V. ТАҲРИРИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Журналнинг дастурий йўналишини ишлаб чиқишда қатнашиш.
Ахборотни излаш, олиш, таҳрир ва таҳлил қилиш ҳамда тарқатиш.
Давлат сири ёки қонун билан кўриқланадиган бошқа сирларни истисно этган ҳужжатлар, материаллар ва ахборотлардан фойдаланиш.
Маълумотларни белгиланган тартибда, жумладан, зарур техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш.
Оммавий тадбирларга ижодий гуруҳ (мухбир, тасвирчи)ни юбориш ва мавзуни ёритиш.
Тайёр материаллардаги ахборотнинг холис ва ишончлилиги юзасидан мутасадди корхона ва мутахассисларга мурожаат қилиш.
Жамоатчилик назоратини амалга ошириш.
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни тегишли моддаларига асосан керакли маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш.
5.9. Таҳририят қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
VI. ТАҲРИРИЯТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ушбу низом ва қонун ҳужжатларига риоя этиш.
Мақолалар тайёрланиши ва чиқарилишининг даврийлигини таъминлаш.
Журналда чиқарилаётган материалларнинг холис ва ишончлилигини таъминлаш.
Шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш.
Ходимларга меъёрдаги меҳнат шароити ва ижодий имкониятлар яратиб бериш.
Ходимларни меҳнатига ва иш натижасига қараб рағбатлантирилишини таъминлаш ҳамда касб-маҳоратини ошириб бориш, таҳририят ходимларининг меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ҳуқуқларини ҳимоялаш.
Мақолалар тайёрланиши, материаллар тўпланиши ва бошқа ташкилий масалалар бўйича журнал таҳририяти фаолиятини ташкил этишда моддий-техника базаси ҳамда ходимлар иш шароитини таъминлаш.
Тайёрланган мақолаларнинг долзарб, таъсирчан, тарбиявий ва ибратли, мазмунли ва кишиларга руҳий ва маънавий озуқа берадиган, бадиий ва савияси жиҳатидан талабга жавоб берадиган бўлишини таъминлаш.
Оммавий ахборот воситасининг нашрга тайёрланиши, чоп этилиши ва тарқатилишини таъминлаш.
Мавжуд конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўрлик билан ўзгартиришга, уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотларни, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва перекурсорларни, спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини тарғиб қилмаслик.
Порнография, шафқатсизлик ва зўравонликни акс эттирувчи, инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, болаларга зарарли таъсир кўрсатувчи ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабабчи ахборотларни тарқатмаслик.
Фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирламаслик, ишчанлик обрўсига путур етказмаслик, шахсий ҳаётига аралашмаслик.
Прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз дастлабки тергов ёки суриштирув материалларини, муайян ишнинг натижаларини эълон қилмаслик, шунингдек, суднинг қарори чиқмасдан туриб, бошқа йўл билан судга таъсир ўтказмаслик.
Таҳририят қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |