4 Мавзу: Таълим тизимида турли хил психодиагностик (комьпютер) дастурлардан фойдаланиш (4 соат амалий).
Умумий ўрта таълим мактаблари учун жорий этилган психодиагностик методикаларни электрон дастурлари ҳақида маълумот. Психодиагностик методикаларни электрон дастурларини компьютерга юклаш, уларни ўқувчи компьютерига жўнатиш усуллари. Психодиагностик методика (Қобилиятларни тести, Векслер тести, Дж.Кеттелнинг эркин маданий интеллект тести, Торренс тести, IQни аниқлаш тести ҳамда Равен тест)ларини электрон дастурларидан ўқув жараёнида самарали фойдаланиш асослари.
3.3 Психологик-педагогик ташхис ва касб-ҳунарга йўналтиришнинг назарияси ва усуллари (24 соат)
1 мавзу: Таълим ва тарбия психологияси (4 соат маъруза)
Таълим жараёни. Ўқув фаолияти ва уни бошқариш. Ўқув фаолиятининг психологик моҳияти. Таълим жараёни муваффақияти.
Таълим жараёнига таъсир этувчи омиллар. Ўқувчиларда мустақил, ижодий, амалий тафаккурни таркиб топтириш йўллари. Болалар жамоаси ва унинг тарбиявий имкониятлари. Тарбиявий ишларда ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндошишнинг психологик асослари. Тарбияда шахснинг типологик хусусиятларини ҳисобга олиш (характер, ирода, темперамент). Ўз-ўзини тарбиялашнинг психологик хусусиятлари.
2 мавзу: Ўқувчиларнинг индивидуал психологик хусусиятлари
Шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари ҳақидда илмий таҳлил.
Характер - ижтимоий муҳит таъсирида таркиб топиб, шахснинг атрофдаги воқеликка ва ўз-ўзига бўлган муносабатида ифодаланадиган, унинг муайян шароитлардаги хатти-ҳаракатларини белгилаб берадиган барқарор индивидуал психик хусусиятлар йиғиндиси. Характерни ташкил қилувчи хусусиятлар.
Темпераментга хос хусусиятлари. Ўқувчи характерини тавсифлашда унинг характерига хос у ёки бу хусусиятлари: ўзига ишончи, ўзини бошқариши, ирода кучи, сўзда туриши, мувозанатлашганлиги ва ҳоказолар ҳам ҳисобга олиниши керак.
3 мавзу: Шахснинг индивидуал психологик хусусиятларини тадқиқ қилувчи методикалар хусусиятлар
Шахснинг индивидуал психологик хусусиятларини тадқиқ қилувчи методикалар:
Характерни аниқловчи психодиагностик методикалар таҳлили ва жорий этиш усуллари.
Темпераментни аниқловчи психодиагностик методикалар таҳлили ва жорий этиш усуллари.
4 мавзу: Психологик диагностика ишлари. Олти ёшли болаларнинг психологик – педагогик ташхис қилиш методикалари ва коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар хусусиятлари (2-соат амалий).
Психодиагностиканинг мактабдаги асосий вазифаси – ўқувчиларни психологик – педагогик жиҳатдан ўрганишдан иборат эканлиги. Турли йўналиш ва мақсадлардаги психологик диагностикани ўтказиш усуллари.
Ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини, таълим-тарбиясидаги нуқсонларнинг сабабини аниқлаш. Ўқувчиларнинг руҳий, жисмоний сифатлари-ақлий қобилияти, мойилликлари, имкониятларини, илк иқтидор ва касбга қизиқишларини психологик ташхис қўйиш билан ўрганиш.
Ўқитувчиларнинг касбий яроқлилиги ва лаёқатини, уларнинг шахсий хислатлари, иродавий сифатлари, ақлий даражаси ва педагогик қобилиятини текшириш.
Ўқувчилар ривожланишида (ақлий, жисмоний, ҳиссий) турли кўринишдаги ижтимоий ривожланишга тааллуқли четланишлар даражасини аниқлаш.
Дифференциал диагностикани амалга ошириш. Ўқитишни индивидуаллаштириш, табақалаштириш бўйича ўқув-услубий кўрсатмалар. Психологик тест ва анкеталардан фойдаланиш.
“Психологик саломатлик мактаби” дастури асосида умумтаълим мактабларининг 1-синфларига қабул қилинган ўқувчилар билан коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар олиб бориш. Умумтаълим мактабларининг 1-синфларига қабул қилинган олти ёшли болаларнинг мактабга мослашувини ўрганиш. Улар билан коррекцион ишларни олиб бориш.
Олти ёшли болаларнинг мактабга мослашуви ва ривожланиш динамикасини кузатиш мақсадида мактаб амалиётчи психологлари ва ўқитувчилар томонидан «Психологик саломатлик мактаби» коррекцион-ривожлантирувчи машғулотларини ўтказиш.
Коррекцион-ривожлантириш дастурнинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида машғулотлар якунида боланинг билиш жараёнини, нутқи, шахслараро муносабатлари, ижтимоий мослашув малакаларини ташхис қилиш ва сифат ўзгаришлар динамикасини таҳлил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |