|
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори _______________ О.Э.Зиядуллаев
“___” _________ 2021 йил
|
|
“Ижодий Академия”
Илмий-оммабоп, бадиий-ижодий журнал таҳририятининг
Н И З О М И
Чирчиқ – 2021 йил
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Ушбу Низом “Ижодий Академия” Илмий-оммабоп, бадиий-ижодий журнал таҳририяти (кейинги ўринларда – “Таҳририят” деб аталади) фаолиятининг ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий асосларини белгилаб беради.
“Ижодий Академия” илмий-оммабоп, ижодий журнали муассиси Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти (ТВЧДПИ) (кейинги ўринларда – “Муассис” деб аталади) ҳисобланади.
Таҳририят Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида (кейинги ўринларда – “институт”) жойлашган бўлиб, мазкур оммавий ахборот воситасини чиқарилишини амалга оширади.
1.2. Таҳририят ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Фуқаролик ва Меҳнат кодекслари, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, ”Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги, ”Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги, “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сонли Қарори, мазкур Низом ҳамда фаолиятига тааллуқли бўлган бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширади.
1.3. ОАВнинг расмий номи: “Ижодий Академия”
Ихтисослашуви: Илмий-оммабоп, бадиий-ижодий, маънавий-маърифий, ахборот.
1.4. ОАВнинг мақсади ва вазифалари:
Журналнинг мақсади Ўзбекистон, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа хорижий давлатларда турли йўналишлардаги бадиий ижод услублари, замонавий бадиий жараёнларнинг назарий ва амалий ютуқларини ҳамда тасвирий ва амалий санъатга оид бадиий меросини тарғиб қилишдан иборат.
Вазифалари:Таҳририят минбари, буюклар мероси, ҳаёт чорраҳалари, менинг таклифим, бизнинг ижодий галереямиз, крассворд бошқотирмалар, талабалик олтин даврим каби бўлимлари доирасида илмий мақолалар, таълимга оид муҳим ахборотлар шарҳлари ҳамда мазкур фан тармоғи ривожига салмоқли ҳисса қўшган таниқли олимлар ва ижодкорларнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган маълумотларни даврий нашр этиб бориш.
1.5. Таҳририят оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ўз фаолиятини бошлаши мумкин.
Таҳририят Тошкент вилоят Чирчиқ давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтган ҳисоб рақамига эга бўлиб, бевосита институт штампи ва муҳри орқали фаолият юритади.
1.6. “Ижодий Академия” илмий-омабоп, бадиий-ижодий журнали даврийлиги – уч ойда бир маротаба чоп этилади. Нашр тили – ўзбек, рус ва инглиз тилларида. Ҳажми: Формат 60х84 1/8, 200 бетгача, 100 ададда чоп этилади. Тарқатилиш ҳудуди: Ўзбекистон Республикаси.
1.7. Таҳририят қарорига кўра, журнал даврийлиги, ҳажми, саҳифалари сони кўпайтирилиши, махсус сон чоп этилиши, қўшимча реклама саҳифалари киритилиши, шунингдек, журнал адади обуна талабига кўра ўзгариши мумкин.
1.8. Таҳририятнинг юридик манзили: (почта манзили): 111700, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, А.Темур кўчаси, 104-уй.
Тел/факс: 70 716-68-05
СТИР:207258862
Электрон манзил: :
Бошқа маълумотлар:
Муассис бошқа оммавий ахборот воситаларига нисбатан муассис, ишончли бошқарувчи, ношир ёки тарқатувчи эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |