Умумий психология ва спорт психологияси
4-семестр; 5-мавзу
4-саҳифа
5.2.1. Жинсий тафовутлар
Одатда кишилар орасида эркаклар аѐлларга нисбатан спортга мойилроқ,
ѐки уқувлироқ деган, фикр кенг тарқалган. Ҳақиқатан ҳам эркаклар ўз
табиатига кўра, аѐлларга нисбатан спорт жангу жадалларида иштирок этишга
мойилроқ, уларда рақобатлашув ҳисси юқори, улар турли ўйинларда,
курашларда кўпроқ рақобатбардош, иззатталаб, фаол ва ташаббускордирлар.
Уларнинг кучли чарчоқ ва босимлар шароитидаги фаолият асносида турли
зўриқишларга кўпроқ чидамли эканлиги тўғрисида ҳам алоҳида гапириб ўтиш
жоиз. Қолаверса, эркаклар, таассуротларга у қадар берилувчан эмас, ҳар
нарсага ҳам хафа бўлавермайдилар, жанжалкашликдан, турли таъсирларга
берилишдан ҳам нисбатан ҳолидирлар.
Aѐллар ҳам ўз навбатида спорт фаолияти талабларига мувофиқ келадиган
муайян ижобий сифатларга эгалар. Масалан, аѐллар заргарлардек синчковлик,
аниқлик, зийраклик талаб этиладиган хатти-ҳаракатларни бажаришда
эркакларга нисбатан юқорироқ натижаларни кўрсатишга қодирлар, улар бир
хил ва узоқ вақт давом этадиган монотон ҳаракатларга дош беришда ҳам
эркаклардан анча устун, қолаверса улар эркакларга қараганда анча интизомли
бўлишади. Aммо аѐллар жамоада анча муаммоли, жанжалкаш бўладилар,
мураббийлар томонидан ўзларига доимий эътиборни талаб қиладилар, доимий
равишда қўллаб-қувватлашга эҳтиѐж сезадилар. Ютқазишлар, турли руҳий
тушкунлик лаҳзаларида уларнинг сабр-чидами этишмайди, улар аффект
ҳолатларда, яъни ўз хатти-ҳаракатларини бошқара олмайдиган ҳолатларда
истерик реакциялар тез-тез ва кучлироқ учраб туради.
5.2.2. Ёшга оид тафовутлар
Юқори натижалар спортида бугунги кунда ўспирин ѐшидаги (16-18 ѐш)
ва ҳатто ўсмир ѐшидаги (12-15 ѐш) спортчиларда ҳам жуда кўп учрайди. Бу
ѐшда ҳали инсон шахс сифатида камолга етмаган бўлади: унинг онги,
дунѐқараши, интеллекти ҳали тўла шаклланмаган, фикрлари, муносабати,
қарашлари, интилишлари, ҳаѐтий позицияси, қизиқиш ва манфаатлари,
эҳтиѐжлари, маънавий қиѐфаси ва ҳоказолари етарли даражада шаклланмаган
бўлади.
Aммо шундай бўлса-да, баъзан ѐшгина спортчилар ҳам оламшумул
ютуқларни қўлга киритишлари кузатилади. Бу ўсаѐтган организмнинг ва
ривожланаѐтган шахснинг (ҳозиргача етарли даражада ўрганилмаган) ниҳоятда
катта жисмоний ва психологик резервидан далолат беради. Бироқ, ѐш
спортчиларда, одатда аксарият ҳолларда шу нарса кузатиладики улар ҳали
ўзлари бажараѐтган машқларнинг қанчалик қалтис эканлигини ва ўзлари
эришаѐтган ютуқнинг ижтимоий масъулиятини ҳар доим ҳам тўла идрок
этавермайдилар. Бу эса қайсидир маънода уларнинг кучли психик
зўриқишларни у қадар теран ҳис этмасликларига сабаб бўлади. Одатда, ѐш
спортчи ҳамма нарсада ўз спорт мураббийсига ишонади. Шу сабабли ҳам унинг
барча хатти-ҳаракатлари, унинг тайѐргарлик жараѐнида қўлланиладиган шакл
ва воситалар, юкламаларнинг интенсивлиги ва ҳажми алоҳида синчковлик
Do'stlaringiz bilan baham: |