикастларни бартараф этадиган ҳамма омиллар руҳий соғломликни сақлаш ва психик касалликларнинг олидини олишга имкон беради.
Шаҳар шароитларида ишлаб чиқариш, тарнспопт, радио, телевизор ва Мусиқа асбобларидан чиқадиган шовқин одамга патоген таъсир қилади. Унга қарши кураш жиддий психогигиеник тадбирлардан бири ҳисобланади.
Жинсий тарбия қай тарзда берилиши керак? Оила ва жинсий ҳаёт психогигиенаси Оиланинг мустаҳкамлиги севги, муҳаббат, дўстлик оиладаги катта ёшдаги кишиларнинг бир-бирига ўзаро ҳурмати, кичикларга нисбатан шавқатлилиги, оиладаги манфаатларнинг умумийлиги, уларнинг ўзаро муносабатларда зарур пайтларда кечиримли бўлишлари бахтиёр оила вужудга келишига ёрдам беради.
Оиладаги мавжуд анъаналар, урф-одатлар расм-русмлар ва маросимларнинг ижобий таъсирида йигит қизлар аста-секин камол топиб борадилар.
Ёшларни турмуш қуришга муваффақиятли тайёрлашни кўзлаб иш тутиш учун ўспирин йигит ва қизларнинг жинсий тарбиясини тўғри йўлга қўйиш, оилавий турмушнинг қувончлари ва ташвишларига доир муайян даражада маълумот бериш уларга бардошли ва матонатли бўлиш ҳамда қийинчиликларни мардонавор енгиш йўлларини тушунтириш мақсадга мувофиқдир.
Оила – ижтимоий зарурат. Маълумки табиатдаги бутун мавжудод йирик организмлар борки барчасининг жуфтликда яшаши ҳаётий қонуниятлардир. Шундай экан, инсоният табиат сарвари сифатида киши-шахс тариқасида шаклланиб чиқишига қадар ҳам шундай табиий заруратга эҳтиёж сезган.
Никохдан ўтишга қадар шахслар ўзларти танлаган кишининг ирсиятини билишлари лозим. Афсуски, шундай касалликлар борки, улар наслдан-наслга ўтади. қариндош Уруғдан қиз олиш ёки қиз бериш одати қатъий қораланиш ва ундан бутунлай воз кечиш керак. Чунки айрим ота оналар шундай никохларга розилик бериб, натижада ногирон ва касалманд фарзанд дунёга келишига сабабчи бўладилар. Психогигиенаниннг энг муҳим вазифаларидан бири ҳар томонлама тўла тўкис жинсий ҳаётни қарор топтиришга ёрдам беришдан иборатдир. Бу соҳадаги бузилишлар кўпинча анча-мунча руҳий жарохатлар ва асаб бузилишларга олиб келади.
Нотўғри олиб борилган жинсий ҳаёт кўпинча кишини оғир изтиробга солиб у кўпгина келишмовчиликларнинг сабабчиси ҳисобланади. Айниқса жинсий ҳаётдаги чекинишлар ва бу ҳаётнинг эстетик жихатларини билмаслик замирида эркакда ва аёлда жинсий совуқлик каби бузилишлар кузатилади. Айрим шахсларда жинсий мойиллик устунлик қилиши натижасида у жинсий ҳаётга кўпроқ эътибор беради.бундай ҳолат шахсда потологик ривожланиш белгиси борлигини кўрсатади.
Жинсий ҳаёт фақат турмуш қургандан кейин бошланиши керак. Жинсий ортиқчаликлар ва сексуал бузуқликлар нерв системасини ҳолдан тойдирадиган омил ҳисобланади.
Патопсихология тиббиёт психологиясининг тармоғи бўлиб, касал одам психикасини ўрганадиган тармоқ. Э Кречмер (1888 - 1964) тиббиёи психологиясини фан сифатида ажраб чиқишига ўзи яратган назарияси билан ҳисса қўшган олим.
Тиббиёт психологиясининг мақсади беморга унинг шахсига оид индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шубҳасиз терапевтик самара берадиган усулларни топиб ёндошишдир.
Тиббиёт психологияси қуйидагиларни ўрганади:
А) Касалликларни психик кўринишини.
Б) Касалликларни келиб чиқиши ва ўтишида психиканинг қандай рол ўйнашини.
Б) Уларни даволашда психиканинг ролини.
Г) Касалликларни олдини олиш ва соғлиқни мустаҳкамлашда психикани қандай рол ўйнашини.
Касалликни даволашда психиканинг роли қай даражада?
Турли касалликларни даволашда психиканинг роли жуда катта, касалликни даволашда касалларга психик таъсирнинг аҳамияти алла қачон исботланган.
Касалларга даво мақсадида режа асосида мунтазам психик таъсир кўрсатиб бориш психотерапея деб аталади.
Касалликларни олидини олиш соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашда психиканинг ролини алоҳида фанлар психигигиена ва психопрофилактика ўрганади.
Тиббиёт психологияси бир - бирига яқин, аммо бир - биридан фарқ қиладиган 2 тушунчани - психопотология ва патопсихологияни (паталогик психологияни) ўз ичига олади Психопатология бу-аввало рухий касалликларда, шунингдек бошқа касалликларда ҳам психикада рўй берадиган жами ўзгаришлардир.
Патопсихология психологиянинг ана шу ўзгаришларини ўрганадиган соҳаси ёки касал одам психикаси тўғрисидаги таълимотдир.
1. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар таълим муассасалари фаолиятининг ўзига хослигини назарга олиб, психолог ўз иш режасини айнан шу тоифадаги болалар билан индивидуал ишлашга, уларнинг соғлигини тиклашга қаратади. Нутқий, руҳий-асабий, ҳаракат аъзоларидаги камчиликларни бартараф этишда сақланиб қолган фаолият ва имкониятларидан тўла фойдаланиш йўлларини излайди ва бу борада муассаса врачи ва дефектологлари билан ҳамкорлик қилади.
2. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар таълим муассасаси психологи тавсия этилган ташҳис методикаларидан, болаларнинг ёши, жинси, соғлиги, касаллик турларига қараб фойдаланади, олинган маълумотларни муассаса дефектологлари билан биргаликда муҳокама этади, болаларнинг соғлигини тиклашда бевосита иштирок этади.
3. Нуқсонли ривожланиш турларига қараб болаларнинг ҳар бирига индивидуал ёндашган ҳолда уларга касбий тасаввурлар бериш, касб-ҳунарга йўналтириш ва касбга тайёрлаш ишларини мураббий ва педагоглар билан биргаликда олиб боради, мактабдан кейинги ҳаёт йўлини аниқ ва ижтимоий мақбул тарзда режалаштиришда ота-оналар ва ҳомийлар билан ҳамкорлик қилади.
4. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар таълим муассасаси психологи тиббий, педагогик-психологик кўрик комиссияси ишида психологик муаммолар бўйича ўз таклиф ва хулосалари билан иштирок этади.