Викторина саволларини тузиш ва баҳолаш методикаси
Викторина саволлари ўқувчи-ёшларни ёши, билимлари заҳираси (дарсдаги билмлари, газета ва журналларда ўқиши мумкин бўлган материаллардан, радио ва телевизион эшиттиришлар материаллари-дан бўлиши) ҳисобга олиб тузилиши мумкин. Саволлар ва унга бериладиган жавоблар икки хил маъно бермайдиган бўлиши шарт. Уларни баҳолаш тез ва обоектив бўлишининг аҳамияти катта. Шунинг учун викторинани олиб борувчи саволларга жавобни олдиндан тайёрлаб олиши мақсадга мувофиқ бўлади. Саволларни танлашда уни қийин, осонлигига қараб бериладиган балл ёки очколар миқдори мувофиқ бўлиши лозим. Шахсий биринчилик иштирокчиларининг сони оз бўлса, жамоа биринчилиги мактаб байрамлари ёки ташкилланган кечаларидан бирида аниқланиши мумкин. Сиртқи викториналар ўқувчиларда спорт оламида содир бўлаётган вокеа ҳодисаларга қизиқиш уйготади, уларни шу оламга олиб киради, бефарқликни олдини олади, ватани, миллати, ҳалқини орзу-умидлари ва интилишларини баён қилишга ўргатади.
Саноат, адабиёт, маданият, иқтисодиётга оид саволлар уларни иқтидорини чархлайди. Фаҳм-фаросат, далилга асосланиб шарҳлаш малакасини бойитади. Айнан шу ҳислатлар кундалик ҳаётимиздаги қатор ишларимизда намоён бўлиши исбот талаб қилмайди ва улардан қатор фаолиятларимизда шакллантиришни воситаси сифатида фойдаланишимиз мумкин. Викториналарни баҳолаш ҳам шахсий, ҳам жамоа учун ўтказилиши яхши натижа беради. Қайд қилинган синфдан ташқари ишларнинг ушбу воситаси соғломлаштириш ишларини ташкилловчи фаолларни тайёрлашнинг амалий машғулотлари ва семинарларида спорт байрамлари, спорт кечалари, қувноқлар ва зукколар учрашувлари, спорт викторина-ларини ўтказиш режасини тузиш ва уларда қўйиладиган саволларни тайёрлаш малакасини эгаллаш ва уни такомиллаштиришга бағишла-ниши лозим.
Викториналар, сиртқи викториналарни ўтказиш
ва ғолибларни баҳолаш
Викториналар ИВ-ВИ синфларда қуйидагича ўтказилиши мумкин:
Ўнта стол викторина ўтказиладиган жойнинг президиумга бўш жойлаштирилади. Бошловчи залдагиларга саволларни бирин кетин бера бошлайди. Жавоб учун ким энг аввал қўл кўтарса, ўша ўқувчи (қатнашчи)га биринчи бўлиб жавоб бериш ҳуқуқи берилади. Агар жавоб тўғри бўлса уни президиумдаги столни бирига бориб ўтиришга таклиф қилинади (презедиумга таклиф қилиш 2-3 та тўғри жавобдан сўнг деб ҳам белгиланиши мумкин). Бериладиган умумий саволлар сони олдиндан қатнашчилар учун эълон қилинади. Қўйилган презедиумдага столлар таклиф қилинганлар билан тўлдирилгандан сўнг ғолиблар уларнинг ичидан ахтарилади. Масалан, синф учун 10 та стол қўйилган бўлиши мумкин. Столлар банд бўлгандан сўнг ўтирганларнинг барчасига (президиумдаги столларда утирганларга) қоғоз ва ручка тарқатилади ва уларга якуний савол берилади. Жавоб учун эса 3 минут вақт берилади. Ким шу вақт ичида қўйилган топшириқларга тўғри жавоб ёзса тадбирни ғолиби деб эълон қилинади ва унга соврин берилади. Совринли ИИ-ИИИ ўринни эгаллаганлар ҳам эсдалик совгалари билан тақдирланадилар.
Викторина саволлари аниқ ва қисқа вақт ичида жавоб бериш мумкин бўлган саволлар бўлсин. Масалан:
- Олимпиада неча йилда ўтказилади (30 сек. Жавоб: 4 йилда бир маротаба);
- Марафон масофасини айтиб беринг (30 сек. Жавоб: 42 км, 195 м.) ва ҳ.к.;
- Шахмат бўйича мактаб чемпионати ғолибини биласизми (30 сек. Жавоб: 3окиров А. 9-«А» синф ўқувчиси).
Сиртқи викториналар одатда чорак охири, ўқув йили охирида якунланади. Аввалига мактаб радиоузели ёки деворий газетасида викторинанинг ўтказилиши хақида уни совринлари нимадан иборатлиги кўрсатилиб эълон берилади. Викторинада иштирокчиларнинг ва унга хоҳиш билдирганларнинг барчасига иштирок этиши мумкинлиги ва ўзларини жавобларини белгиланган вақт (муддат) давомида ўрнатилган яшикка, конвертда ўзини адреси ва номини ёзиш билан ташланади. Мактаб ЖТЖ кенгаши томонидан тузилган жюри жавобларни текшириб, баҳолаб, ғолибларни аниқлайди. Викторина саволларида ўша ойлар ёки охирги йиллар давомида мамлакатимиз, вилоятимиз, шаҳар, туманларимизда, катта ёшдагилар учун жаҳон спорт майдонида, қитоалар, айрим ҳудудларнинг спорт ҳаёти ва турли воқеаларга оид саволлар берилиши мумкин. Тўпланган баллар (очколар) ҳажми, миқдорига қараб ғолиб аниқланади ва уларнинг исми фамилиялари мактабнинг радио газетаси, лозим бўлса маҳаллий матбуотда, мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилади ҳамда мактабнинг фахрий китоби, жисмоний тарбия бурчагида суратлари илиб қўйилади.
Викториналарнинг тахминий саволлари қуйидагича бўлиши мумкин:
1. «Энг асосийси, бизни болаларимиз соғлом ўсишсин, шунда бизни миллат бақувват қийинчиликлардан қўрқмайдиган бўлади» бу сўзлар кимга тегишли ва қачон айтилган? (5 балл. Жавоб: И.А.Каримовга).
2. Қайси математик Грецияда ўтказилган Олимпиадада қўл жанги (муштлашиш) бўйича ғолиб бўлган? (4 балл. Жавоб: Пифагор).
З. Бокс бўйича мамлакатимиз спортчиларидан Олимпиада чемпиони ким? (3 балл. Жавоб: Муҳаммадқодир Абдуллаев) ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |