Билиши керак:
Бўлим фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, Институт ректори буйруқларининг моҳиятини билиши.
Малака талаблари:
институтда бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга;
намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, ҳушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига;
олий маълумотга эга бўлиши;
бўлим йўналиши бўйича камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.
Классификатор бўйича:
Т/р
|
Лавозим
номи
|
ММСК бўйича код
|
Ходимлар
тоифаси
|
Маълумотининг энг паст даражаси
|
ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди
|
1925
|
Бўлим
бошлиги
|
1239
|
Б
|
Олий маълумот
|
Билимларнинг қўлланиш соҳасига кўра
|
Факультет деканининг лавозим вазифалари
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда олий таълим бериш орқали мустақил фикрловчи шахсни шакллантириш, ихтисослиги бўйича ижодий фаолиятга тайёр, Республикани илмий-техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантиришга қодир, юксак ахлоқий ва маънавий фазилатларга эга, юқори малакали, рақобатбардош кадрларни тайёрлашни амалга оширишда факультет декани лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:
факультет ўқув жараёнини, ўқув-услубий, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва уларни сифатли олиб борилишини назорат қилиш.
факультетда малакали мутахассис кадрларни тайёрлашни таъминлаш, ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий ишларга бевосита раҳбарлик қилиш, давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалар, ўқув дастурлар бажарилишини таъминлаш.
ўқув машғулотларини ўтказиш жадваллари тузишни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш, талабаларнинг ўзлаштириши ва давоматини текшириб бориш, рейтинг назоратини олиб борилишини, интизом назоратини ташкил этиш.
талабаларнинг курсдан курсга ўтказиш тўғрисида ва талабаларга стипендия берилиши тўғрисидаги буйруқлар лойиҳасини тайёрлаш.
талаларнинг битирув малакавий ишларини ҳимоя қилиши ва давлат аттестациясида қатнашишларини ташкил этиш.
институт ректорининг буйруқ ва фармойишларини, Илмий кенгаш қарорларини факультетда бажаралишини таъминлаш ва назорат қилиш.
деканатнинг иш режаларини тузиш, лавозим кўламида факультет бўйича фармойишлар чиқариш, талабаларга оид буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш.
кафедралар билан биргаликда ДТС, малака талаблари, намунавий ва ишчи ўқув режалар, фанлар бўйича Фан дастурлари ва Ишчи ўқув дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
факультет кафедралари томонидан ўқув жараёнининг услубий-таъминотини амалга оширилишини ташкил этиш.
ишчи ўқув режалари асосида дарс жадвалларининг тузилишига раҳбарлик қилиш, кафедраларда фанлар бўйича ишчи ўқув дастурларнинг ўқув режасига мослигини, ўқув ва маънавий амалиётларни ташкиллаштириш ва назорат қилиш.
факультетнинг Илмий кенгашига раҳбарлик қилиш, Илмий кенгаш режасини тузиш, услубий ва илмий-техник кенгашлар фаолиятини назорат қилиш ҳамда қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш.
иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва улар билан индивидуал, мақсадли ишлаш тадбирларини ташкил этиш, уларни фанлар бўйича олимпиадалар, турли жамғармалар (жумладан хорижий) танловларида қатнашишга тайёрлаш. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Беруний, Навоий, Улуғбек ва бошқа номли нуфузли стипендиялар “Мард ўғлон”, “Ниҳол” мукофоти, “Зулфия” мукофоти, “Ёшлар иттифоқи таълим грантлари” ва бошқа турли танлов, мусобақалар (бадиий, санъат, ижодий, спорт)да талабалар иштирокини таъминлаш ва уларда совриндор бўлган талабалар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда уларни маънавий – маърифий ишларга фаол жалб этиш тадбирларини амалга ошириш. Факультет таъилм йўналишларига тааллуқли дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш ва бошқариш.
ўқув жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этиш, улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлашда илғор чет эл тажрибаларидан фойдаланиш.
янги педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, замонавий ўқув ва методик адабиётлардан фойдаланиш, уларнинг ахборот-ресурс марказларини замонавий электрон-кутубхона тизимлари билан жиҳозлаш йўли билан факультетда таълим жараёни сифатини яхшилаш.
талабаларни ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун етакчи хорижий қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги ташкилотларига юбориш.
институтни битирувчи бакалавр ва магистрларининг билим даражасини ўрганиш асосида уларнинг орасидан истеъдодли ва илмга чанқоқ ёшларни танлаб олиб, илмий ишларга кенг жалб қилиш. Иқтидорли магистрантлар, стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчиларни ишга жойлаштириш ва институтда ишга олиб қолиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
профессор-ўқитувчилар томонидан талабалар билимини рейтинг асосида ҳолисона баҳоланишини, ўқув машғулотларининг юқори савияда, сифатли ўтилишини назорат қилиш.
кафедраларда ўтиладиган фанлар бўйича дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланишига, шунингдек бу ишларга чет эллик олим- педагоглар ҳамкорлигини таъминлашда ҳамда хорижий ўқув қўлланмаларини келтиришга умумий раҳбарлик қилиш.
факультетлар ва кафедралараро, илмий-услубий семинарлар, конференциялар ва учрашувлар ўтказиш тадбирларини ташкил қилиш.
факультет Илмий Кенгаши фаолиятини бошқариш.
илмий ва илмий услубий коференциялар, кафедлараро йиғилишлар, факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида долзарб мавзуларда (жумладан, ўз соҳасида янгиликлар ва илмий-техник ривожланиш маслалари, мамлакат иқтисодий-ижтимоий ривожланиши масалалари ва бошқалар) семинарлар, мулоқотлар ташкил этиш ва ўтказиш.
институтнинг маркетинг хизмати билан ҳамкорликда факультетни тугатаётган малакали мутахассисларга корхона ва ташкилотларнинг эхтиёжини ўрганиш ва уларни иш жойи билан таъминлаш ҳамда бошқа олий ўқув юртлари билан педагогик кадрлар, талабалар ва илмий ахборотларни алмашинувини ташкил этиш.
турдош олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда илмий муассасалар, жумладан, ривожлангна хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.
факультетнинг ўқув жараёнига қўшимча таълим хизматларини ташкил этиш (ўз ҳисоб рақамига эга бўлган алоҳида “Марказ”, “Курс” ва бошқалар), грантлар, инвестициялар жалб этиш, бунда факультет профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг фаол иштирокини таъминлаш. Бюджетдан ташқари тушумларни жалб қилиш, шартнома асосида қўшимча ўқитиш хизматларини, чет эл инвестицияларини, ҳомийларни ва турли жамғармалар грантларини олишни ташкил қилиш.
талабалар турар жойларида яшаш шароитини мунтазам равишда яхшилаш, декан ўринбосарлари, ўқув гурухлари мураббийлари ва профессор-ўқитувчиларни талабалар турар жойларида ва ижарада яшовчи талабалар билан ишлашни тизимли ташкил этиш.
талабалар турар жойларида тарбиявий ишларни ташкил этиш.
хорижий мамлакатлардаги педагоглар ва олимлар билан ўзаро алоқалар ўрнатишни, ахборотлар банкини ташкиллаштиришни, халқаро ассоциациялар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик битимлари тузишни амалга ошириш.
факультет профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларини хорижий мамлакатларда стажировкадан ўтишга тавсия бериш ва чет элда ўқиб келганларни факультетда ишлашга жалб этиш.
ўқув жараёнига замонавий ахборот ва педагогик технологияларни киришини, хорижий ўқув юртлари билан ҳамкорликда кафедралар, марказий лабораториялар ва Илмий кенгашлар ташкил этиш.
ўқув-тарбия жараёнига ота-оналарни жалб қилиш, институт ҳудудининг факультетга бириктирилган қисмини ободонлаштириш, талабалар уйларида яшаш шароитини яхшилаш ишларини таъминлаш;
факультет миқёсида маънавий-маърифий тадбирлар, фестиваллар, кўрик танловларини ташкил қилиш.
бюджет ва шартнома асосида тайёрланаётган бакалавр ва магистрларнинг сифатини таъминлаш, шартнома маблағини ўз вақтида институтга тўланишини назорат қилиш, факультетда иш юритиш жараёнига раҳбарликни қилиш ҳамда вазирлик, институт раҳбарияти, ўқув ва ўқув-методик бошқармалар томонидан талаб қилинган маълумотларни ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш.
ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, мурожаатларни кўриб чиқиш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига, вазирликлар ва институт ректорининг виртуал қабулхоналари ҳамда талабалар ва ота-оналар қабулхоналарига тушган мурожаатларни факультет Ишчи гуруҳ аъзолари билан ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш, мурожжатларда кўтарилган масалалар юзасидан лавозим вазифаларига масъулиятсизлик билан қараган жамоа аъзоларига интизомий чоралар кўриш бўйича таклифлар тайёрлаш.
факультет деканининг виртуал қабулхоналари ишлашини назорат қилиш, келиб тушган мурожжатларда кўтарилган масалалар юзасидан тизимли ишлар олиб бориш;
амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |