Умумий қоидалар



Download 1,27 Mb.
bet28/104
Sana22.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#90052
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   104
Bog'liq
ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ

Билиши керак:
Бўлим фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, Институт ректори буйруқларининг моҳиятини билиши.
Малака талаблари:

  • институтда бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга;

  • намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, ҳушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига;

  • олий маълумотга эга бўлиши;

  • бўлим йўналиши бўйича камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.

Классификатор бўйича:

Т/р

Лавозим
номи

ММСК бўйича код

Ходимлар
тоифаси

Маълумотининг энг паст даражаси

ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди

1925

Бўлим
бошлиги

1239

Б

Олий маълумот

Билимларнинг қўлланиш соҳасига кўра



Психологнинг лавозим вазифалари



  • Шахс сифатида шаклланиш, ақлан баркамолликни таъминлашнинг оқилона шарт-шароитларини яратиш;

  • Таълим ва тарбия, яшаш шароити билан боғлиқ невротик ҳолатлар, психологик зўриқишнинг олдини олиш бўйича талабалар билан ишлаш;

  • Жамоа – аъзоларидаги психологик зўриқиш ва толиқишни йўқотиш, уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

  • Шахслараро, этник гуруҳлар, миллатлараро турли кўринишдаги зиддиятларнинг олдини олиш учун психологик тадбирларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш;

  • Профессор-ўқитувчилар ходимлар, ота-оналар ўртасида юзага келадиган низоларнинг, оилавий низоларнинг психологик илдизини ўрганиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни таҳлил қилиш, фавқулодаги вазиятларни енгиллаштириш ва бартараф қилиш бўйича маслаҳатлар бериш, чора тадбирлар ишлаб чиқиш;

  • Ёшлар ўртасидаги айш-ишратга, гиёҳвандликка, енгил турмуш кечиришга ва бошқа салбий ҳолатларга мойил бўлган шахслар билан индивидуал ишлашни йўлга қўйиш;

  • Ўзлаштириши паст, суст бўлган талабалар руҳий дунёсидаги нуқсонларни аниқлаш ва уларга ёрдам беришга қаратилган йўл-йўриқларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш, ҳамда коррекцион ишга муҳтож шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиш;

  • Талабалар турар жойи ва ижарада яшовчи талабаларда ижтимоий мослашув кўникмасини шакллантириш ва уларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этишда психологик-педагогик таъсир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

  • Жамоада муомала маданиятини такомиллаштиришига қаратилган тадбирлар уюштириш, талабалар билан профессор-ўқитувчилар ўртасидаги психологик муносабатини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

  • Талабаларнинг мутахассис ва етук шахс сифатида шаклланишига психологик ёрдам кўрсатиш;

  • Талабаларда учрайдиган ўқув малакалари ва куникмаларини эгаллашдаги нуқсонлар, хулқ-атворидаги камчиликлар сабабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

  • Бошқа соҳа мутахассислари билан биргаликда талабаларнинг психик ривожланишидаги нуқсонларни ҳисобга олган ҳолда дифферренциал диагностикани амалга ошириш;

  • Талабаларни ривожлантирувчи ва психокоррекцион ишларни ташкил қилиш:

а) амалий психологик махсус машғулоти, айрим талабалар билан алоҳида ўтказилиши керак бўлган машғулотларни ўтказиш;.
б) талабалар гуруҳларида психологик тарбиявий таъсир чораларни кўришга йўналтирилган тадбирларни ўтказиш;
в) талабаларнинг ота-оналари, педагог ходимлари иштирокида тарбиявий тадбирлар тарзида машғулотлар олиб бориш;

  • Талабалар ва профессор-ўқитувчилар ўртасидаги номутоносибликни йўқотиш мақсадида махсус машғулотлар ўтказиш: улардаги ўқишдан, ижтимоий муҳитдан эгалланган ўрнидан, мавқиедан қониқмаслик ҳиссини йўқотиш учун тренинг, ролли ўйинлардан фойдаланиш;

  • Эмоционал зўриқишнинг олдини олиш учун ( жаҳон стандартларига жавоб берадиган, бошқарув пульти, экран воситалари, аутотренинг, социал тренинг,техник воситаларга, илмий услубий методикаларга эга бўлган) талабалар билан машғулотлар олиб бориладиган махсус кабенетларни жиҳозлаш;

  • Таълим, тараққиёт, тарбия, касбий шаклланиш, ўзаро муносабат, муомала маданияти, тенгдошлар муносабати ва дунёқараш, қобилият, иқтидор муаммолари юзасидан индивидуал, гуруҳий, жамоавий тарзда суҳбатлар уюштириш;

  • Ота-оналарга талабаларнинг психик ривожланиш хусусиятлари, шахс сифатида шаклланиши, ўзаро муносабати, индивидуал-типологик хусусиятлари муаммоси бўйича илмий-амалий маслаҳатлар бериш;

  • Талабалар турар жойларида талабаларнинг талаби, эҳтиёжи, қизиқиши, ижтимоий қарашлари, позицияси, мослиги ва турмушга муносабати тўғрисида мониторинг ўтказиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

  • Иш берувчининг қонуний буйруқ ва фармойишларини бажариш;

  • Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;

  • Институт Устави, Ички меҳнат тартиб, Одоб-аҳлоқ қоидалари ва мазкур лавозим (вазифа) йўриқномаларига риоя қилиш.


Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish