5.1.3. Ўз-ўзини
англаш,
ўз-ўзини
тарбиялаш
ва
ўз-ўзини
такомиллаштириш
Ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини такомиллаштириш ҳам
психологик тайѐргарликнинг юқорида тилга олинган воситалари билан
чамбарчас
боғланиб
кетгандир.
Улар
бир-бирининг
таъсирчанлик
самарадорлигини тўлдириб, ошириб туради. Ўзини спортда англаш ва ўзини
спорт учун яратишга фаол интилмасдан туриб, спортчилар ўзларида спорт
характерини тарбиялай олмайдилар.
Шу сабабли ҳам психологик тайѐргарликнинг самараси тарбия ўз-ўзини
тарбиялаш билан қўшиб олиб борилганда янада юқорироқ бўлади. Ўз-ўзини
такомиллаштириш эса асосан спортчи шахсиниг ижобий хусусиятларини
шакллантиришга йўналтирилган.
Умумий психология ва спорт психологияси
4-семестр; 5-мавзу
3-саҳифа
5.2. Психологик тайёргарликда индивидуал ёндошув
Индивидуал ѐндошувнинг моҳияти шундан иборатки, ўргатиш ва
машғулотлар олиб боришнинг бирор бир услуби, агар у инсоннинг индивидуал-
психологик хусусиятларини ҳисобга олмасдан амалга оширилар экан, зинҳор
кутилган натижаларни бермайди.
Тайѐргарликни индивидуаллаштиришнинг аниқ ва муайян вазифалари –
инсоннинг барча потенциал имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, унинг
характеридаги ўзига хосликни ва темпераментни, конкрет вазиятлардаги
психик ҳолатни, олдига қўйилган мақсад ва ҳал этадиган вазифаларни инобатга
олган ҳолда унга таъсир кўрсатишнинг энг мақбул йўлларидан фойдаланишдан
иборатдир.
Ўқув-машғулот ва тарбиявий ишларни индивидуаллаштириш даражаси
ҳар хил бўлиши мумкин. Биринчидан, ҳаммага бир хилдаги тенглаштирувчи
ѐндошувни қўллаш имкониятининг мавжудлиги. Aлбатта, бундай вазиятда
индивидуаллаштиришнинг даражаси нолга тенг бўлади. Иккинчидан мураббий
ўз қўл остидагиларнинг ҳар бири билан индивидуал, уларнинг педагогик
таъсирга нисбатан реакциясини ҳар томонлама мукаммал ўрганиш асосида ҳам
иш олиб бориши мумкин. Бу ерда индивидуаллаштиришнинг ѐрқин
намунасини кўришимиз мумкин. Ниҳоят, учинчидан спортчиларни улардаги
умумий жиҳатларга кўра алоҳида гуруҳларга ажратиб ҳам шуғулланиш
мумкин. Бу турларга (ѐки типик ўхшашликларга) кўра индивидуаллаштириш
дейилади.
Спортчиларни ўргатиш ва тайѐрлашда типик хусусиятларига кўра
гуруҳларга ажратиб индивидуаллаштириш алоҳида эътиборга лойиқдир. Aна
шундай услубни қўллаб, яъни спортчининг шахсий хусусиятларини қадрлаб,
уларни муайян типларга ажратиб иш юритиш орқали махсус психологик
адабиѐтларда тақдим этилган амалий тавсиялардан фойдаланиш мумкин
бўлади. Aйни шундай ишни олиб бориш учун мутахассис-психологлардан ҳам
аниқ маслаҳат ва тавсияларни олиш мумкин.
Бироқ индивидуал ѐндошувга ҳам “сажда қилиш” ярамайди, яъни уни
спортчиларни тайѐрлашдаги бош ва асосий иш услубига айлантириш жуда ҳам
маъқул эмас. Зеро, спортчиларнинг психологик тайѐргарлигини аввало жамоа
ичида ва жамоа билан бирга амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Индивидуал
ѐндошув билан бир қаторда тафовутли ѐндошув ҳақида ҳам гапириш лозим
бўлади. Бунда спортчиларнинг бир-бирларидан турли жиҳатларига кўра
тафовути, яъни фарқларига, масалан: жинси, ѐши, маълумоти, тажрибаси ва
ҳоказоларга кўра ажратиб, иш олиб борилиши назарда тутилади. Тафовутли
ѐндошув моҳиятан индивидуал ѐндошувни тақозо этади. Бироқ мазкур масала
ҳозирча у қадар чуқур тадқиқ этилмаган. Шу сабабли ҳам тафовутли
ѐндошувни тавсифлаш учун зарур бўлган энг умумий маълумотларни келтириш
мумкин (A.В.Родионов).
Do'stlaringiz bilan baham: |