меморандумлар, маърузалар, танқидий таҳлиллар, иш қоғозлари
Ёзиш
мақолалар
таълим материаллари учун кўрсатмалар
маълумотнома шакллари ва сўровномалар
бизнес ва мутахассисликка доир хатлар
иншолар, маърузалар, таҳлиллар, тақризлар
битирув малакавий иши
резюме, йўлланмалар
Тил компетенцияси
Лексик компетенция
кенг кўламдаги сўз бойлиги, идиоматик ва оғзаки нутқ иборалари
мутахассисликка оид (чет тили ўқитиш ва амалий тилшунослик) атамаларини ўзбек, рус ва ўрганилаётган тил воситасида қиёслаш ва таққослаш
Грамматик компетенция
коммуникатив компетенциянинг асосий қисми бўлган мазмунини ёритиб берувчи мураккаб гаплар
грамматик элементлар, категориялар, структуралар ва жараёнларни ўз ичига олган грамматик семантика
дискурс даражасидаги грамматика
Социолингвистик компетенция
Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар маданиятлари мисолида маданиятлараро мулоқотни чуқурроқ тушуниб етиш ва унинг тил билан боғлиқ масалалари, жумладан, саломлашиш, мурожаат шакллари, хушмуомалалик жиҳатлари ва ҳоказо