Билиши керак:
Бўлим фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, Институт ректори буйруқларининг моҳиятини билиши.
Малака талаблари:
институтда бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга;
намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, ҳушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига;
олий маълумотга эга бўлиши;
бўлим йўналиши бўйича камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.
Классификатор бўйича:
Т/р
|
Лавозим
номи
|
ММСК бўйича код
|
Ходимлар
тоифаси
|
Маълумотининг энг паст даражаси
|
ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди
|
1925
|
Бошқарма
бошлиги
|
1239
|
Б
|
Олий маълумот
|
Билимларнинг қўлланиш соҳасига кўра
|
Илмий тадқиқотлар, инновациялар ваилмий-педагог кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғининг лавозим вазифалари
Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғининг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:
бўлимнинг барча фаолияти ва ходимларини умумий бошқариш;
бўлимнинг иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
бўлим мақсадидан келиб чиқиб институтда мутасадди бўлган бўғинлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Мағкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, йўриқ хат, модемограмма ва телефакс-хабарномаларини, шунингдек, ректор буйруқларини бўлимда бажарилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;
ўқув муассасаси билан корхона, ташкилот, хусусий корхона ва фирмалар ўртасида йўналиш бўйича манфаатли илмий инновацион корпоратив ҳамкорлик шартномаларини тузиш ва уларни амалга ошириб бориш;
институтда Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилаётган лойиҳалар ва хўжалик шартномаларининг дастури ва смета ҳаражатларини тузилишини ва уларни тўғри сарфланишини назорат қилиш;
лойиҳалар ва хўжалик шартномаларининг ўз вақтида бажарилиши, ойлик, чорак, йиллик ҳисоботларни ўз вақтида текширилиши уни сифатли бажарилишини назорат қилиш;
бўлим иш режаларининг ўз вақтида бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиш;
илмий-амалий конференциялар, семинарлар, кўргазмаларни ўтказиш ва уларнинг илмий тўпламларини чоп этилишини ташкил этиш;
молиявий ва меҳнат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш.
институтдаги факультетлар, кафедралар, илмий лабораториялар ва марказларларнинг илмий-тадқиқотларга тегишли ишларининг, Ҳайъат ва Илмий Кенгаш қарорлари ва бошка илмий тадкикотлар соҳасидаги меъёрий ҳужжатларнинг мониторингини ташкил килиш;
меъёрий ҳужжатларнинг ижроси ва мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни тегишли вазирликка ўз вақтида ва сифатли тақдим этиш;
стажёр-тадқиқотчи-изланувчилик ва докторант, таянч докторантликка қабул квоталари бўйича буюртмаларни ҳар йили белгиланган муддатларда расмийлаштириши ва вазирликка тақдим этилишини ҳамда ажратилган квота асосида қабул қилиш режаларининг бажарилишини таъминлаш;
стажёр-тадкикотчи-изланувчилиларнинг номзодлик имтиҳонларини мунтазам равишда ўз муддатларида ўтказиб борилишини таъминлаш;
қабул қилинган стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар ва докторант, таянч докторантларнинг диссертация мавзуларини институт Илмий Кенгашида белгиланган муддатда тасдиқлатишни ташкил қилиш;
стажёр-тадкикотчи-изланувчи ва кторант, таянч докторантларни таътилга чиқариш, навбатдаги таътил жадвалини тузиш ва унга риоя қилган ҳолда буйруқларни тайёрлаш ва назорат қилиш;
тегишли ихтисослик кафедралари ва илмий раҳбарлар билан биргаликда стажёр-тадкикотчи-изланувчилар ва докторант, таянч докторантларнинг тасдиқланган шахсий иш режаси бўйича илмий иш олиб олиб боришларини таъминлаш ҳамда диссертацияларнинг ўз вақтида тугалланиши ва ҳимоя қилинишлари учун амалий ёрдам кўрсатиш;
амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |